5
O‘zbekiston ovozi
#14(32760) / 2023-yil 19 aprel/chorshanba
Биз бир ватаннинг фарзандлари эканмиз,
уни асраб-авайлаш, тараққиётига ҳисса
қўшиш бевосита ҳар биримизнинг бурчимиз
саналади.
ўзбекистонликларнинг қалб ҳикояларини тингланг
— Шу кунгача қозоқ ва ўзбек халқи-
нинг дўстлиги, адабий-маданий алоқаси
ҳақида 250 га яқин мақола, 42 та
китоб
чоп эттирдим. Уларда икки халқнинг
ўзига хосликларини тотувлик, қардош-
лик алоқалари, туғишганлар ҳақида
ёритишга ҳаракат қилдим.
Мактаб-
ларга 4 томлик адабиёт дарслигини
ёзиб бердим. Икки халқнинг муно-
сабати, адабий дўстлигини ривож-
лантиришга ҳисса қўшиш мақсадида
изланишларим давом этди ва мен
ёзишдан, ўргатишдан тўхтамадим.
Ҳар бир асаримни алоҳида илҳом ва
завқ билан ёзишга интилдим.
Бизнинг дўстлигимиз қадимдан жуда
Қиз олиб, қиз бериб бўлганмиз қуда,
Гул териб келганмиз, бирга бир қирдан
Бирга сув ичамиз дарёйи Сирдан.
деб яйратиб, яшнатиб халқларнинг
дўстлигини куйлашга тўғри келди.
Абай ижодидаги сара асарлар,
унинг
Навоий ҳақидаги қарашлари ҳақида ҳам
қатор ижодий ишларим бор. Бундай
мақсад биз икки тилда сўзлашувчи бир
халқ эканимизни билдиришдан иборат
эди.
Туркийларнинг илдизи, тарихи,
дунёқараши, аждодлари бир эканини
куйлашга ҳаракат қилдим.
Асли қозоқ миллатига мансуб бир
шахс сифатида Ўзбекистонда туғилиб
камолга етдим. Бу
замин менга бешик
бўлди. Орзуларим шу ерда амалга ошди.
Оила қуриб, фарзандлар кўрдим. Наби-
раларим, чевараларим бор. Катта қизим
рус адабиётининг мутахассиси ва илмий
иш билан шуғулланади. Ўғилларим ҳам ўз
йўналишида изланишлар олиб бормоқда.
Асосийси, ҳаётимдан мамнунман.
Умрим мазмунли кечди. Айни пайтда
ҳам ўзим севган соҳада қозоқ
тилидан
магистр йўналиши талабаларига дарс
бераман. Тўғри, қийин туюлиши мум-
кин. Аммо адабиётни севган,
унинг мо-
ҳиятини тушунган одам сифатида буни
ёшларга ўргатишдан завқ оламан. Ҳаё-
тимнинг мазмуни ҳам шунда, аслида.
Do'stlaringiz bilan baham: