O’zbek xonliklari iqtisodiy va siyosiy tarixining tarixshunoslik va manbashunoslik masalalari


O’zbek xonliklari iqtisodiy va siyosiy tarixining tarixshunoslik va manbashunoslik masalalari


Download 490.85 Kb.
bet8/13
Sana30.04.2023
Hajmi490.85 Kb.
#1403323
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Samardinov O. O’ZBEK XONLIKLARI IQTISODIY VA SIYOSIY TARIXINING MANBASHUNOSLIK MASALALARI

O’zbek xonliklari iqtisodiy va siyosiy tarixining tarixshunoslik va manbashunoslik masalalari
Ўзбекистон ва жаҳон тарихчи олимлари «Марказий Осиё ҳақидаги ягона мукаммал асар» деб бир оғиздан тасдиқлаган «Тарихи Рашидий» нафақат Мўғулистон, айни пайтда Ўрта Осиёнинг ўша даврдаги йирик шаҳарлари Андижон, Тошкент, Хўжанд, Сайрам, Туркистон, Ўратепа, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Ҳисор, Қундуз, Марв ва бошқа мамлакатлар: Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Шарқий Туркистон ва Кашмирнинг ХV-ХVI асрлардаги тарихини ўрганишда бирламчи асосий манбалардан бўлиб хизмат қилади. «Тарихи Рашидий» китобигина Мирзо Муҳаммад Ҳайдар кўрагон ибни Муҳаммад Ҳусайн кўрагон ( Аллоҳ таоло уларнинг гўрларини нурафшон қилсин)нинг асари бўлиб, уни ҳижрий 951 йили Абдурашидхон ибни Султон Саидхон номига бағишлаб ёзган. Унда Туғлуқ Темурхон зикридан то Абдурашидхон ва Ҳумоюн подшоҳ ҳақидаги воқеаларгача бўлган аҳволлар тартиби билан ёзилган ва тутган ўрни эътибори билан ҳар қайси хон ва подшоҳнинг аҳволи тафсилоти баён қилинган.«Тарихи Рашидий» асарида аввало подшоҳ ва хонларнинг олти сулола силсиласи кенг уфқларда жуда усталик билан тизилади ва уларнинг туташув ҳалқаларига алоҳида аҳамият берилади: Темурий, бобурий, шайбоний, мўғул хонлари, қозоқ хонлари ва сафавийлар шажаралари узвий мунтазам тарихийликда ёритилади. Бундан ташқари, асарда қирғиз бийлари ҳукмронлиги ҳам тилга олинади. Машҳур тарихий фундаментал асарларда бунчалик кўп сулолалик манзара сийрак кузатилади.
« Тарихи Рашидий»нинг бошқа тарихий асарлардан фарқ этувчи хусусияти шундаки, унда ҳукмдорлар тарихи талқини билан узвий равишда турли даврлардаги диний-руҳоний пешволик вакиллари - пир-муршидларининг ҳам ўзига хос сулолалари фаолияти ўз аксини топгандир. «Тарихи Рашидий»да анъанавийликни бир неча йўналишда кузатамиз: биринчидан, бошқа тарихий асарлардан ўзлаштириб ёки умумлаштириб қайта ҳикоя қилиш йўлига кирмасдан асарга ўндан ортиқ бобларни «Зафарнома» ва «Тарихи жаҳонкушой»дан иқтибос тарзида киритадики, бу муаллифнинг устоз тарихчилар олдидаги садоқатли таъзимидир;

Download 490.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling