O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


РАҲИМОВ Карим (1917.6.11, Хива  www.ziyouz.com кутубхонаси 97


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲИМОВ Карим (1917.6.11, Хива 


www.ziyouz.com кутубхонаси
97
1991.15.10, Урганч) — раққос, актёр, 
реж. Ўзбекистон халқ артисти (1964). 
2-жаҳон уруши қатнашчиси. Ҳамза те-
атри қошидаги драма студиясини ту-
гатган (1937). 1937—90 й.лар Огаҳий 
номидаги Хоразм театрида ишлади. У 
театрда раққослик қилиш б-н бирга бир 
қанча спектаклларда эсда қоларли об-
разлар ҳам яратди: Домла, Ҳидоятхон 
(Ҳамза, «Бой ила хизматчи», «Май-
саранинг иши»), Мансур (И. Султон, 
Уйғун, «Алишер Навоий»), Вурм (В. 
Шиллер, «Макр ва муҳаббат»), Ниёз 
(Абдулмўминов, «Шикоятга ўрин йўқ»), 
Мулла Башир (С. Жамол, «Гули сиёҳ»), 
Қирол (У. Шекспир, «Ҳамлет»), Имом 
(Ҳ. Ғулом, «Тошболта ошиқ») ва б. шу-
лар жумласидан. «Чин муҳаббат» (О. 
Ёқубов), «Тоғажиянлар» (Р. Бобожон), 
«Паранжи сирлари» (Ҳамза), «Ошиқ 
Ғариб ва Шоҳсанам» (А. Бобожон) каби 
спектаклларни саҳналаштирган. Хоразм-
нинг Қўшкўпир, Янгиариқ туманларида 
ансамбллар тузган.
РАҲИМОВ Мамажон Исаевич (1943. 
20.7, Учкўприк тумани) — Ўзбекистон 
Республикаси халқ ўқитувчиси (2003). 
Фарғона педагогика ин-тининг физика-
мат. ф-тини тугатган (1965). Учкўприк 
туманидаги 14, 43мактабларда физи-
камат. ўқитувчиси (1965—75 ва 1986 
й.дан), 30мактабда ўқув бўлими мудири 
(1975—86). Ноанъанавий дарс усуллари-
дан фойдаланади. РАҲИМОВ Матёқуб 
Раҳимович (1918.25.10, Хива тумани 
Гандимиён қишлоғи — 1993.18.8, Ур-
ганч) — хонанда (лирикдраматик те-
нор) ва актёр. Ўзбекистон халқартисти 
(1967). Урганч педагогика ин-тини тугат-
ган (1940). Кенг диапазонли, жарангдор 
ва тембр бўёқларига бой овоз соҳиби. 
Ўрта мактаб ўқитувчиси (1940— 42 ва 
194348). 2-жаҳон уруши қатнашчиси 
(1942—43). Хива театри директори 
(1947), Огаҳий номидаги Хоразм вило-
яти театри актёри ва етакчи хонандаси 
(1948—78). Мусиқали спектаклларда бир 
қанча образ яратган: Алпомиш (С. Аб-
дулла, Т. Жалилов; «Алпомиш»), Ҳайдар 
(К. Яшин, Т. Жалилов, Г. Собитов, «Нур-
хон»), Кдйс (Хуршид, Т. Содиқов, Р. 
Глиэр, «Лайли ва Мажнун»), Ғариб (Ю. 
Юсупов, А. Отажонов, «Ошиқ Ғариб ва 
Шоҳсанам»), Маҳтумқули (Қ.Матризаев, 
А. Отажонов, «Маҳтумқули») ва б. Репер-
туаридан X. Бобожонов ҳамнафасликда 
ижро этган «Мақоми Дугоҳ», «Нас-
ри Чоргоҳ», «Талқини Наво», «Уфари 
Наво» каби Хоразм мақом йўллари, «Су-
вора» ва «Феруз» туркумлари, А. Отажо-
новнинг «Лойиқ», «Кўп соғинтирма», 
«Шартингни айт» каби ашулалари ўрин 
олган. Р.ҳақида «Матёқуб Рахимов» 
(Ўзкинохроника студияси, 1978) номли 
фильм суратга олинган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling