O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


Download 5.53 Mb.
bet51/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

тезюрар экспресс – (ингл. express; лот. expressus – кучайтирилган; ифодали, тасвирий) йўлда кам тўхтайдиган, тез юрадиган поезд, автобус, кема ва ш.к [7;28]. Тезюрар экспресс поездга чипталар қолмаган, тунги 22:00да юрадиган поездга чипта олишингиз мумкин. (Заҳро, 39 ѐш. Темирйўл ходимаси). Экспресс сўзининг ўзида тезюрар семаси мавжудлиги боис қайта бу сўзни қўллаш шарт эмас;

  • сочлар депиляцияси – (лот. depilare – сочни, тукни йўқотмоқ, тўкмоқ) бошдаги яра-чақани даволаш ва косметика мақсадида сочни тўкиш [7;598]. Депиляция сўзи мазмунан

    сочларни тўкиш демакдир. Шунингдек, депиляция амалиѐти фақатгина соч ва тукларга тегишли бўлиб, тана аъзоларнинг бошқа қисмлари, масалан, киприк ѐки тирноқ учун мўлжалланмаган. Шу сабаб ҳам, бизнингча, сочлар депиляцияси бирикмасида маъновий такрорланиш ҳосил бўлган.


    Юқорида келтирилган бўш вакансия, илк премьера, биринчи дебьют, ички интерьер, қўшимча бонус, сервис хизмати, шоу- томоша, тезюрар экспресс, сочлар депиляцияси каби бирикмаларнинг бир компоненти чет тиллардан ўзлашган сўздан ташкил топган. Аксарият ҳолларда ўзлашган сўзларнинг асл моҳиятини, таржимасини тўла билмаслик натижасида ѐхуд этиборсизлик оқибатида нутқимизда шу каби плеонастик бирликлар қўлланиб келмоқда.

    • эллик минг (бошқа исталган қиймат) сўм пул – бу каби бирликларга биз кундалик савдо-сотиқ, кўча-кўйда, ўзаро суҳбатларда дуч келганмиз. Масалан, ―... эллик минг сўм пулингиз бўлса, бериб туринг. Ҳамѐнимни унутибман, кейин қайтараман. (Дилрабо Очилова, 23 ѐш). Мазкур гапда юқоридаги бирлик

    эллик минг сўмингиз‖ тарзида қўлланса, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки сўм сўзининг ўзидан қиймат, пул бирлиги эканлиги англашилади;

    • аччиқ гармдори – аччиқлик хусусияти гармдори (қалампир) ўсимлигида мавжуд, аниқроқ айтадиган бўлсак, гармдорининг ширини бўлмайди, бу ўсимликка фақатгина аччиқлик хос. Шу сабаб ҳам такрор аччиқ сифатловчисини қўллаш шарт эмас;


    • Download 5.53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling