Ушбу моделда маркетингнинг тўртта асосий элементлари ажратиб кўрсатилган: - товар (product);
- нарх (price);
- жой (place);
- силжитиш (promotion).
Маркетинг фаолиятида эҳтиёж ва муҳтожликни айирбошлаш орқали қондириш жараёнида албатта инсон иштирок этади. Шунинг учун юқорида кўрсатиб ўтилган маркетинг элементлари таркибига 5 «P» ҳам киритилиб, у кишилар (people) эканлиги алоҳида такидлаб ўтилди. 6 «P» маркетинг модели
1968- йилда Ф.Котлер маркетинг-микс элементлари таркибига паблик-рилейшнз (public relations) ва сиёсатни (politics) қўшиб, олдинги 4 «P» ни 6 “P” га кенгайтириб кўрсатди.
1980- йилларда маркетинг комплекси 2 та элементга кўпайди ва 6 P деб номланди. 6 P модели таркибига қуйидагилар киради:
- товар (product);
- нарх (price);
- сотиш ёки товар ҳаракати (place);
- силжитиш ёки коммуникациялар (promotion);
- ходимлар;
- ҳаракат тарзи.
10 «P» маркетинг модели
ХХ аср охирларида ички ва ташқи истеъмолчилар консепсиясини пайдо бўлгандан кейин аввалги моделни янгидан кенгайтириш ҳақида ахборот пайдо бўлди. 1999 йилда Джон Баллер 10 P моделини нашр қилди.
Джон Баллер янги кенгайтирилган маркетинг комплекси - корпоратив маркетинг – микс деб аталади.
- Philosophy – ташкилий фалсафа-ғояси;
- personality – зарурий корхона фалсафасини қўллаб-қувватловчи персонал;
- people – инсонлар;
- products – товарлар;
- prices – нархлар;
- place – ўрин-жой;
- promotion – силжитиш;
- performance – корхона фаолиятини баҳолаш-бажариш;
- perseption – ҳис-туйғу;
- positioning – позитсиялаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |