Особые случаи приготовления водных извлечений


Download 0.63 Mb.
bet1/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1578963
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9-мавзу

МАВЗУ: Сувли ажратмаларни экстракт-концентратлардан фойдаланиб тайёрлаш технологияси, уларга дори моддаларини қўшиш усуллари. Оддий ва мураккаб фитоичимликлар тайёрлаш

Режа:

  • Режа:
  • Экстракт-концентратлар хақида умумий тушунча.
  • Экстракт концентратлардан фойдаланишнинг афзаллик ва камчиликлари
  • Экстракт –концентратлардан фойдаланиб сувли ажратмалар тайёрлаш
    • Қуруқ экстракт –концентратлардан фойдаланиб сувли ажратмалар тайёрлаш
    • Суюқ экстракт –концентратлардан фойдаланиб сувли ажратмалар тайёрлаш
    • 4. Сувли ажратмаларга дори моддаларини киритиш

Экстракт-концентратлар таърифи

  • Экстракт-концентратлар – алохида экстрактлар гурухи бўлиб, уларнинг асосий вазифаси сувли ажратмаларни (дамлама ва қайнатмаларни) олиш учун ишлатилади.
  • Консистенция бўйича улар суюқ ва қуруқ бўлиши мумкин.

Экстракт-концентратлар таснифи:

  • Суюқ экстрактлар (Extracta fluida standartisata) асосан 1:2 нисбатда тайёрланади. Экстрактлар корхона шароитида 20-40% этил спирти ёрдамида хом ашёдан экстракция қилиш йўли билан махсус усуллар ёрдамида олинади.
  • Қуруқ экстрактлар (Extracta sicca standartisata) суюқ экстрактларни буғлатиш ва улар таркибига тўлдирувчиларни киритиш йўли билан олинади. Тўлдирувчилар сифатида сут қанди, декстрин ёки уларни аралашмаларидан фойдаланилади. Қуруқ экстрактларда таъсир этувчи моддалар миқдори 1:1 ёки 1:2 нисбатларда бўлади.

Экстракт-концентратлардан фойдаланиш афзалликлари:

  • Улар максимал тозаланган бўлиб, таъсир этувчи моддалар миқдори бўйича стандартланган бўлади;
  • экстракт-концентратлар сувда яхши эриб, тиниқ эритмалар хосил қилади;
  • улардан дорихона шароитида фойдаланиш дори турини тайёрлаш жараёнини тезлаштиради.;
  • экстракт-концентратлар турғун бўлиб, сақланиш ва транспортировка қилишда қулай; масалан улардан тайёрланган ажратмалар 7 кун, хом ашёдан тайёрланган ажратмалар эса 2 кун сақланади (582 буйруқ).
  • уларни ишлатиш ўсимлик хом ашёсини сақлаш заруриятидан халос қилади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling