Ўз мухбиримиз.
– 2023 йил 1 майдан бошлаб рас-
мий даромади етарли бўлмаган аҳо-
лига ҳам ипотека кредити олиш имко-
ни яратилади. Бу қай тартибда амалга
оширилади?
– Мамлакатимизда ипотека кредитлари
орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш
мақсадида жорий йил 13 апрель куни Пре-
зидентимизнинг 2023 йилда бозор тамо-
йилларига асосланган ипотека кредитлари
орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш
дастурини амалга ошириш чора-тадбирла-
ри тўғрисидаги фармони эълон қилинди.
Унга мувофиқ, тижорат банклари томо-
нидан расмий даромадга эга бўлмаган
шахсларга ипотека кредитини ажратишга
рухсат этилди.
Ушбу фармонга кўра, жисмоний шахс-
ларга ипотека кредити беришнинг замона-
вий ва барқарор тизимини шакллантириш,
уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож
бўлган оилаларни давлат томонидан ман-
зилли қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва
халқаро капитал бозорларида молиявий
ресурсларни жалб қилиш ва кейинча-
лик уларни ипотека кредитларини қайта
молиялаштиришга йўналтириш мақсади
назарда тутилган.
Шунингдек, тижорат банклари расмий
даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипо-
тека кредитлари ажратишда уларнинг тўлов
қобилиятини аниқлаш учун фуқароларнинг
банк картаси айланмаси, ижара, коммунал
ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланма-
ган бошқа харажатларини инобатга олувчи
скоринг тизимидан фойдаланади.
– Эндиликда дастлабки бадални
кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан
арзонроқ кредит олиш имкониятига
эга бўладими?
– Президентимизнинг 2023 йил 13 ап-
релдаги фармонига асосан банкларга қарз
олувчи томонидан тўланган дастлабки
бадал миқдори, имтиёзли давр муддати
ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб,
субсидиясиз ажратиладиган ипотека кре-
дитлари бўйича табақалаштирилган фоиз
ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
Бунда тижорат банкларининг ички кредит
сиёсатига асосан дастлабки бадални кўп-
роқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ
ипотека кредитлари олиш имкониятига эга
бўлади ва мазкур жараён алоҳида тартиб
билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |