Ovozi 14. indd


лиялаштиришга ва оммавий қирғин


Download 390.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/28
Sana16.06.2023
Hajmi390.5 Kb.
#1512824
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
O\'zbekiston ovozi 19 04 2023

лиялаштиришга ва оммавий қирғин 
қуролини тарқатишни молиялашти-
ришга қарши курашиш бўйича ички 
назорат қоидаларига ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритилдими?
– Ички назорат қоидаларининг 49-бан-
дига киритилган дастлабки 2 та хатбо-
шисида келтирилган мезонлар жисмоний 
шахслар ўртасидаги картадан картага пул 
ўтказмалари орқали амалга ошириладиган 
ноқонуний операцияларни аниқлашга қа-
ратилган. Бундай операциялар турига но-
қонуний қимор ва гаров ўйинлари бўйича 
операциялар, фирибгарлик ҳолатлари ва 
бошқалар киради. Бугунги кунда мазкур 
турдаги операцияларнинг таҳлили шуни 
кўрсатмоқдаки, бундай ноқонуний опера-
циялар қуйидаги йўллар билан:
- бир жисмоний шахс томонидан тур-
ли банкларда очилган бир нечта банк 
карталари ёрдамида йирик миқдордаги 
пул маблағларини бўлиб-бўлиб ўтказиш 
орқали;
- пул маблағларини конверсия қилиш 
ёки нақдлаштириш мақсадида турли банк-
ларда очилган бир нечта банк карталари-
дан маблағларни битта картага ўтказиш;
- битта жисмоний шахс картасидан 
бошқа жисмоний шахсларнинг банк кар-
таларига ёки электрон ҳамёнларига маъ-
лум вақт ичида кўп миқдорда пул маблағ-
ларининг ўтказилиши ва аксинча, битта 
жисмоний шахс картасига бошқа шахс-
ларнинг банк карталаридан ёки электрон 
ҳамёнларидан пул маблағларининг келиб 
тушиши орқали амалга оширилаётганлиги 
кузатилмоқда.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига 
янги киритилган ўзгартиришларда юқори-
да таъкидланган операцияларни аниқлаш 
учун операцияларни амалга оширилиши 
даврийлиги ва миқдорига тегишли мезон-
лар киритилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, 
ушбу янги қоидалар жисмоний шахслар-
нинг омонатларини электрон ҳамёнлари-
га ёки банк карталарига қайтарилиши, 
шунингдек, товар ва хизматлар учун 
тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки 
автокредит бўйича бошланғич бадал тў-
лови билан боғлиқ операцияларга татбиқ 
этилмайди.
Яъни, шубҳали операцияларни аниқ-
лашда омонат ва кредит ҳисобварақлари 
орқали амалга оширилган операциялар 
ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли 
давлат органига тақдим этилмайди.
Бугунги кунда тижорат банклари то-
монидан ўз таваккалчиликларидан келиб 
чиққан ҳолда, мобиль иловаларда бир 
жисмоний шахс томонидан бириктири-
ладиган банк карталари сонига ёки опе-
рациялар суммасига нисбатан чегаравий 
мониторинг мезонлари жорий қилинган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш 
департаменти соҳа бўйича махсус вако-
латли давлат органи бўлиб, барча ташки-
лотлардан юборилаётган пул маблағлари 
ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали 
операциялар тўғрисидаги хабарларни са-
ралаш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш 
орқали жиноий фаолиятдан олинган да-
ромадларни легаллаштириш, терроризмни 
ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни 
молиялаштириш ҳолатларини аниқлайди.
Шу сабабли, қайд этилган мезонларга 
мувофиқ келувчи операциялар махсус 
ваколатли давлат органига банклараро 
ўтадиган жиноий фаолиятдан олинган да-
ромадларни легаллаштириш, терроризмни 
ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни 
молиялаштириш билан боғлиқ операция-
ларни аниқлаш мақсадида умумий таҳлил-
ни амалга ошириш учун юборилади.

Download 390.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling