O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕАКТИВ ТУРБИНА
- РЕАКТИВ ҚАРШИЛИК
РЕАКТИВ КУЧ, реактив тортиш
кучи — реактив двигатель соплосидан чиқаётган газ оқимининг реакция (ита- риш) кучи. Р.к. двигателнинг ички ва ташқи сиртига таъсир қилаётган кучлар- нинг тенг таъсир этувчиси ҳисобланади. Двигатель ташқи сиртининг ҳар бир элементи (dS юзаси)да атмосфера боси- www.ziyouz.com кутубхонаси 112 ми, ичида эса атмосфера босимига нис- батан катта бўлган двигатель иш жисми (газ)нинг босими мавжуд. Р.к. сопло ўки бўйлаб, газ оқимининг тезлик векторига қарама-қарши йўналган бўлади. Р. к.дан техникада, хусусан, космонавтикада кенг фойдаланилади. РЕАКТИВ ТУРБИНА — иш жис- ми (газ, буғ, суюқлик) нинг потенциал энергиясини кинетик энергияга айлан- тириб берадиган қурилма. Бунда потен- циал энергия фақат қўзғалмас соплоли аппаратнинг парракли каналларидаги- на эмас, айланувчи иш ғилдирагининг парракли каналларида ҳам кинетик энергияга айланади (бу каналларда иш жисми оқимининг реактив кучи вужуд- га келади). Иш ғилдирагининг парракли каналларида вужудга келган потенциал энергия миқдорининг умумий фойдала- нилган энергияга нисбати реактивлик даражаси деб аталади. Амалда барча турбиналар муайян реактивлик даражаси б-н ишлайди, лекин реактивлик даража- си 0,5 дан кичик бўлмаган турбинагина Р.т. ҳисобланади. Р.т.нинг актив (фаол) турбина, реактив газ турбинаси, гидро- турбина ва буғ турбинаси каби турлари мавжуд. РЕАКТИВ ҚАРШИЛИК — ўзгарувчан электр токига электр сиғим ва занжир (ёки унинг бир қисми) индук- тивлиги кўрсатадиган қаршилик (қ. Ин- дуктивлик). Электр занжирининг тўла қаршилиги Z=H/(RL+RC) нинг мавҳум қисми, бу ерда г— электр занжирининг фаол қаршилиги, RL=coL—индуктив қаршилиги, Rc=l/mC=Uc/I — сиғим қаршилиги; бунда ю — токнинг ўзгариш частотаси, L — ўтказгич индуктивлиги, С — ўтказгич сиғими, Uc— сиғимдаги кучланишнинг амплитуда қиймати, I — занжирдаги токнинг амплитуда қиймати. Ўзгарувчан ток занжирида ин- дуктивлик ёки сиғимнинг бўлиши ток ва кучланиш фазаларининг бир-бирига нисбатан силжишига сабаб бўлади. Ин- дуктив қаршилик бўлганда занжирда ўзиндукция э.ю.к. ҳосил бўлиши сабаб- ли ток фаза жиҳатдан берилган кучла- нишдан орқада қолади, сиғим қаршилик бўлганда эса ток фаза жиҳатдан кучла- нишдан олдинда кетади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling