Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae


Download 52.43 Kb.
bet6/9
Sana02.05.2023
Hajmi52.43 Kb.
#1421954
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Оксил 6

Касалликни диагностикаси. Оқсил касаллигига диагноз клиник белгиларга, эпизоотологик маълумотларга, патоморфологик ва лабораторияда текшириш натижаларига асосланиб қўйилади. Қорамоллар, чўчқа, қўй-эчкиларнинг оғзидаги, туёғи ва елинидаги жароҳатлар, оғзидан сўлак оқиши, озуқани қабул қилиши ва уни қийинчилик билан чайнаши ҳамда оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасидаги афта ва эрозиялар оқсил касаллигига гумон қилишга асос бўлади. Бундан ташқари ҳайвонларнинг оқсаши, айрим пайтларда туёғини тушиб кетиши, туёқлар орасида ҳамда эмчак учларида афталарни бўлиши ва уларни бармоқ билан босганда ёрилиб ичидан лимфа суюқлиги чиқиши оқсил касаллигига клиник диагноз, фақат жуфт туёқли ҳай­вонларни касалланиши, юқори даражада контакт йўли билан касалликни тарқалиши эса эпизоотологик диагноз қўйишга асос бў­лади. Аммо клиник ва эпизоотологик диагноз қўйиш дастлабки диагноз ҳисобланади. Охирги ва ишончли диагноз албатта лабо­раторияда касал молдан олинган материални ҳартомонлама тек­шириш натижасига асосан қўйилади. Биринчидан, оқсил касалли­ги сингари ўтувчи бирқанча касалликларни мустасно қилиш, иккинчидан, оқсил касаллигига қарши тўғри тадбирий-чоралар кўриш учун албатта касаллик вирусининг қайси тури ва вариантлари билан қўзғатилганини билиш керак. Оқсил касаллигига клинико-эпизоотологик ва паталогоанатомик усуллар ёрдамида диагноз қўйишнинг яна бир қийинчилик томони шундаки, кўпинча клиник жиҳатдан оқсилдек кечадиган касалликларни (везикуляр стома­тит, везикуляр экзантема, ринотрахеит, вирусли диарея, катарал иситма, айрим моддадар билан заҳарланиш,, дағал хашаклар би­лан оғиз бўшлиғини жароҳатланиши) мустасно қилиш лозим. Буни лабораторияда вирусологик ва серологик усуллар ёрдамида текшириб аниқласа бўлади. Шунинг учун ҳам патологик материалларни албатта лабораторияда текшириш талаб этилади. Па­тологик материал учун ҳайвон оғзидаги пуфакчалардан лимфа суюқлиги, ёрилмаган афталар 8—10 гр миқдорида йириб олинади ва тенг миқдорда РН– 7,5–7,7 бўлган фосфат буфери ва гли­церин эритмаси ёки 1:1000 нисбатдаги хинозол эритмаси ёки физиологик эритма солинган стерил идишга солиниб музли термосга ёки махсус контейнерга жойлаштирилади ва зудлик билан махсус лабораторияга – Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтининг вирусология лабораториясига юборилади. Касал моллардан вирусли материал олган ветеринария мутахассиси шахсий гигиенага қаттиқ риоя қилган ҳолда махсус кийим-кечак, ре­зина этик, анатомик қўлқоп, оғизга ёпқич, кўзойнак кийган бўлиши ва оқсил ўчоғидан чиқишда ҳамма махсус кийим-кечак, пойафзаллар, термоснинг ҳам ташқи қисими зарарсизлантирилади. Патматериални оқсил ўчоғига кирмаган ветеринария мутахассиси лабо­раторияга олиб боради. Умуман оқсил вируси олинаётганда мутахассис 2 нарсага эътибор бериши шарт. Биринчидан, вирус билан мутахассис ўзини, икиинчидан, вирус билан ташқи муҳитни зарарламаслиги тарқалиб кетишига йўл қўймаслиги лозим.
Лабораторияда текшириш натижасида диагноз қўйишнинг самараси кўпгина омилларга, шулардан асосийси қўлланилаётган усулнинг ўта махсуслигига ва антиген ва антителоларнинг иммунохимик реакциялардаги сезгирлик даражасига боғлиқ. Бу эса реакцияда ишлатилган иммуннодиагностикумларнинг фаоллигига боғлиқ. Серологик реакциялар ёрдамида касалликка сўйилган клинико-эпизоотологик ва патанатомик диагноз тасдиқланади, вируснинг қайси турга ёки вариантга мансублиги, унинг эпизоотик аҳамияти, қўлланилган вакцина вируси штаммига эпизоотик штаммни авлодий яқинлиги аниқланилади ва текшириш натижа-ларига қараб хавфли ҳудуддаги соғлом мойил ҳайвонлар тегишли вирус турлари ва вариантларидан тайёрланган вакцина билан эмланади.

Download 52.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling