Мактабга тайѐрлов гуруҳи(6-7 ёш) Бола сон, буюмларнинг шакли ва катталиги ҳақида нисбатан кўпроқ билимларни ўзлаштирган бўлиши, фазода (2 ва 3ўлчовли) ва вақт бўйича мўлжал ола билиши керак. Тарбиячи болаларда математик билимларга устивор (турғун) қизиқиш, улардан фойдаланиш малакаси ва уларни мустақил эгаллашга интилишни тарбиялашга ҳаракат қилиши керак. Шу ѐшда болаларда мустақил фикрлашни, фазовий тасаввурни ривожлантириш, айниқса, муҳим. «Мактабгача тайѐрлов гуруҳи учун элементар математик тасаввурларни ривожлантириш дастури» болаларнинг олдинги босқичларда олган билимларини системалаштириш, кенгайтириш ва чуқурлаштиришни назарда тутади. Математикадан ҳар қандай машғулотни тузишда болалар тарбиячининг столи ѐнида ишлашлари билан бир қаторда ўз ўринларида тарқатма материаллар билан мустақил ишлашлари ҳам назарда тутилиши зарур. Мактабга тайѐрлов гуруҳида ўтказиладиган машғулотлар
Do'stlaringiz bilan baham: |