O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲИМОВ Акбар Муҳиддинович 
(1949.1.1, Тошкент) — кулол, Тош-
кент кулоллик мактабининг намо-
яндаси. Ўзбекистон БА акад. (1997), 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат 
арбоби (1991). Тошкент политехника ин-
ти (1971) ва Тошкент театр ва рассомлик 
санъати ин-ти (1979)ни тугатган. Р. отаси 
МуҳиддинЛиргшовдан ҳунар ўрганган; 
Р. ижодида Тошкент кулоллик мактаби 
анъаналари (айниқса, «чизма» усули) ри-
вожлантирилган ҳамда миллий кулоллик 
санъатининг кўп асрлик ютуқлари, шак-
лшамойили, ранг, сир, нақшлар ижодий 
ўзлаштирилиб бойитилган. Анъанавий 
кулолликнинг косагарлик ва кўзагарлик 
сохаларини қўшиб олиб боради: лаган, 
ликобча, куза, коса, пиёла, хумча, гул-
дон ва б.; шу буюмлардан иборат туплам 
(сервиз)лар тайёрлайди, янги замона-
вий манзарали кулоллик асарлари ҳам 
яратади: «Машрафа» гулдонлари, «Куп-
барг», «Дастагул» нусхали шокосалар, 
«Қирғовул» палов сервизи (1984—85), 
«Учта ваза» (1990), «Шобарг», «Гули 
анор», «Гули урам», «Гулсафсар», «Кар-
найгул» лаганлари, «Қушлар уйини» на-
моёни (1979), «Анор шарбати» фаввора-
си (1982), панжара ва витражлари (1988), 
мўри (1990) ва б.
Р. 1966 й.дан республика ва халқаро 
кўргазмаларда иштирок этади, шахсий 
кўргазмалари ташкил этилади. Ишла-
ридан намуналар республика ва хори-
жий мамлакатлар музейлари, хусусий 
коллекцияларда сақланади. Р. «Меҳнат 
шуҳрати» ордени б-н мукофотланган 
(2000).
Р.нинг ўғли Алишер Акбарович 
(1975.24.6, Тошкент), буваси уста 
Муҳиддин ва отасидан ҳунар ўрганган; 
анъанавий услубда ижод қилиб анъана-
вий бадиий буюмлар (кўза, лаган, хумча, 
шокоса ва б.)ни ўзига хос тарзда тайёр-
лаб, тошкент кулоллигининг ривожига 
ҳисса қўшмоқда.
«Шуҳрат» медали б-н мукофотланган 
(2002).
РАҲИМОВ 
Ваҳоб (1934.26.12, 
Самарқанд) — кончи олим. Ўзбекистон 
ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган фан арбоби (1980), техника 


www.ziyouz.com кутубхонаси
96
фанлари д-ри ва проф. (1972). Ўрта Осиё 
политехника ин-тининг кончилик ф-тини 
тугатган (1957). Ўзбекистон ФА кончи-
лик бўлимида илмий ходим, Тошкент 
политехника ин-тида (ҳоз. ТошТУ) до-
цент (1963 й.дан), кафедра мудири (1968 
й.дан), факультет декани (1969 й.дан). 
1984—90 й.ларда проректор, кафедра 
мудири (1990 й.дан). Асосий илмий иш-
лари конларни қазиб олиш натижасида 
тоғ жинслари массивида геомеханик жа-
раёнларнинг ўзгариш қонуниятларини 
аниқлаш, табиий ва техноген конларнинг 
минералхом ашё потенциалидан тўла ва 
комплекс фойдаланишни таъминлайди-
ган экологик тоза технологияларни яра-
тиш ва қўллаш ҳамда кончилик ишла-
рида электроноптик асбоблар ва сунъий 
йўлдошлар орқали замонавий маркшей-
дерлик технологияларни қўллашнинг ил-
мий асосларини ишлаб чиқиш муаммо-
ларига бағишланган.
Ас: Основы разработки мелкомас-
штабных золоторудных месторождений 
Кызылкумов, Т., 2000.
РАҲИМОВ Давлатёр (1950.1.4, Хива 
ш.) — Ўзбекистон Республикаси халқ 
ўқитувчиси (2000). СамДУ ни тугатган 
(1972). 1974 й.дан Хива ш.даги 10мак-
табда она тили ва адабиёти ўқитувчиси, 
11ҳунартехника билим юртида директор 
ўринбосари, 1984 й.дан Хива ш. халқ 
таълими бўлимида назоратчи, 1988 й.дан 
10мактаб директори. Таълим беришда 
илгор педагогик технологиялардан фой-
даланади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling