O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲИМОВ Мирзоҳид (1946.30.9, 
Тошкент) — диктор. Ўзбекистон халқ 
артисти (2000). Ўзбекистон Республика-
сида хизмат кўрсатган маданият ходими 
(1992). Тошкент театр ва рассомлик санъ-
ати ин-тини тугатган (1971). 1964 й.дан 
Ўзбекистон телерадиокомпаниясида реж. 
ёрдамчиси, реж. ассистенти, 1967 й.дан 
диктор. Р.нинг дикторликка нутқи, овози, 
қобилияти кучли бўлиб, ёқимли овози, 
равон нутқи, матнни кучли эҳтирос б-н 
ва маънодор қилиб ўқиши томошабинга 
кучли таъсир этади. У, асосан, муҳим си-
ёсий ҳужжатлар, фармонлар, байрамлар-
да Республика Президентининг халққа 
қилган мурожаат ва табрикларини, мат-
буотда чиқадиган маърузаларини, тан-
танали хабарларни маҳорат б-н ўқийди. 
Шунингдек, «Назм ва наво», «Якшанба 
оқшоми» кўрсатувларини, мумтоз шоир-
ларнинг ғазалларини меъёрига етказиб 
олиб боради ва ўқийди. Р. телефильм, 
кинохроника ва «Ўзбекфильм»да филь-
мларга овоз берган.
РАҲИМОВ Муҳиддин Каримович 
(1903.12.8 — Тошкент 1985.3.10) кулол, 
санъатшунос. Ўзбекистон халқ рассоми 
(1944). Туркистон республикаси Халқ 
хўжалиги кенгаши қошидаги (Тошкент) 
бадиий ҳунармандлик мактаби (1918—


www.ziyouz.com кутубхонаси
98
20), Москва силикатлар ин-ти (1924—26), 
Ленинград керамика ин-ти (1927—29)да 
ўқиган. Санъатшунослик и.т. ин-тида ил-
мий ходим (1965—71), Тошкент бадиий 
саноат ўқув и.ч. к-ти (1935—50), Тош-
кент театр ва рассомлик санъати ин-ти 
(1958— 61) ва Беньков номидаги Респу-
блика рассомлик билим юрти (1952—76)
да дарс берган. Р. ижодида анъанавий 
ўзбек кулоллиги б-н замонавий керами-
ка анъаналари уйғунлашган. Ижодининг 
дастлабки даврида яратган буюмларида 
ёрқин заминдаги кўк, яшил, сариқ гул-
лар жилоси ажойиб мужассамот ҳосил 
қилади. Урта асрлар кулоллигини яхши 
ўрганган Р. анъанавий (лаган, гулдон) ва 
янги шаклли безак идишлар, портретли 
совға буюмлар яратди, уларнинг безагида 
ўсимликсимон нақшлар б-н бир қаторда 
сюжетли, ҳайвон шакллари ва ёзувли тас-
вирлардан моҳирона фойдаланди. Кера-
мика материали ва бўёқдарини ўрганиш 
йўлидаги изланишлари самараси сифа-
тида бир қатор асарлар майдонга келди 
(Мас, «Ўзбекистоннинг бадиий керами-
каси», рус тилида, 1961 ва б.). Р. яратган 
сопол буюмлар республика ва хорижий 
мамлакатлар музейларида сақланади. 
Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат му-
кофоти лауреати (1977).
Р. яшаган уйда «М. Раҳимов номидаги 
кулоллик музейи» очилган (1994). 
РАҲИМОВ Наби (1911.7.11, Қўқон 
1994.23.11, Тошкент) — Ўзбекистон 
халқ артисти (1950). Ўзбек давлат дра-
ма театри қошидаги драма студиясида 
ўқиган (1929). 14 ёшидан Қўқон театри 
спектаклларида қатнашган. 1929—94 
й.лар Ҳамза театрида ишлаган. Р. ха-
рактерли ва ҳажвий ролларни алоҳида 
муваффақият б-н ўйнаган, лекин актёр 
репертуарида драматик фожиавий образ-
лардан тортиб, лирик қаҳрамонларгача 
мавжуд. Унинг саҳна образларида мил-
лий халқ театри анъаналари замонавий 
профессионал санъат тажрибаси б-н 
уйғунлашиб кетган. У яратган образлар-
да ҳозиржавоблик, ўткирсўзлик, ҳазил ва 
бадиҳага чапдаслик асосий омил бўлиб, 
ёрқин миллий колорит, енгил юмори, 
ташқи кўринишининг аниқ ифодаси, му-
каммал ижроси б-н аҳамиятлидир. Р. гар-
чи ўз фаолиятини комик ва характерли 
актёр сифатида бошлаган бўлсада, кейин-
чалик мавжуд йўналишларнинг барчаси-
дан энг яхши хусусиятларни ўзлаштириш 
ва ўз услубига сингдириш йўлидан бор-
ди. «Холисхон»да Норбойвачча, «Она»да 
Болтабой, «Меҳмонхона 
бекаси»да 
Риппофратта, «Ревизор» да Хлеста-
ков, «Уйланиш»да Бобчинский, «Шоҳи 
сўзана»да Қўзиев, «Оғриқ тишлар»да 
Марасул, «Ҳамлет»да Лаэрт каби образ-
ларни 30—50-й.ларда яратди. Айниқса, 
«Отелло»даги Яго образи актёр яратган 
энг сара образлар сирасига киради. Яго 
образи актёр ижодида наинки сатирик 
тусли, балки кучли руҳийдраматик ке-
чинмалар намунасидир. Бўрибой («Тоға 
ва жиянлар»), Бобо Кайфий («Мирзо 
Улуғбек»), Шокир ота («Қутлуғ қон»), 
Ольбени («Қирол Лир») каби 60-й.ларда 
яратган образлари энг яхши психологик 
кучли роллардир. Кейинги йиллар ярат-
ган Урганжий («Бухоро»), Сайд Каримов 
(«Комиссия»), Ота («Ғариблар»), Саъди-
ев («Ўн учинчи раис») сингари образла-
ри ижтимоий ўткирлиги, жисман сокин, 
руҳан жўшқинлиги, чуқур психологик 
талқини б-н алоҳида эътиборга молик-
дир. Урганжий образи Р. ижросидаги энг 
мураккаб ва баркамол образлардан бири. 
Актёрнинг ўткир ижроси, мураккаб 
руҳий кечинмаларни юзага чиқариши, 
босиқ оҳанглар б-н жуда катта маънога 
эришиши диққатга сазовордир.
Р. ўзбек киноси ривожига салмоқли 
ҳисса қўшганлардан: Алиев («Стади-
онда учрашамиз»), Турдиев («Мафту-
нингман»), Чойхоначи («41йил олмала-
ри»), Бобо Кайфий («Улуғбек юлдузи»), 
Шоқосим («Қутлуғ қон»), Уста Олим 
(«Ўтган кунлар»), Шоҳ («Семурғ»), Са-
фар бўзчи («Меҳробдан чаён»), Уста 
Боқи («Келинлар қўзғолони») ва б. об-
разлари б-н кино олтин фондидан ўрин 
олди. Шунингдек, видеофильм ва теле-


www.ziyouz.com кутубхонаси
99
спектаклларда ҳам суратга тушган: 
«Кутлуғ қон» (Ёрмат ота), «Диёнат» 
(проф. Шобаратов), «Ҳамма нарса одам-
ларга қолади» (акад. Дроздов), «Бобур» 
(Муҳаммаджон) ва б. шулар жумласидан. 
Р. ҳақида «Наби Раҳимов ҳаётида икки 
кун», «Учрашув» видеочерклари ишлан-
ган. 1950—65 й.лар Санъат ин-тида дарс 
берган.
Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат 
мукофоти лауреати (1967).
Ад.ҳ Ризаев О., Наби Раҳимов, Т., 
1997. 
Омонулла Ризаев.
РАҲИМОВ 
Собир 
Умар 
ўғли 
[1902.25.1, Тошкент — 1945.26.3, Дан-
циг (ҳоз. Гданьск, Польша)] — ҳарбий 
арбоб, генералмайор (1943). 1925 й.да 
Бокуда Бирлашган ҳарбий мактабни ва 
1930 й.да командирлар состави малака-
сини ошириш курсини тугатган. 1932— 
38 й.ларда ва 1940 й.дан армияда. 1941 
й.дан фронтда. Бош штаб харбий ака-
демиясининг жадаллаштирилган кур-
сини тугатган (1943). 2-жаҳон уруши-
да Жан. фронтдаги моторлаштирилган 
полк командири, Закавказье фронтида 
ўқчи дивизия командири. 1Белоруссия 
фронти қўшинлари таркибида Барано-
вичи, Слоним, Белосток, Грауденц ва б. 
шаҳарларни, Белоруссия ва Польшани 
озод қилишда қатнашган. Р. командирли-
гидаги 37гвардиячи ўқчи дивизия (2Бе-
лоруссия фронтининг 65армияси) 1945 й. 
Шаркни Померания операциясида ўрнак 
кўрсатган: дивизия ўша йилнинг март 
ойи охирида Гдиня ва Данциг ш.ларида 
душманнинг йирик гуруҳларини тормор 
этишда қатнашган. Дивизия 1эшелонда 
ҳужум қилиб, армияда 1бўлиб Болтиқ 
денгизи соҳилига чиққан ва Данциг 
кўчаларида жангни бошлаб юборган. Р. 
оғир ярадор бўлиб ҳалок бўлган. 1965 
й. 6 мартда К,аҳрамон унвони берилган. 
Урушдан кейин Р. хоки Тошкентдаги 
қабристонга қўйилган. Тошкентда туман, 
метро ст-яси, бир неча мактабга Р. номи 
берилган. Р. хақида «Генерал Раҳимов» 
бадиий фильми яратилган (1967). Тош-
кент ш.нинг Собир Раҳимов туманида 
ҳайкал ўрнатилган (1981).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling