Ovozi 14. indd
Download 390.5 Kb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston ovozi 19 04 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қашқадарё вилоят кенгаши раиси
Раҳимберган
ЮСУПОВ, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси: Баҳром ҚУРБОНОВ, Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси в.б.: Олим РАВШАНОВ, Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси: — Ёши катталар “қаеринг оғриса, жонинг ўша ерга кўчади”, деган гапни кўп айтишади. Ёшликда бунинг мағзини тушунмаган бўл- сак-да, ҳозир яхши англаймиз. Чиндан ҳам, одамнинг қаеридир хасталанса, бутун жис- мига, ҳаттоки руҳиятига ҳам оғриқ беради. Токи, тузалиб, ўзига келмагунча бошқа нар- салар ҳақида ўйлашнинг ўзи қийин туюлади. Шунинг учун энг яхши шифокорга боришни истайди. Энг аниқ ва тўғри ташхис қўйила- диган хизматлардан фойдаланишга интилади. Табиийки, бунда имкониятлар ҳам инобатга олинади, албатта. Ваҳоланки, ҳамма сифатли тиббий хиз- матдан фойдаланиш ҳуқуқига эга, буни эса давлат инсонларга таъминлаб бериши зарур. Бунда одамларнинг ижтимоий ёки иқтисо- дий ҳолатига қараб табақалаш мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, янгиланаётган Конс- титуциянинг 48-моддасида ушбу масалалар белгиланмоқда. Яъни, ҳар ким соғлиғини сақлаш ва мала- кали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қо- нунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли. Давлат соғлиқни сақлаш тизи- мини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривож- лантириш, аҳолининг санитария-эпидемиоло- гик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради. Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом тур- муш тарзини шакллантириш учун шарт-ша- роитлар яратади, деб ёзиб қўйилмоқда. Айтиш керакки, мазкур масаланинг Конституция даражасига кўтарилиши аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Давлат тиббиёт соҳасига оид энг муҳим вазифаларни ўз зиммасига олаётгани эса оналар ва болалар ўлими, юқумли касал- ликлар таҳдидини бартараф этишда муҳим ўрин тутади. Ҳар бир мамлакатда сифатли тиббиёт тизими мавжудлиги жуда муҳим. Фуқаролар зарур пайтларда тиббий хизмат учун давлатга суяна олиши лозим. Шу сабабли Конститу- цияда фуқаролар давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олишга ҳақли экани бегиланиши фуқароларда дав- латга ишончни оширади. ÑÎЂËÈŠ Ó×ÓÍ ÊÀÔÎËÀÒ ÌÓЌÈÌ ÝÍà ÈØÎÍ×ËÈ ЌÈÌÎß Download 390.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling