O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕАЛ ГАЗ — хоссалари молекула 
(атом) ларининг ўзаро таъсирига боғлиқ 
газ. Оддий шароитда молекулаларнинг 
ўртача потенциал энергияси кинетик 
энергиясидан анча кичик бўлганда Р.г.ни 
идеал газ деб ҳисоблаш мумкин. Бунда 
Р. г. идеал газ крнунларига бўйсунади. 
Юқори босим ва паст траларда Р. г. 
идеал газдан кескин фарқ қилади. Р.г. 
ҳолатининг яримэмпирик ва назарий тен-
гламалари ҳам мавжуд, Мас, ВандерВа-
альс тенгламаси (яна қ. Газлар).
РЕАЛ ДАРОМАД — аҳолининг 
пул даромадларига сотиб олиши мум-
кин бўлган товар ва хизматлар миқдори. 
Р.д. аҳолининг турмуш даражасини ифо-
даловчи асосий кўрсаткичлардан бири 
ҳисобланади. Р.д., одатда, сотиб олиш 
мумкин бўлган мол-мулк ва товармод-
дий бойликлар миқдори б-н ўлчанади. 
Агар пул даромади истеъмол бозоридаги 
ня/>хларга нисбатан тезроқўсса Р.д. ҳам 
ошиб боради.
Р.д.ни кўпайтириш учун нархларнинг 
кескин кўтарилиб кетишининг олдини 
олиш, иш ҳақини индексациялаш, им-
порт ўрнини босувчи товарлар и.ч.ни 
кенгайтириб, экспорт даромадларини 
кўпайтириб бориш каби чора-тадбирлар 
амалга оширилади (яна қ. Аҳоли даро-
мадлари, Реал иш ҳақи). 
РЕАЛ ИШ ҲАҚИ — моддий неъмат 
ва маиший хизматларда ифодаланган, иш 
ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товар-
лар ва хизматлар миқдори; истеъмолчи-
лар ўзларининг ҳақиқий иш ҳакларига 
амалда қандай миқдорда истеъмол неъ-
матлари сотиб олишлари ва хизматлар-
дан фойдаланишлари мумкинлигини 
кўрсатади. Р.и.ҳ. ҳам номинал иш ҳақи 
миқдори, ҳам истеъмол товарлари ва 
хизматлар нархлари даражаси, шунинг-
дек, иш ҳақидан тўланадиган солиқпар 
ҳажми б-н белгиланади. Р.и.ҳ., инфляция 
шароитларида, агар инфляция иш ҳақини 
ошириш, индексациялаш б-н крплан-
майдиган бўлса, пасайиб кетади. Р.и.ҳ.и 
бошқа шароитлар бир хил бўлганда, 
номинал иш ҳақига тўғри мутаносиб, 
истеъмол буюмлари ва хизматлар нар-
хи даражасига тескари мутаносибдир. 
Бу миқдорлар нисбатини формулада 
қуйидагича ифодалаш мумкин. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling