– Ипотека облигацияси нима де-
гани?
– Ипотека облигацияси – бу ипотека
кредитлари бўйича тўловлар билан таъ-
минланган қимматли қоғоз бўлиб, капитал
бозорида молиявий ресурсларни жалб
қилишда ишлатиладиган инструмент ҳи-
собланади. Содда қилиб айтганда, банк
мижозларга ипотека кредитларини бера-
ди, улар умумий бир жойда бирлаштири-
лади (ипотека қопламаси), шундан сўнг
тўловларни олиш ҳуқуқлари тузилади
ва улар учун қимматли қоғоз берилади.
Шундай қилиб, ушбу қоғоз эгаси ипотека
тўловлари билан таъминланган ҳосилни
олади. Мазкур қимматли қоғоз ипотека
облигацияси, деб аталади.
– Президент томонидан икки ой
муддатда “Ипотека облигацияси тўғ-
рисида” қонун лойиҳасини ишлаб чи-
қишга кўрсатма берилди. Унда аҳоли
учун муҳим бўлган қандай қулайлик-
лар акс этади?
– Мазкур қонунда ипотека облигация-
лари чиқариш асослари, уларни аҳолига
сотиш, облигация бўйича фоизларни ҳи-
соблаш ва тўлаш, ипотека облигациялари
бўйича қарздорликни қайтариш, қарздор-
лик ўз вақтида тўланмаган тақдирда, ин-
весторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
каби асосий қоидалар назарда тутилади.
Мазкур қонун қабул қилиниши натижасида
банклар аҳолини узоқ муддатли ва мақбул
ставкадаги ипотека кредитлари билан
мунтазам таъминлаш асосига эга бўлади.
ШУБҲАЛИ ОПЕРАЦИЯЛАР,
ШУБҲАСИЗ ЎТКАЗМАЛАР
– Тижорат банкларидаги 165 мил-
лион сўмдан ортиқ онлайн омонат эга-
ларининг омонатлар ҳамёнларга ёки
картага қайтарилишида, бир банкдан
иккинчисига ўтказишдаги операция-
лари энди шубҳали дея кўриладими?
Яъни, тижорат банкларида жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга, терроризмни мо-
Do'stlaringiz bilan baham: |