O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
бассум», «Ватандош», «Яхши кайфият» каби радиожурналларнинг бошловчиси. РАҲИМОВА
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
102
бассум», «Ватандош», «Яхши кайфият» каби радиожурналларнинг бошловчиси. РАҲИМОВА Салимахон (1949.20.2, Қўқон ш.) — Ўзбекистон Республи- каси халқўқитувчиси (1995). Қўқон пед. ин-тини тугатган (1974). 1967 й.дан Қўқон ш.даги 9, 25, 8мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, 1974— 2001 й.ларда 8мактабда она тили ва ада- биёт ўқитувчиси, ўқув бўлими мудири. Саёҳат, мунозарабаҳс, конференция, лек- циясеминар каби ноанъанавий даре усул- ларидан фойдаланган. РАҲИМОВА Сул- тонпошша (1929.8.5, Хива — 1996.5.9, Урганч) — актриса, хонанда. Ўзбекистон халқартисти (1955). 1943—74 й.лар Хо- разм театрида ишлаган. Лайли («Лайли ва Мажнун»), Нурхон («Нурхон»), Зуҳра («Тоҳир ва Зуҳра»), Нодира («Нодира»), Ойхон («Майсаранинг иши»), Санам («Азиз ва Санам»), Шоҳсанам, Ойларбе- гим («Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам») каби ролларини мусиқали драмаларда жози- бали овози, кучли драматик кечинмалари б-н моҳирона ижро этган. Шунингдек, драмаларда Гули («Алишер Навоий»), Луиза («Макр ва муҳаббат»), Лариса («Сепсиз қиз»), Жамила («Бой ила хиз- матчи»), Холисхон («Холисхон») каби образлар яратган. РАҲИМОВА Шаҳодат (1919.5.1 1979.8.12) — актриса, хонанда (драма- тик сопрано). Ўзбекистон халқ артисти (1940). Москва консерваториясини тугат- ган (1951). Ижодини Андижон театрида бошлаган (1932—39). Гулсара (К. Яшин, «Гулсара»), Гулчеҳра (У. Ҳожибеков, «Аршин мололон»), Ширин (Хуршид, «Фарҳод ва Ширин») каби образларни шу театрда яратган. 193953 й.лар Наво- ий театрида, 1953 — 58 й.лар Мукимий театрида, 1959—78 й.лар Ўзбек давлат филармониясида ишлаган. Норгул (М. Ашрафий, «Бўрон»), Жамила (О. Чиш- ко, «Маҳмуд Торобий»), Оқ Жунус (Е. Брусиловский, «Эр тарғин»), Лайли (Т. Содикрв, Р. Глиэр, «Лайли ва Мажнун»), Полина (П. Чайковский, «Қарға мотка- си») каби опера партияларини, Зухра (С. Абдулла, Т. Жалилов, «Тоҳир ва Зухра»), Нурхон (К. Яшин, Т. Жалилов, «Нур- хон»), Ширин (Хуршид, Ю. Ражабий, «Фарҳод ва Ширин»), Обида (С. Абдул- ла, Т. Жалилов, «Мукимий»), Санам (А. Бобожон; К. Отаниёзов, «Азиз ва Са- нам») каби мусиқали драмалардаги рол- лари юксак ижроси, ўткир психологик талкини б-н ажралиб туради. Р. шунинг- дек, «Эй дилбари жононйм», «Ушшоқ», «Салламно», «Самарқанд ушшоғи» каби ашулалари б-н халқ орасида машҳур бўлган. «Қасам» (Саодат), «Ёқут юлдуз- лар» (Хайри) каби фильмларда суратга тушган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling