105
ордени б-н мукофотланган (1992).
Тошпўлат Турсунов.
РАҲМАТУЛЛАЕВ
Исматулла,
Раҳматуллазода (1883, Самарқанд вилоя-
ти Ражабамин қишлоғи — 1962) — жадид
маърифатпарвари, педагог. Абдуқодир
Шукурийнмнг «усули савтия» мактаби-
да (1901—05) ўқиб, сўнг шу мактабда
ўқитувчилик қилган (1906— 12), айни
пайтда рустузем мактаби , да ҳам таҳсил
олган (1903—06). «Дорул адаб» макта-
бини ташкил этган (1913—17). Тожик
тилида «Таълими алифбе» дарслигини
нашр этган (1915). 1917—19 й.ларда
Самарқандца 35 та янги мактабнинг очи-
лишида иштирок этган. Самарқанддаги
Ўзбек маориф билим юрти (1922—25) ва
Ўзбекистон давлат китоб палатасининг
1-директори (1926—29), Беҳбудий номи-
даги кутубхона мудири (1930—37). «Наш-
ри маориф» ва «Анжумани маориф» жа-
миятларининг ҳайъат аъзоси (1917—21).
«Миллий иттuҳод» ташкилоти аъзолари
б-н ҳамкорликда айбланиб, икки марта
қатағон этилган (193743, 194954). Ҳамид
Олимжон, Фотиҳ Ниёзий, Музайяна Ала-
вия, Раззоқ Ҳамроев, Толибжон Содиқов,
Вохид Абдуллаев сингари фан ва мадани-
ят арбоблари Р. раҳбарлик қилган билим
юртида таълим олганлар.
РАҲМАТУЛЛАЕВ Сирожиддин Рих-
ситиллаевич (1953.1.2, Тошкент вилояти
ҳоз. Зангиота тумани) — ёғоч ўймакори,
Ўзбекистон халқ устаси (2003). Беньков
номидаги республика рассомлик би-
лим юртини тугатган (1978). 1978 й.дан
«Усто» бирлашмасида уста; иш фаолия-
тини Ортиқ Файзуллаев ижодий гуруҳида
бошлаган. Р. халқ амалий санъати анъа-
наларида лаган, лавҳ, кутича ва б. бадиий
буюмлар яратди, республика ва хорижда-
ги кўплаб маъмурий, маданий бинолар
интерьерларини безади. Темурийлар та-
рихи давлат музейи, Туркистон саройи,
Ўзбек миллий академик драма театри ва
б. бинолар учун маҳорат б-н тайёрлаган
эшиклари ва нақшлари диққатга сазо-
вор. Р. асарлари республика ва хорижий
кўргазмаларда юксак баҳоланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |