6
O‘zbekiston ovozi
#14(32760) / 2023-yil 19 aprel/chorshanba
SHARH
² À ¨ Ò È Ä À Í
“ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ БИЛАН
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БИРГАЛИКДА
БАРПО ЭТАМИЗ!"
Халқ депутатлари Ангор туман кенгаши депутати
Эркин Раҳмонов раҳбарлигида “Тўлқин” маҳалласи
фуқаролари иштирокида тумандаги 2-сонли касб-ҳу-
нар мактабида мазкур шиор остида тарғибот тадбири
бўлиб ўтди. Унда Бош қомусимизга киритилаётган
ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот-
лар берилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан
депутат янги Конс-
титуциянинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида
тўхталиб ўтди. Унга киритилаётган қўшимчалар ва
ўзгаришлар инсон қадрини бундан-да юксалишига
хизмат қилиши таъкидланди.
Худди шундай тарғибот учрашуви “Янгиланаётган
Конститутция-ўзимизники” шиори билан Музработ
туманида бўлиб ўтди. Туман партия кенгаши раиси
П.Норматов, халқ депутатлари
туман Кенгаши депу-
тати Т.Тангиров ва маҳалла фаоллари раҳбарлигида
“Боғи эрам” маҳалласидаги 18-сонли умумтаълим мак-
табида аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Бош қомусимизга киритилаётган ўз-
гартишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар
берилди. Ўқитувчининг қадри юксалаётгани, инсон
ва давлат манфаати тўқнашувида
масала инсон фой-
дасига ҳал қилиниши таъкидланди. Суд-ҳуқуқ тизи-
мидаги ўзгаришларга тўхталиб, ҳар кимга малакали
юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши таъкид-
ланди. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик
ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши белгиланаёт-
ганига эътибор қаратилди.
Конституцияга мазкур
норманинг киритилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлайди ҳамда
одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга
хизмат қилиши тушунтирилди. Йиғилганлар референ-
думда фаол иштирок этишга чақирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: