O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕВАНШИЗМ (франц. revanche 
— тўлов, қасос олиш) — урушда 
мағлубиятга учраган агрессив доира-
ларнинг урушдан олдинги чегаралар-
ни, халқаро муносабатдаги тартибларни 
қайта тиклаш баҳонаси б-н янги уруш 
тайёрлашга қаратилган сиёсати. Мас, 
Р. 20-а.нинг 30-й.ларида янги империа-
листик урушга тайёргарлик сиёсатини 
ниқоблаш учун фашистлар Германияси 
томонидан қўлланилган. 
РЕВГАРИЙ Хожа Ориф, Моҳитобон 
(12-а. ўрталари, Шофиркон тумани Ревгар 
қишлоғи —1259) — хожагоннақшбандия 
тариқатининг йирик намояндаси ва 
назариётчиларидан бири. Баҳоуддин 
Нақшбандннж маънавий устозларидан 
ҳисобланади. «Қутбул авлиё» (валий-
лар йўлбошчиси) унвони б-н машҳур. 
Абдухолиқ Ғиждувонийдан тасаввуф 
таълимотини ўрганган. Тасаввуфнинг 
ўзак жиҳатлари ва назарий масалалари 
ҳақида баҳс юритган «Орифнома» ри-
соласини ёзган. Унда тасаввуфнинг тав-
ба мақомига (соликнинг аввалги барча 
гуноҳларидан тавба килиб, келажакда 
бирор гуноҳ ишни қилмасликка азму 
қарор бериши) алоҳида эътибор каратил-
ган. Р. тавбани «ислом динининг туғи» 
деб таърифлаган. Кўплаб шогирдлар тай-
ёрлаган. Улар орасида энг машҳури Хожа 
Маҳмуд Анжир Фатавийдир. Р. Шофир-
кон ш.да дафн этилган. Қабри устига 
мақбара ўрнатилган. Мақбара ва унинг 
атрофидаги масжид мустақиллик йилла-
рида таъмирланган. Р. қабри зиёратгоҳ 
ҳисобланади.
Ас: Орифнома, Т., 1994.
Ад.: Ҳаққул И., Хожа Ориф 
Моҳитобон, Т., 1996; Ҳофиз Таниш Бу-


www.ziyouz.com кутубхонаси
120
хорий, Абдулланома [1китоб], Т., 1999; 
Тримингэм Дж. С, Суфийский ордены в 
исламе, М., 1989.
РЕВЕРБЕРАЦИЯ (лот. reverberatio 
— қайтариш) — ёпиқ хонада манбадан 
чиқаётган ёки қайтган товуш тўхтагандан 
кейин унинг бирдан сўнмай, аста-секин 
сўниши. Р. туфайли хонанинг ҳар бир 
нуқтасига товуш бир вақтда етиб кел-
майди. Хонанинг ҳаво эгаллаган ҳажми 
жуда кўп хусусий частотали тебранма 
тизимлардан иборат. Ҳар бир тебранма 
тизим хусусий сўниш коэффициентига 
эга (бу коэффициент хонанинг ўлчамига, 
шаклига ва б.га боғлиқ). Шунинг учун 
турли частотали тебранишлар бир вақтда 
сўнмайди. Берк хонада нутқ ва музика-
нинг эшитилишига Р. сезиларли таъсир 
этади.
Р. давомийлиги Р. вақтидан иборат 
бўлиб, бу вақт ичида товуш интенсив-
лиги 106 марта, сатҳи 60 дб га камаяди. 
Хонанинг акустик сифатини аниқлашда 
Р. вақти муҳим омил ҳисобланади. Хона 
қанча катта бўлса ва унинг деворлари то-
вушни қанча кам ютса, Р. шунча давомли 
бўлади. Р. вакти манбадан чикаётган то-
вуш тўхтатилгандан кейин унинг сўниш 
жараёнини ёзиб олиш йўли б-н ўлчанади; 
бунда ўзи ёзадиган логарифмик шка-
ла қўлланади. Р. даражасини аниқлаш, 
электромагнит тўлқинларни ўлчаш учун 
Р. камераси (махсус хона)дан фойдала-
нилади. Театрлар ва концерт залларини 
қуришда Р. албатта ҳисобга олинади (қ. 
Акустика).
РЕВЕРС (лот. revertor — орқага 
айлантираман, кайтараман) — 1) ма-
шина (двигатель) ёки унинг алоҳида 
қисмларини тескари айлантирадиган ме-
ханизм; 2) медаль ёки танга пулнинг терс 
томони;
3) савдо ҳуқуқида қимматбаҳо бу-
юмлар, фоизли қоюз ва б.ни гаровга 
қўйишда амал қилинадиган турли маж-
буриятлар;
4) теннис ўйинида — чап томондан 
бош устидан кескин зарба бериш. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling