Болаларга тўғри усуллардан фойдаланиб 6, 7, 8, 9, 10
сонларининг ҳосил бўлиши билан таништириш. Бу сонлар доирасида санашни
ўргатиш: бир қатор қўйилган предметларни санаб, сонни тартиб билан айтиш,
сонни от билан мослаштириб, охирги сонни саналган предметларга тааллуқли
қилиб айтиш.
Болаларга предметларнинг икки гуруҳини қиѐслашни машқ қилдириш
(«Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти – ҳаммаси бўлиб еттита сабзи», «Бир,
икки, уч, тўрт, беш, олти – ҳаммаси бўлиб олтита қуѐн. Еттита кўп, олтита
кам. Агар қуѐнларга сабзиларни бериб чиқсак, битта сабзи ортиб қолади »).
10 гача бўлган саноқ ва тартиб сонларни ўргатиш, «Нечта?», «Нечанчи?», «Саноқ бўйича нечанчи», «Қанча?», «Қайси?», «Нечанчиси?» «Жами қанча?» саволларига жавоб бериб, саноқ ва тартиб сонлардан тўғри фойдаланишни ўргатиш.
Сони 10 гача бўлган икки гуруҳдаги буюмлар сонини таққослаш,
тенглаштириш, биттага камайтириш ва биттага орттириш.
Предметларнинг кам гуруҳига етишмаган предметни қўшишни ѐки кўп гуруҳдан битта ортиқча предметни олишни ва гуруҳлар ўртасида бир хил миқдордаги ҳар хил предметлардан иборат тенглик ҳосил қилишни ўргатиш. Предметларнинг кам гуруҳига етишмаган предметни қўшишни ѐки кўп гуруҳдан битта ортиқча предметни олишни ва гуруҳлар ўртасида бир хил миқдордаги ҳар хил предметлардан иборат тенглик ҳосил қилишни ўргатиш. Масалан: «Карточканинг юқори қаторида олтита олма, пастки қаторида еттита нок, ноклар олмалардан битта кам. Агар яна битта нок қўйсак олмалар ва ноклар сони тенг бўлади». Сон предметнинг жойланишига боғлиқ эмаслиги ҳақида тасаввурни шакллантириш. 10 гача бўлган сонларни бирликлардан иборат таркиби билан таништириш, масалан: (4-бу 1, 1, 1 ва яна 1, 9-бу 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1 ва яна 1). - 10 гача бўлган сонларни бирликлардан иборат таркиби билан таништириш, масалан: (4-бу 1, 1, 1 ва яна 1, 9-бу 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1 ва яна 1).
- 10 гача бўлган сонларни ўзидан кичик бўлган 2 та сондан ҳосил қилишни ўргатиш (масалан: 4-бу 3 ва 1; 1 ва 3; 2 ва 2 каби)
- 10 дан 1 гача тескари санашни ўргатиш.
- 10 сони ичида сонларнинг қўшниларини - олдинги ва кейингисини топишни машқ қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |