буён дўстлик ҳафталиги байрам
тарзида ўтказилмоқда. Бошқа дав-
латларла бу дўстлик куни сифатида
бир кунгина ўтказилади. Бунинг ўзи
ҳам миллийлигимиз, урф-одатларимиз-
ни намойиш этиш имконияти нақадар
кенглигини ифодалайди.
Ўзим 23 йил олдин Қорақалпоғис-
тондан келин бўлиб тушганман. Ме-
нинг боболарим 11-12 ёшларида шу
ерга келиб қолган экан. Ота-онам шу
ерда туғилиб вояга етган. Қайинотам
республика туркман маданият марка-
зига асос солувчилардан. Қизларим
олий таълим муассасаларида, ўғлим
эса мактабда ўқийди. Умримнинг асо-
сий қисми шу марказда ўтди. Санъат-
корнинг боласи саҳна ортида катта бў-
лади, дейди-ку. Менинг фарзандларим
ҳам шу марказда улғайди.
Авваллари туркманлар бошқа
миллат билан мутлақо қуда-анда-
чилик қилмасди. Ҳозирга келиб бу
қарашлардан воз кечилди. Қайси
миллат вакили бўлишидан қатъи
назар, дини, эътиқоди, шарм-ҳаёси
муҳим, деб биламан.
Сўзимнинг охирида бир нарсани
таъкидлашни истардим. Ҳеч нима
қўшмасдан, камайтирмай, борича ай-
тадиган бўлсам, қўмитадаги муҳитдан,
унга берилаётган эътибордан жуда
ҳам мамнунмиз. Бир бинода турли
миллат вакиллари бир оиладек аҳил
ва иноқликда фаолият юритамиз. Доим
бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз.
Тинчлик ва осойишталикни асрашда
бу жуда муҳим, деб ҳисоблайман.
Турли миллат вакиллари бўлган
МУҲТАШАМ ВА МУСТАҲКАМ
Миллий озчилик. Бу тушунча қандай маъно англатиши
ҳақида ўзбекистонликлар деярли ҳеч нарса билмайди, ўй-
ламайди ҳам.
Лекин дунё сиёсати тарихида, ҳозирги кунларда ҳам
айрим давлатлар учун бу охири кўринмайдиган муаммога
айланган, баъзи давлатларга “миллий озчилик” баҳонаси-
да ҳар хил сценарийли ўйинлар, босимлар ҳам қилинади.
Қўшни, олис мамлакатлар ўртасида мудҳиш оловлар ёқил-
ган ҳолатларда йўқ эмас.
Шукрки, Ўзбекистонда бундай ҳодиса кузатилмайди.
Ғаразли кучларнинг бир неча бор уринишларига қарамас-
дан, халқимиз орасидаги осойишталик, тотувлик ҳамиша
барқарор бўлиб қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: |