Ovozi 14. indd
Download 390.5 Kb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston ovozi 19 04 2023
Нуриддин ХОЛМАТОВ,
Жиззах вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари. Юнон олими Аристотель “Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади”, деганида ҳақ эди. Президентимиз узоқ йиллар “мудроқ таълим исканжаси”да яшаб келган устоз ва мураб- бийлар, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қарата бошлагани, уйғоқ фикрни тарбиялаш йўлидаги жонкуярликни алоҳида таъкидлашимиз керак. Бугун давлатимиз тараққиё- тида Учинчи Ренессанс ҳодисасига асос солиш йўлидамиз. Ёшларнинг билимини, иқтидорини ривожлантириш мақсадида ижодий ва ихтисослашган мактаблар тизими жорий этилгани, барча вилоятларда яратилаётган ёшлар технопарклари ва бизнес¬ акселераторлари бунинг ёрқин исботи, дея оламиз. Мамлакатимиз раҳбари “бугун ҳеч бир соҳа йўқки, ёш- лар муваффақиятга эришмаётган бўлса. Ёшларнинг йўлини очиб берсак, уларга елкадош бўлсак, янада улкан натижа- ларга эришамиз. Менинг энг катта ишонган кучим, давла- тимизнинг энг катта бойлиги — бу ёшлар”, деб таъкидлади. Янгиланаётган Конституциямизда ёшлар масаласи ало- ҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир. Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ёшлар ҳам фаол иштирок этди. «Менинг давлатим», «Менинг Конститу- циям», деган нуқтаи назардан таклифлар беришди.Таклиф- ларнинг 60 фоизи айнан ёшлардан келиб тушгани бунга яққол далилдир. Зеро, бугунги ёшлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билади, мамлакат ҳаётига, келажагига бефарқ эмас. Янгиланаётган Конституцияга мувофиқ, фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли эканлиги аниқ белгилаб қўйилмоқда. 2017 йилга қадар олий таълим муассасаларида грант ўринлари сони фақат қисқариб келди. Кейинги йиллар- да, аксинча, грантларни кўпайтириш йўлидан борилди. Хусусан, ўтган даврда олий таълимга ажратилган давлат грантлари сони 75 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони икки бараварга оширилди. Шунингдек, нодавлат олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти ажратиш амалиёти йўлга қўйилди. Янги конституциявий қоиданинг белгиланиши бу борадаги ижобий йўналиш доимо сақлаб қолиниши ва ривожланишини англатади. Демак, янгиланаётган Конституциянинг ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор нормаларини ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда ушбу Бош қомусимизни “Ёшлар Конституция- си”, дея эътироф этишга ҳам барча асосларимиз бор. Шунга асосан мамлакатимиздаги барча ёшларни 30 апрель куни ўт- казиладиган референдумда фаол иштирок этишга чақираман. Download 390.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling