Oʻzbekiston iqtisodiyotida elektron xujjat aylanishidan foydalanish muammolari va istiqbollari
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари
Download 62.95 Kb.
|
hujjat 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу буйича қискача адабиётлар шархи(тахлили).
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Давлат ташкилотлари фаолиятида маълумотлар очиклиги ва шаффофлигини таъминлашни ташкил этиш, ички хужжатларини таҳлил килиш жараёнига ахборот технологияларини қўллаш орқали самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, барча бўлимлар томонидан такдим этиладиган маълумотларни тез ва қулай тарзда қабул килиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш тадқиқотнинг асосий масалалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг фарази бўлиб, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатишда электрон хужжат айланиш тизимларидан фойдаланиш, ахборотларни рухсатсиз тарқалишини олдини олишга йуналтирилган усулларни ишлаб чиқишга асос бўлади. Мавзу буйича қискача адабиётлар шархи(тахлили). Мавзунинг назарий ва методологик асоси бўлиб, ахборот технологиялари вa ахборотлаштириш соҳаси бўйича етакчи мутахассисларнинг илмий тадқиқотлари, турли чет эл нашрлари ва тўпламлари, шу билан бирга Ўзбекистан Республикасининг қонун хужжатлари хисобланади. Иқтисодиёт тармоқлари, хусусан статистикага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш хусусида бир қатор хорижлик олимлар илмий ишлар олиб борган. Улар орасида О.Л. Голыцина, М.И. Семёнов , Г.А. Титоренко ва бошқаларнинг ишлари алохида диққатга сазовордир. Таълим тизимининг турли жабхаларига ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий қилиш масалаларига МДХ, олимларидан Г.М. Киселев, А.Э. Саак ва бошқалар ўз илмий ишларида катта эътибор беришган. Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини миллий иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш муаммолари устида мамлакатимиз иқтисодчи олимлари Ғуломов С.С.1, Ходиев Б.Ю. Бегалов Б.А.2, Арипов А.Н., Дадабаева Р. А., Кенжабаев А.Т., Мусалиев А.А. ва бошқалар томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Мазкур тадқиқотларда ахборотлаштириш жараёнларига асосий эътибор қаратилган. Жумладан, А.Н.Арипов ва Т.К.Иминовлар муаллифлигида ёзилган монографияда ахборот –коммуникация технологиялари сохасида замонавий бошқарув тизимини шакллантиришнинг назарий асослари, соха бошқарув тизимининг ривожланиш қонуниятлари, тенденциялари ва республикага хос хусусиятлари ўрганилган. Б.А. Бегаловнинг илмий изланишларида республикамизда иқтисодий эркинлаштириш даврида ахборот –коммуникациялар бозори шаклланишининг консепцияси ва назарий услубий асосларини яратиш, хамда ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш ёрдамида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Ушбу сохада маълум даражадаги илмий ва амалий натижалар қўлга киритилганлигига қарамай бугунги кунда чуқур илмий изланишлар олиб бориш жуда мухимдир. Шу боис ушбу мавзу бўйича тадқиқотлар олиб боришнинг мақсад ва вазифаларини аниқлашга асос бўлди. Download 62.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling