Ovozi 14. indd
Биз бир ватаннинг фарзандлари
Download 390.5 Kb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston ovozi 19 04 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бу икки миллат
Биз бир ватаннинг фарзандлари
эканмиз, уни асраб-авайлаш, тарақ- қиётига ҳисса қўшиш бевосита ҳар биримизнинг бурчимиз саналади. Бунинг учун халқимиз орасидаги аҳил- ликка кўз тегмасин. — Сўлим Фар- ғона вилоятининг хушманзара ҳудуди Сўх туманида ту- ғилганман. Маҳал- лий ўрта мактабни битириб, Тожикис- тоннинг Душанбе давлат педагогика институтининг то- жик тили адабиёти ва филологияси фа- культетини битир- ганман. 1989 йилда ватанга қайтиб кел- дим. Шундан кейин фаолиятим бевосита журналистика соҳа- сига бурилиб кетди. Аввалига туман га- зетасида бош му- ҳаррир, кейинчалик Сўх туманида таш- кил қилинган теле- каналда ишладим. 1998 йилдан бошлаб вилоят телерадиокомпаниясига ишга ўтдим ва ҳалигача ўша ерда ижод қиляпман. Яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Фарғона давлат университети филология факультетида тожик тили ва адабиёти йўналиши очилди. Ўша ерда талабаларга дарс беряпман. Айн пайтда республика тожик маданий маркази Фарғона вилоят бўлинмаси раҳбари ҳам ҳисобланаман. Оиламиз у қадар катта эмас. Қизларимнинг бири педагогика, бири тиббиёт йўлини танлаган. Ўғилларимнинг бири тиббиёт коллежида ишлайди, бири эса тижорат билан шуғулланади. Умуман, ҳар бири ўз йўлини топиб олган. 61 ёшимда 5 набира- нинг бобосиман. Шу тариқа камтарона ҳаёт кечириб келяпмиз. Бир воқеани айтиб берсам. Риштон туманида бундан чама- си 10 йиллар олдин келишмовчилик юзага келди. Шуни ғала- мис кучлар тожиклар ва ўзбеклар уришибди, деган миш-миш тарқатди. Дарров мени телевидениега чақиришди ва ҳодиса жойига етиб боришим кераклигини айтишди. Йўлда кетар эканмиз, ўша пайтдаги Фарғона ТРК раисининг ўринбосари уруш бўлмаган гаплиги, тожик-ўзбек ҳаммаси қуда-анда бў- либ кетганини билдирди. “Аёлим тожик, мен ҳам уйга бориб у билан уришишим керакми энди”, деди. Шунинг ўзиёқ майда гап-сўзлар қанчалар хатолигини билдиради. Доим бир гапни айтамиз, яъни ўзбек ва тожик икки тилда гаплашувчи бир халқ, деб эътироф этилади. Охирги пайт- ларда илмий-тадқиқот олиб бораяпман. Унинг натижаларига кўра, бир хулосага келдимки, нафақат динимиз, урф-одати- миз, дунёқарашимиз, турмуш тарзимиз, ҳаттоки адабиётимиз ҳам икки тилда ёзилган бир адабиёт экан. Бу икки миллат- Download 390.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling