нинг биргаликда яшаши Яратганнинг ҳукми, деб била-
ман. Биз бирга яшаш учун яратилганмиз.
Нафақат икки миллат, балки давлатларимиз ҳам дўст
бўлиб, елкама-елка туриб яшаши керак. Мана, яқин тарихга
назар ташлайлик, аразлаб ҳам кўрдик, бир-биримизга тош
ҳам отиб кўрдик. Ҳеч қандай фойда бўлмади. Аксинча, икки
давлатда яшайдиган халқларнинг кайфиятига салбий таъсир
қилди. Аммо ўртадаги риштани узиб юборишнинг имкони йўқ.
Сабаби, бизнинг илдизимиз бир.
2017 йил 1 март куни Тожикистон — Ўзбекистон че-
гараларининг очилишида иштирок этганман. У ердаги
муҳит, у ердаги кайфиятни шунчаки изоҳлаб бериш
имконсиз. Ўзим журналист сифатида биринчи марта ҳеч
бир тайёргарликсиз у ердагилардан интервьюлар олган-
ман, репортаж қилганман. Чунки авваллари интервью
берувчига нима гапиришни ўргатиб турардик. Нафақат
чегаралари, балки тилимиздаги тўсиқлар ҳам ечим топди.
Вилоят телерадиоканалида 3 тилда, яъни ўзбек, тожик,
рус тилларида кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилади.
Мен тожик тилидаги эфирнинг муҳарририман. Ўзбекистонда
яшасам ҳам, ўзбек тилида эфирда гапиришга журъатим етмай-
ди. Сабаби, бу катта масъулият, эфир қоидалари бор. Бундан
ташқари, тилга ҳурматим баланд ва жуда ҳам қадрлайман.
Фарғонанинг ўзида 30 дан ортиқ ижодкорнинг тожик
тилидаги китоби чоп этилди. Ижодкорлар эса 100 дан ошиқ-
ни ташкил қилади. Эътиборлиси, улар турли тадбирлар,
умумхалқ байрамлари, тантаналарда ўз тилида сўзлайди,
куйлайди, ижодини намойиш этади. Яқинда ширу шакар тад-
бири ўтказдик. Унда ҳар бир ижодкор ўзбек ва тожик тилида
қўшиқ куйлади. Жуда ҳам мароқли тадбир бўлди. Бу каби
мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Иқтисодий, сиёсий
ҳамкорликдан ташқари мана шундай алоқаларнинг мустаҳ-
камланиши ўртадаги муносабатларни янги босқичга, узилмас
ишончли риштага айлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |