Ovozi 14. indd
Download 390.5 Kb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston ovozi 19 04 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аввалига болалар, энди эса нева- ралар уларнинг ўрнини босяпти. Келинларимнинг бири қрим татар, бири рус миллатига мансуб. Қизла
Қўш саҳифани
“Ўзбекистон овози” мухбири Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА тайёрлади. — Мен ҳозир 75 ёшдаман. Қирғи- зистоннинг Иссиқкўл вилоятида туғил- ганман. 1973 йили армиядан қайтгач, техникумда ўқидим. У ерни қизил диплом билан тамомлаганимдан кейин Самарқанддаги кооператив институтга жўнатишди. Кейинчалик Тошкентдаги техникумда дарс бера бошладим. У ер маъқул келмагани боис Тўйтепадаги улгуржи база бор эди, шу ерда ишла- дим. Турли жойларда, турли лавозим- ларда фаолият олиб бордим. Яратган ризқимни қаерга сочган бўлса, ўша ерда яшадим. 4 ўғил, 1 қиз фарзандни тарбиялаб, вояга етказдик. 17 нафар набира кўр- дим. Ҳаммаси ўзидан кўпайиб, мақсад- лари сари интилишда давом этмоқда. Аввалига болалар, энди эса нева- ралар уларнинг ўрнини босяпти. Келинларимнинг бири қрим татар, бири рус миллатига мансуб. Қизла- римни ўзбекларга узатганман. Биз кўпмиллатли оиламиз. Асосийси, ҳамма бахтли. Ўтган йили 108 миллион сўм субси- дия берилди, 700 миллион сўм грант ютиб олдик. Буларга марказнинг мод- дий-техника базасини ривожлантириш учун керакли жиҳозларни сотиб олдик. Мусиқа ускуналари харид қилдик. Уму- ман, моддий жиҳатдан анча ўзимизни тиккалаб олишга эришдик. Мени хурсанд қиладиган жиҳати шундаки, бизда тинчлик ва хотир- жамлик юксак қадрланади. Миллат- лараро тотувлик давлат сиёсатининг муҳим асосларидан бири саналади. Ер юзининг ҳамма давлатида ҳам бўл- маган эътибор айнан Ўзбекистонда мужассам. Тинчлик, хотиржамлик жуда катта бойлик ҳисобланади. Сабаби, айнан тинч ва осуда жойда ри- вожланиш, тараққиёт бўлади. Одамлар эртанги кун учун бемалол режалар қи- лади, орзу қилишдан чўчимайди. Хабарингиз бор, юртимизда 130 дан ортиқ милат ва элат вакиллари истиқо- мат қилади. Мисол учун, Ўзбекистонда 270 мингга яқин уйғурлар яшайди. Улар ўз тили, урф-одатлари, қадриятларини асраб қолиши учун бир қанча миллий маданий марказимиз ишлаб келмоқда. Республика уйғур маданий маркази- дан тортиб, вилоят, шаҳар ва туманларда ҳам марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Яқинда Тошкент вилоятида, Сергели ту- манида маданий марказлар ишга тушди. Сирдарёда ҳам яна бир бўлимимизни очиш ниятимиз бор. Муҳими, уларнинг сони қанчалигида эмас. Самарали чора- тадбирлар йўлга қўйилган, ўзимизни, ўзлигимизни унутмаслик, асраб-авайлаш имконини бергани билан қадрли. Бундай кайфият шу юртда истиқомат қилувчи ҳар бир миллат вакилида, ҳар бир фуқарода борлигига ишонаман. Download 390.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling