Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae


Оқсил касаллигини бошқа ўхшаш касалликлардан фарқлаш


Download 52.43 Kb.
bet7/9
Sana02.05.2023
Hajmi52.43 Kb.
#1421954
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Оксил 6

Оқсил касаллигини бошқа ўхшаш касалликлардан фарқлаш. Клиникоэпизоотологик маълумотлар асосида диагноз қўйилган бўлса ҳам, албатта серологик ва вирусологик текширишлар ўтказиш лозим. Везикуляр стоматит касаллиги ҳам оқсил каби оғиз бўшлиғи ва оёқ туёқларини жароҳатлайди. Бу касалликларни бир-биридан фарқлаш учун от ёки эшакларни касал молни патологик материали билан зарарлаш лозим, Оқсил билан от, эшак касал бўлмайди, везикуляр стоматит билан эса касалланади. 16 –20 граммли вояга етган оқ сичқонлар везикуляр стоматитга сезгир, оқсилга эса сут эммайдиган ёш сичқон болалари сезгир.
Бузилган дағал хашак ейиш натижасида пайдо бўлган оддий везикуляр стоматит, биринчидан юқумли эмас, иккинчидан оёғи касалланмайди ва тана ҳарорати кўтарилмайди. Чўчқаларнинг везикуляр касаллиги билан бошқа тур ҳайвонлар касалланмайди. Қорамолларнинг чечак касаллиги фақат елинда бўлади холос. Вирусли диарея, юқумли ринотрахеит, ўлат касалларида туёқлар орасида афта ва эрозиялар кузатилмайди.
Даволаш. Касал ҳайвонлар махсус хонага ажратилади ва моллар сифатли ем-хашак билан боқилади, тоза, қуруқ яхши шамоллатилган молхоналарда сақланади. Молларнинг оғзи, туёғи ва эмчакларидаги яралар 1–1,5 фоизли мис купороси, 1:250 калий перманганат ва 1 фоизли трипофлавин эритмалари билан тез-тез ювилиб турилади ва антибиотиклар эмульсияси суркалади.
Касал ҳайвонларни номахсус усуллар билан даволаш учун организм чидамлигини кўтарувчи, турли витаминлар, қон ва тўқи­ма гидролизатлари юборилади.
Касал ҳайвонларни махсус йўллар билан даволаш учун имму-
ноглобулин препаратлари, оқсилга қарши эмланган ва оқсил ка-
саллигидан тузалган ҳайвонларнинг қон зардоблари, иммунолактон қўлланади. Махсус воситалар ёрдамида ҳайвонлар вақтинча касалланишдан сақланади. Қон зардоблари ҳайвонннинг ҳар 1 кг тирик вазнига 1–4 мл миқдорда тери остига юборилади. Юқорида қайд қилинган препаратлар даволаш хусусиятига эга ва ҳайвонлар организмига юборилган тайёр анти­телолар 8–15 кун давомида сақланади. Бу препаратлар ишла-тилгандан кейин ҳайвонларни оқсил касаллигига қарши универ­сал вакцина билан профилактик эмлаш зарур.

Download 52.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling