O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАҲИМОВА Бекажон (1923.3.1.10
Хива — 1997.2.4, Урганч) — актриса, хо- нанда. Ўзбекистон халқ артисти (1991). 1936—38 й.лар «Болалар театри»да, 1938—55 й.лар Хива халқ театрида, 1955—90 й.лар Огаҳий номидаги театрда фаолият кўрсатган. Ўз ижоди давомида бир қанча спектаклларда турли роллар ижро этган: Майсара («Майсаранинг иши»), Дуржон кампир («Паранжи сир- лари»), Ёсуман («Фарҳод ва Ширин»), Феокла Ивановна («Уйланиш»), Ҳожи она («Бой ила хизматчи»), Зебо («Аршин мол олон»), Жаннат хода («Қайнона»), Марго («Кўнгли ёш қариялар»), Ходима («Олма пишганда келинг») ва б. «Хива вақти билан соат 700 да» фильмидаги кампир роли б-н кенг оммага танил- ди («Бобойжоним» дуэти). Шунинг- дек, ҳазил қўшиклар, халқ лапарларини қиёмига етказиб куйлаб, рақсга тушган. РАҲИМОВА Гавҳар Артёмов- на Петросян (1911.7.11, Марғилон — 2003.18.2, Тошкент) — раққоса, ба- летмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1965). Тамарахонимнушг синглиси. 1924 — 27 й.лар Марғилондаги бола- лар уйида тарбияланган ва у ерда Уста Олим Комилов раҳбарлигидаги дуторчи www.ziyouz.com кутубхонаси 101 қизлар тўгарагига қатнашиб, Тамарахо- нимдан рақс асосларини ўзлаштирган. Қўқон (1927—28), Самарқанд (1928— 30, 193337), Андижон (193033), ўзбек ҳарбий театрларида актриса, раққоса ва балетмейстер. Моҳинбону («Фарҳод ва Ширин»), Холжон хола (F. Зафарий, «Ҳалима»), Зебо («Аршин мол олон»), каби образлар яратган. 1937—39 й.лар Ўзбек Давлат мусиқали театрида як- кахон раққоса. Ўзбек давлат филармо- ниясида хотинқиз дуторчилар ансам- блида(1939—40), Хоразм гармончилар ансамблида (1940— 41), Ўзбек давлат хотинқизлар фронт ансамблида (1941— я45), Ўзбек давлат филармонияси ва эстрадасида (1945— 68) раққоса, балет- мейстер, бадиий раҳбар. 1968 и. «Лазги» ансамблини ташкил этган ва унга 1982 й.гача раҳбарлик қилган. 1983 й.дан ўзи қайта ташкил қилган Зебо Ғаниева номи- даги концертфронт сайёр бригадасининг раҳбари бўлган. Р. ижод этган «Уфори сохта», «Бухороча», «Уйғурча», «Озар- байжонча», «Андижон самоси», «Усмо- ния», «Гул ўйин» каби ва «Катта ўйин» (Уста Олим Комилов б-н ҳамкорликда), «Уфори сохта», «Ўзбекистон қизлари», «Жайхун мисоли лазги», «Кўзим қароси», «Лазги саломи» сингари рақслари б-н ўзбек рақси ривожига муносиб ҳисса қўшди. «Элюрт ҳурмати» ордени б-н му- кофотланган (1999). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling