Экстракт-концентратларнинг камчиликлари: - Баъзи бир қуруқ экстракт-концентралар гигроскопик бўлиб, сақланиш жараёнида намланади ва бу ўз навбатида керакли дозировкани тортиб олишга халақит беради.
-
- Ушбу камчиликни бартараф этиш ва экстрактларни турғунлаштириш учун бугунги кунда қуруқ экстракт-концентратларни микрокапсулалаш усули таклиф этилган. Бунда қобиқ сифатида целлюлоза хосилалари, аэросил ва бошқалар ишлатилади.
Бугунги кунда фармацевтика корхоналарида қуйидаги экстракт-концентратлар ишлаб чиқарилади: - Суюқ экстрактлар:
- валериананинг суюқ экстракт-концентрати 1:2,
- арслонқуйруқнинг суюқ экстракт-концентрати 1:2,
- адонис суюқ экстракт-концентрати 1:2.
- Қуруқ экстракт-концентратлар:
- гулхайрининг қуруқ экстракт-концентрати 1:1,
- адониснинг қуруқ экстракт-концентрати 1:1,
- термопсиснинг қуруқ экстракт-концентрати 1:1,
- марваридгулнинг қуруқ экстракт-концентрати 1:1,
- ангишвонагулнинг қуруқ экстракт-концентрати 1:1.
Қуруқ экстракт-концентратлардан фойдаланиб сувли ажратмалар тайёрлаш -
- Rp.: Infusi radicis Althaeae – 100 ml
- Misce. Da. Signa. 1 десерт қошиқдан
- кунига 2 махал
- Ушбу дорихатни икки хил усулда тайёрлаю кўрамиз:
- ўсимлик хом ашёсидан фойдаланиб;
- қуруқ экстракт-концентратдан фойдаланиб.
- 1 усул:
- Гулхайри илдизидан – 5,0*1,3 = 6,5 г
- Тозаланган сувдан 100*1.3 =130 мл
- Умумий хажм 100 мл
- 2 усул: Гулхайрининг қуруқ экстракт-конц. – 5 г
- Тозаланган сувдан – 100 млгача
- Умумий хажм 100 мл
Агар сувли ажратма тайёрлашда қуруқ экстракт-концентратдан фойдаланилса, уни сувда эритиб, сўнг тузларнинг концентрланган эритмалари билан аралаштириш керак. Акс холда қуруқ экстрактлар ва тузларнинг концентраланган эритмалари аралашиш жараёнида чўкма тушиши ёки эритма хираланиши мумкин (экстрактив моддаларни тузланиши). - Агар сувли ажратма тайёрлашда қуруқ экстракт-концентратдан фойдаланилса, уни сувда эритиб, сўнг тузларнинг концентрланган эритмалари билан аралаштириш керак. Акс холда қуруқ экстрактлар ва тузларнинг концентраланган эритмалари аралашиш жараёнида чўкма тушиши ёки эритма хираланиши мумкин (экстрактив моддаларни тузланиши).
Do'stlaringiz bilan baham: |