O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАҲИМОВ Абдусаттор (1920.20.12
Наманган —1992.2.6) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, кичик сержант. 1941 й.дан армияда. 114ўқчи полки (Воронеж фрон- ти 38армиянинг 340ўқчи дивизияси)нинг тўпчиси. 1943 й. 11 сент. га ўтар кечаси www.ziyouz.com кутубхонаси 95 душманнинг кучли ўқ ёмғири остида Киев вилоятининг Вишгород рнидаги Борки қишлоғи яқинида Днепр дарёсини биринчилардан бўлиб кечиб ўтган. 1944 й. 10 янв.да Қаҳрамон унвони берил- ган. Урушдан сўнг Наманган ш.да турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. На- манган ш.даги кўчалардан бири Р. номи б-н аталган. РАҲИМОВ Абдуқаҳҳор, Қаҳҳор бахши (1955, Деҳқонобод тумани, Хўжамаҳмуд қишлоғи) — Ўзбекистон халқ бахшиси (2001). Жарангдор овоз соҳиби. Деҳқонобод тумани умумтаълим мактаби ўқитувчи (1980 й.дан). Достон- чилик сирларини отаси Қодир бахши Раҳимовдан ўрганган. Репертуаридан 20 га яқин достон («Алпомиш», «Ёдгор», «Гўрўғли», «Авазхон», «Маликаи айёр», «Малла савдогар» ва б), ўзи ижод қилган турли мавзудаги термалар ўрин олган. Р. кўпгина дўмбира куйларини ҳам маҳорат б-н ижро қилади. «Алпомиш» досто- ни яратилганлигининг 1000 йиллигига бағишланган Халқаро бахшишоир ва оқинлар фестивалининг 1ўрин соврин- дори (Термиз, 1999). 1997 й.да АҚШда гастродда бўлган. РАҲИМОВ Азим (1925.27.2 — Бу- хоро — 1997.17.5) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи сержант. 1943 й.дан армия сафида. 221гвардиячи ўқчи полки (1Белоруссия фронти, 69армия- нинг 77гвардиячи ўқчи дивизияси) взвод командири ўринбосари, гвардиячи сер- жант. Р. 1945 й. 14—15 янв.да Польша- нинг Зволень ш. учун бўлган жангларда жасорат кўрсатган. 1945 й. 27 фев.да Қаҳрамон унвони берилган. Урушдан сўнг Бухоро ш.да турли соҳаларда ишла- ган; шаҳар кўчаларидан бири Р. номи б-н аталган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling