O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim
Foydalanilgan adabiyotlar
Download 5.53 Mb.
|
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЛЕОНАЗМНИНГ СОҲАЛАРДА ҚЎЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Foydalanilgan adabiyotlar:Турдибеков М. Абулғози Баҳодирхоннинг ―‖Шажарайи турк‖ асари ономастикаси. Филол.фан. номз. ...дисс. Тошкент, 2001. – Б. 11-б. Подольская Н.В. Словарь русской ономастической терминологии. Москва: Наука,1988. – С. 128-б. N. Nazarova ―Antroponimlarning o‗rganilishi‖.Buxoro,2021.3-b. Абдувалиева Д. Тарихийасарларлексикаси. Филол. фан.бўйича фалcафадоктори (PhD). ...дисс. – Тошкент, 2017. – Б. 80-б. 5.Холманова З. ―«Бобурнома» лексикаси. – Тошкент: Фан, 2007. – Б. 65-b 6.U. Normatov―Qodiriymoʻjizasi‖. 2010. –T. ―Oʻzbekiston‖. 204-b. B.Karimov. ―O‗tkan kunlarga‖ ga qaytib … -―Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati‖ gazetasi 2013 –yil, 12, 19 –aprel sonlari. Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи. «Адабий барқарор асарлар туркуми». –Т., 2019. –Б.1-448- betlar. ПЛЕОНАЗМНИНГ СОҲАЛАРДА ҚЎЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИБозорова Гулмира Зайниддиновна, БухДУ ўқитувчиси Аннотация. Мақолада плеоназмнинг турли соҳаларда учрашига доир қарашлар илгари сурилган бўлиб, кундалик маиший нутқда учрайдиган плеонастик бирликлар таҳлилга тортилган. Калит сўзлар: плеоназм, адабий тил, нутқ, матн, маиший нутқ, когнитив тилшунослик, дискурс Инсон нутқи ўзига хос ва такрорланмасдир. Кишилар сўзлаганда ўзининг ҳолати, нутқий вазияти, тингловчилар доирасига қараб нутқ ирод этадилар. Мазкур жараѐнда сўзловчининг нутқи равон ва камчиликларсиз чиқиши унинг луғат бойлиги, тил меъѐрларидан хабардорлиги – имловий саводхонлигига бориб тақалади. Аммо доим ҳам орфографик меъѐрлардан хабардор кимсалар нутқи тўла камчиликлардан холи бўлавермайди, аксарият ҳолларда инсон ўзи билмаган ҳолда жузъий хатоларга йўл қўяди. Бунга асосий сабаб кундалик нутқимизга сингиб кетган бирликларни беихтиѐр суҳбат жараѐнида қўллашдир. Юқорида келтирилган жузъий хатолар сирасига кишилар нутқида учрайдиган плеонастик бирликларни киритиш мумкин. Бизнингча, ортиқчалик тамойили асос бўлувчи тавтология, гаплология, редупликация каби ҳодисалар нутқни ифода этишдаги нуқсон сифатида қабул қилингани сингари плеонастик бирликларни қўллаш ҳам нутқнинг мазмуний мукаммаллигига путур етказади. Зеро, плеоназм – семантик қаватланиш, такрорийликдир. Масалан, юқорига кўтарилмоқ бирлигида юқорига сўзи мазмунан ортиқча, чунки кўтарилмоқ феълининг семантик таркибида юқорига ҳаракат маъноси мавжуд. Худди шунга ўхшаш кўпчилигимиз кундалик нутқимизда қўллайдиган ортга қайтмоқ бирлигида ҳам плеонастик қаватланиш мавжуд. Қайтмоқ ҳаракати ўз-ўзидан орқага йўналган бўлади. Шунга кўра, бу бирликда ортга сўзини қўллаш мазмунан ортиқча. Феълнинг ўзида мавжуд семани ифодаловчи сўзни қайта қўллаш маъновий қаватланиш демакдир. Инсон нутқи қуруқ қоидалар тўпламидан иборат бўлмаслиги керак. Айниқса, оғзаки нутқ ѐки шеърият тилининг ўзига хос грамматик меъѐрлари бўладики, плеоназмни ифодаловчи барқарор конструкцияларни мулоқотдан ѐки шеърий сатрлардан мазмунга таъсир қилиб олиб ташлашнинг имкони бўлмайди: "Мен буни ўз кўзим билан кўрдим", "у буни ўз қулоғи билан эшитди", "денгиз-океан", "аччиқ қайғу", "зулмат - қоронғу" ва бошқалар. Кундалик турмушда киши юзлаб инсонларга, воқеа- ҳодисаларга, турли-туман ҳолатларга дуч келади. Шулар асносида, нутқида луғат бойлигидан ўрин олган ҳар хил бирликлардан фойдаланади. Когнитив тилшуносликнинг кейинги ривожида ―дискурсив бурилиш‖ юзага келгани сезилиб турибди. Бунга сабаб, таҳлил объекти сифатида алоҳида олинган сўз ѐки гап эмас, балки дискурс танланаѐтганидир. Дискурснинг антропоцентриклик, интенционаллик, вазиятлилик, структур-семантик яхлитлик, очиқлик, динамиклик каби хусусиятларга эга бўлиши[6;17] унинг таркиб топишида иштирок этаѐтган лисоний ҳодисаларнинг асл моҳиятини тасаввур қилишга имкон беради. Натижада, мазмун муаммоси, тафаккур жараѐнида ва инсонлар ўзаро муносабатида лисоний белгиларнинг роли кабилар тадқиқи долзарблашди. Дискурс тушунчасига рус тилшунослари орасида биринчилар қаторида изоҳ берган В.А.Звегинцев қайд этганидек, ―айнан тафаккур ҳаракати тилнинг мавҳум оламини нутқ орқали аниқ воқелик оламига кўчиради, аниқ вазият билан боғлайди ва энг муҳими, конкрет тажриба билан алоқага кириштиради‖ [1;64]. Бир сўз билан айтганда, дискурс таҳлили антропоцентризм нуқтаи назаридан лисоний ҳодисаларни таҳлил қилиш учун муҳим асос яратади. Тилшунослар тил, нутқ, дискурс ва матн ҳодисалари муносабатини турлича шарҳлайдилар. Тил ва нутқ ўртасида оралиқ ҳудуд бўлиши шартини қўядиган тадқиқотчилар бу ҳудудга лисоний меъѐр, идиолект (алоҳида шахснинг тили) ҳамда контекстни жойлаштириш тарафдоридир. Аммо бундай ѐндашувда дискурс нутқнинг сунъий ўхшашига айланади [5;7]. Дискурснинг оралиқ ҳодиса эканлиги волгоградлик профессорнинг фикридан ҳам англаш мумкин: ―Дискурс бир томондан, нутқ, мулоқот, лисоний ҳатти-ҳаракат ўртасидаги оралиқ ҳодисадир. Бошқа томондан эса у мулоқотнинг қолдиғи сифатида матнда воқеланади‖ [2;276]. Бироқ олим томонидан қайд этилаѐтган ҳодисаларни бир қаторга қўйиш унчалик маъқул кўринмайди, яхшиси, уларнинг поғонали муносабатини инобатга олиш зарур. Шу боис, кейинги пайтларда дискурсологлар нутқ ва матн ҳодисалари йиғиндиси дискурсни ташкил қилади, деган мулоҳазага келмоқдалар ва бунда дискурс тушунчасининг мундарижаси кенгроқ эканлиги алоҳида таъкидланмоқда [4;6]. Е.С.Кубрякованинг фикрича, дискурсив фаолият яққол кўринишдаги мўлжалга эгадир. Шунинг учун ҳам дискурснинг у намоѐн бўладиган муҳитни инобатга олмасдан туриб ѐритиб бўлмайди. Бу вазиятлар кундалик-маиший, илмий, касбий характерга эга бўлиши мумкин, яъни дискурс маълум бир ижтимоий контекстни талаб қилади[3;526]. Социолингвистик ѐндашув татбиқидаги тадқиқотларда мулоқот иштирокчиларининг мақоми эътиборга олинган ҳолда дискурснинг шахс ва ижтимоий мавқе мўлжалидаги турлари ажратилади. Биринчи ҳолатда мулоқот иштирокчисининг вазифаси тингловчига ўз ички дунѐсидаги кечинмаларни баѐн қилиш ва бунинг билан суҳбатдошини шахс сифатида эътироф этишдан иборатдир. Бунда кундалик маиший мулоқот дискурснинг асосий тури, манбаси сифатида қаралади. Бадиий, фалсафий, мифологик ва бошқа турдаги дискурслар воқеликни намоѐн қилувчи мулоқот шакли мақомида эътироф этилади [2;276]. Кундалик турмуш фаолияти натижасида юзага чиқадиган нутқни маиший нутқ деб оладиган бўлсак, ушбу нутқда қўлланадиган бирликлар таҳлилидан плеонастик бирликларни алоҳида қайд этиб ўтамиз. Download 5.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling