O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲИМОВА 
Гулора (1948.25.3, 
Боғот тумани Боғот қишлоғи) — актри-
са, хонанда. Ўзбекистон халқ артисти 
(1992). Урганч педагогика ин-тини тугат-
ган (1970). 1973 й.дан Огаҳий номидаги 
мусиқали драма театрида ишлайди. У 
аввал яккахон хонанда, кейинроқ спек-
таклларда бош ролларда чиқа бошлаган. 
Гулсанам (Уйғун, «Беруний»), Нурхон (К. 
Яшин, «Нурхон»), Саидабегим (Шалома-
ев, «Ибн Сино»), Шоҳсанам (Айёмий, 
«Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам»), Лайли (На-
воий, «Лайли ва Мажнун»), Мунаввар (Ҳ. 
Муҳаммад, «Тошкентнинг нозанин мали-
каси»), Кетавани (Н. Думбадзе, «Қуёшни 
кўраяпман»), Уғилой (К. Аваз, «Марва-
рид таққан аёл»), Гуласал (П. Телегенов, 
«Тошлар тилга кирганда»), Тўмарис (Н. 
Салаев, «Тўмарис»), Гулсумбону (Э. Са-
мандар, «Араб Муҳаммаджон»), Дурдава 
(«Авесто») каби ролларни ижро этган. 
Хонанда сифатида «Феруз», «Самарқанд 
ушшоғи», «Фарёд», «Гулузорим», 
«Дугоҳ», «Бухоро тўлқини» каби мумтоз 
ҳамда «Ўзбекистон», «Ватан» каби за-
монавий қўшиклар, лапарларнинг моҳир 
ижрочиси Р. ҳақида видеофильм (реж. Ҳ. 
Қаҳрамонов) суратга олинган (1999). 
РАҲИМОВА Дилором (1947.20.4, 
Урганч ш.)— Ўзбекистон Республикаси 
халқ ўқитувчиси (1995). Хоразм педаго-
гика ин-тини тугатган (1971). 1971 й.дан 
Хива ш.даги 9, 19822000 й.ларда 11мак-
табда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 
Болаларга таълим беришда янги педаго-
гик технологиялардан фойдаланган. 
РАҲИМОВА Мукамбар Ҳакимовна 
(1941.23.3, Тошкент) — актриса, реж. 
Ўзбекистон халқ артисти (2002). Тошкент 
театр ва рассомлик санъати ин-тининг ак-
тёрлик (1964) ва реж.лик (1976) фтларини 
тугатган. 1964 й.дан «Узбекфильм»нинг 
актёр студиясида. Р. кенг диапазони, 
юқори маҳорати, чуқур драматик ва са-
тирик образлари б-н диққатга сазовор. 
Қундуз («Истиқбол йўли»), Лола («Су-
райё»), Энага («Даҳонинг ёшлиги»), Ха-
тира («Ой бориб, омон қайт»), каби рол-
ларни яратган. Реж. сифатида Фарғона 
театри («Интилганга толе ёр»), Жиззах 
театри («Хаёлпараст») ва б. театрлар-
да ҳам спектакллар, «Гувоҳсиз суҳбат», 
«Номаълум аёл мактуби», «Қасоскорнинг 
олтин боши» каби радиопостановкалар 
саҳналаштирган. Дубляж реж. и сифа-
тида танилган («Оқ шудринг», «Игна», 
«Менинг Миом, Мио», «Шаҳризоданинг 
янги эртаклари», «Зомбе», «Дельфин 
ҳайқириғи», «Уч қиролнинг тўқнашуви», 
«Куннинг аёли» ва б.) Ўзи ҳам 13 ёшидан 
дубляжда, радиопостановка, телеспек-
таклларда қатнашади. «Дугоналар», «Та-


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling