O'zbek tili fani va uning bo'limlari


Download 294.17 Kb.
bet5/5
Sana16.06.2023
Hajmi294.17 Kb.
#1508398
1   2   3   4   5
Bog'liq
органайзерлар китоб

14. Диалектология умумхалқ тилини ташкил этган шева ва лаҳжанинг фонетик, лексик ва грамматик хусусияти, тарқалиш доирасини ўрганади.


Жаргон



Лахжа


Аргон







Диалектология





Термин
(атама)



Шева




Касб-хунарга оид сўзлар

15. Этимология сўзнинг келиб чиқиш илдизи, тарихи масаласи билан шуғулланади. Тилшуносликда сўз ва қўшимчаларнинг келиб чиқиш тарихи, тараққиёти мухим масала хисобланади. Этимология тилшунослик сохаси бўлиб, унда сўз ва қўшимчаларнинг келиб чиқиши ўрганилади. У юнонча etymon-харакат ва logos – таълимот сўзидан олинган.




16. Тил тарихи тилнинг тарихи, тарихнинг маълум бир давридаги ҳолати ва ривожланиши масаласи билан машғул бўлади.
17. Социолингвистика тил ва жамият муаммоси, тилнинг жамиятдаги турли табақа, тоифа, касб ва жинсдаги киши нутқида ўзига хос тарзда воқеланиши масаласини текширади.
Адабий тилнинг ҳар қайси шакли ўз қонун-қоидасига эга. Бу тил меъёри дейилади.

Ўзбек тилшунослиги тарихи. Ўзбек тилшунослиги фан сифатда қуйидаги тарихий босқични босиб ўтган:


эски туркий тилшунослик (ХII—ХIII аср);
эски ўзбек тилшунослиги (ХIV-ХIХ аср);
замонавий ўзбек тилшунослиги (ХХ асрнинг 20- йилларидан ҳозир-гача).

Эски туркий тилшунослик. Ўзбек тилшунослиги фани Маҳмуд Кошғарийнинг "Девони луғотит турк" асари билан бошанади. Асар ХI асрда яратилган бўлиб, 1914- йилда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида топилган.
«Девону луғотит турк» уч томдан иборат бўлиб, 1915-17-йилда Истанбул шаҳрида нашр етилган. Шу нашр асосида В.Броккелман бу асарни 1928-йилда немисча таржимада нашр қилди. 1939- йилда Анқарада Басим Аталай таржимасида турк тилида босилди. Олим С.Муталлибов девон таржимаси устида самарали ишлаб, 1960-63- йил давомида уч томда ўзбек тилида нашр қилди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Касб- хунар коллежлари учун дарслик Тош. 2002 йил
Она тили ва адабиёт Абдурозик Рафиков. Назира Гуломова.
2. Узбек тилидан унверсал кулланма.
Бахтиёр Мелиев. Урол Холиёров.
3. Узбек тили ва адабиёти кулланма. Абдурозик Рафиков
4. Она тили ва адабиёти дарсликлари 6-9 синфлар.



Download 294.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling