O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti
Mustaqil o`zlashtirish uchun
Download 0.76 Mb.
|
O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti-fayllar.org (1)
Mustaqil o`zlashtirish uchun
М.Абдуллаева (Сам ДУ) ЎЗБЕК ТИЛИДА БИРИКТИРУВ БОҒЛОВЧИЛАРИНИНГ АЙРИМ ПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ Прагматика тилшуносликнинг назарий ва амалий тармоқларидан бири сифатида инсоннинг ижтимоий фаолиятини ўзида мужассамлаштирган нутқий жараён, нутқий вазият таъсири билан намоён бўлувчи коммуникатив ният билан боғлиқ тушунчаларни ўрганади [1]. Ҳар қандай тил бирлиги нутқ жараёнида прагматик, ҳосила маъно касб этади. Жумладан, боғловчилар қўшма гап составидаги айрим содда гапларни ҳамда уюшиқ бўлакли мураккаб содда гаплар орасидаги турли хил муносабатларни ифодалаш учун қўлланувчи ёрдамчи сўзлардир [2]. Матн талаби билан улар хилма-хил прагматик, ҳосила маънолар касб этиши мумкин. Масалан, қуйидаги матнга диққат қилайлик: Самарқанд – ўзининг бой тарихи, буюк маданияти, муқаддас обида ва кошоналари билан шуҳрат қозонган дунё тараққиётининг бешикларидан бири бўлиб, бугун ҳам ўз салоҳияти ва бетакрор қиёфаси билан жаҳон миқёсида минг-минглаб мухлисларни ўзига мафтун этиб келаётгани, халқимизнинг ғурур ва ифтихорига айлангани ҳақида гапириш ортиқча, деб ўйлайман (И.А.Каримов). Бу матнда ва боғловчиси уч марта қўлланган, биринчи марта (обида ва кошоналари билан) ва иккинчи марта қўлланиш (салоҳияти ва бетакрор қиёфаси билан) уюшиқ бўлакли аниқловчиларни таъкидлаш, матнга кучли, кўтаринки руҳ бағишлаш учун хизмат қилган. Сўнгги қўлланишда эса (ғурур ва ифтиҳорига айлангани) тўлдирувчилардан бирининг тушириб қолдирилган грамматик кўрсаткичларини (-ига) мантиқан тикланиши учун восита вазифасини бажаради. Баъзан насрий матнларда ортиқча жимжимадорликка интилиб, ноўрин қўлланган бириктирув боғловчилари ҳам кўзга ташланади: Муҳаббат – ғиштлари соғинч ва ҳижрон оловида пишган, лойлари кўз ёшларидан қорилган, баландлиги умид ва орзулардан кўтарилган, мардлик ва фидойиликдан зийнатланган ва садоқат туфайли абадиятга юз тутган минорадир (Муҳаммад Исмоил. Ёзувчи ён дафтаридан // ЎзАС, 16.09.05). Бу матнда ва боғловчисининг тўрт марта қўлланиши, матннинг айниқса охирги қисмларини тушуниш, ундаги прагматик маънони англаш жараёнини қийинлаштиради. Шеърий матнларда бириктирув боғловчилари турли хил прагматик имкониятларини кўпроқ намоён этади. Масалан, шоир А.Ориповнинг «Ҳаким ва Ажал» достонидан олинган қуйидаги парчаларга диққат қилайлик: 1. Кори хайрга бахш этарди лаҳзаю онни, Ортар эди китобида қайд ва саҳифа. Матнда –ю юкламаси билан ва боғловчиси ўзаро маънодошлик ҳосил қилган. Қиёсланг: лаҳзаю онни // лаҳза ва онни; қайд ва саҳифа // қайду саҳифа. 2. Уни тафтиш қилмоқдайди Малика аён Ва баробар пинхон дилин борарди ёриб. Матнда ва боғловчиси содда гапларни ўзаро боғлаш ҳамда боғланган қўшма гапни вужудга келтириш воситаси сифатида кўринади. 3. Ва ахийри паноҳ истаб келмиш бу томон, Донғи кетган улуғ Ҳаким, юртдош вазирга Матнда ва боғловчиси олдинги гапни кейинги гап билан боғлайди, шу асосда мантиқий боғланиш вужудга келади. 4. Ногаҳонда дув ёришди Ҳакимнинг юзи, Деди: - Олгил истаганча олтин ва кумуш, Сени менга парвардигор йўллади ўзи, Топшираман сенга Мирзо, оғир бир юмуш. Матнда ва боғловчиси уюшиқ тўлдирувчиларни ўзаро боғлаш учун восита бўлмоқда. 5. Қирққа етгач жонланади марҳум мутлақо, Тилга кирар ва оёққа тургайдир бешак Бу матнда ва боғловчиси сўзларни эмас, балки ибораларни ўзаро боғлашга хизмат қилмоқда. Қиёсланг: тилга кирмоқ ва оёққа турмоқ. 6. Бормикин ё тирикликда ўзга тартибот, Чеклимикан мавжудотнинг ҳадди, саноғи? Лекин бунда мантиқ қани? Асли не мурод? Баробарми яхши билан ёмоннинг доғи? Бу матндаги билан ёрдамчиси бириктирув боғловчиси (ва)га маънодош. Қиёсланг: яхши билан ёмоннинг // яхши ва ёмоннинг. 7. Кўникдилар асрлар ҳам тақдир ишига, Салтанатлар келиб кетди такрор ва такрор. Фақат Ҳаким буюк Чархнинг айланишига Сукут ичра қулоқ тутиб ётар бедор. Айнан бир сўзнинг ёнма-ён боғловчи ёрдамида қўлланиши матн орқали ифодаланаётган чуқур давомийлик, анъанага садоқат мотивларининг ифодаси учун хизмат қилмоқда. 8. Бадавий шаклида келиб Азроил Муҳаммадга деди: - Жонингни олгум. Ва лекин ҳурматга эрурсан ноил, Тила тилагингни, дўст бўлиб қолгум… Охирги парчада ва лекин боғловчилари ёнма-ён келиб, услубий маъно ифодалашга хизмат қилаётир. Бундан кўринадики, ёрдамчилар, жумладан бириктирув боғловчилари матн талаби билан турлича прагматик (ҳосила) маъноларни ифодалашга хизмат қилади. Биз бу ўринда масаланинг айрим томонларига эътибор қаратдик, холос. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling