O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАҲМОНБЕРГАНОВ
Каримбер- ган (1870 — Хива — 1959) — тошта- рош уста, муҳркан, кандакор. Бобоси Худойберган муҳркан ва отаси уста Раҳмонберган Худойбергановлар б-н бирга ишлаб ҳунар ўрганган. Бобоси б-н Хива хони Муҳаммад Раҳим II ва Ис- фандиёрхон ҳовли саройидаги, Кўҳна, Арк, Исломхўжа мадрасаси айвонлари- даги устунларга мармардан ўйма нақшли пойустун (ўратош)лар ишлаган; ота- си б-н Хиванинг меъморий обидалари (Тошҳовли, Кўҳна Арк ва б.)ни таъмир- лашда қатнашган. Р. Тошкентдаги Наво- ий театрининг Хива залини безаш учун нафис нақшлар б-н безатилган мармар намоёнлар яратган. РАҲМОНОВ Бахром (1915.5.5 — Тошкент — 1961.5.4) — драматург, публицист. Тошкент юридик ин-тини тугатган (1936). Ўзбекистон Таш- ки ишлар вазирлигида (1946—48) ва «Қизил Ўзбекистон» газ. бўлим муди- ри, муҳаррир ўринбосари (1948—50). Ўзбекистон КП МКда бўлим мудири (1950—52). Ўзбекистон Маданият ва- зирлиги Санъат ишлари бошқармаси бошлиғи (1953—55). Ўзбекистон Ёзувчи- лар уюшмаси котиби (1958—61). «Юрак сирлари» (1953) комедияси, «Сурмахон» драмаси (1955), «Бир тўй можараси» (1956, ҳамкорликда), «Сўнгги нусха- лар» (1959—60), «Қилмишқидирмиш» (1960—61) каби кўп пардали ҳамда «Узи бошқаю, сўзи бошқа» (1955), «Ҳасад ва муҳаббат» (1957), «Хўжайин кўчди» (1958) сингари бир пардали комедиялар муаллифи. «Мардлар қиссаси» драма- си (1958) фуқаролар уруши воқеаларига бағишланган. РАҲМОНОВ Бекжон, Мулла Бекчон (1887, Хива — 1929, Амударё) — Ёш хи- валиклар партиясининг арбоби, маъри- фатпарвар. Хивада мадраса таълимини олиб, Истанбул дорилфунуни (1913—18) да таҳсил кўрган. Хоразмга қайтгач, жа- дидчилик ҳаракатида фаол қатнашган. Хивада хонлик тузуми ағдариб ташлан- гач, ХХСРда маориф вазири (1920—21); МИК иш бошқарувчиси (1921 й.дан); «Инқилоб қуёши» газ.сининг муҳаррири (1920—1921). Унинг ташаббуси б-н Хо- размда кўплаб мактаблар (ўзбек ва тур- кман тилларида) очилган, 1921 й. сент. да Хивада халқ ун-ти ташкил қилинган. Урта Осиёда миллийҳудудий чегара- ланиш ўтказилгач, Хоразм округи (ви- лояти) халқ маориф бўлими мудири (1925—26) ва б. лавозимларда ишлаган. Хоразм ўзбекларининг мусиқа тарихи- га оид тадқиқотлар ва турли дареликлар муаллифи. Амударё (кеманинг ичи)да совет чекистлари томонидан фожиали ўлдирилган. Ад.: Валидий , Бўлинганни бўри ер (Хотиралар), Т., 1997; Маткаримов М., Хоразм республикаси: давлат тузилиши, нозирлари ва иқтисоди, Урганч, 1993. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling