O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕВАКЦИНАЦИЯ
РЕБИНДЕР ЭФФЕКТИ — қаттиқ
сатҳда сирт фаол моддалар (СФМ) нинг ўз-ўзидан адсорбцияланиб, сат- хда эркин энергияни камайтириши ва айни вақтда ўзида қаттиқ жисм мустаҳкамлигини пасайтириши. Қаттиқ жисм мустаҳкамлигининг адсорбцион пасайиши рус физик кимёгари П. А. Ре- биндер томонидан 1928 й.да кашф этил- ган. Бу эффект коррозия, қаттиқ модда- нинг эриши ва б. ҳодисаларга алоқадор бўлмай, фақат СФМ адсорбцияси б-н боғлиқдир. Дастлаб гипс, графит, ба- рий карбонат, кальций монокристаллари www.ziyouz.com кутубхонаси 119 каби айрим анорганик кристалл модда- ларнинг мустаҳкамлиги СФМ (олеин ва мой кислоталари, пропил ва б. спирт- лар) эритмасида пасайиши кузатилган. Қаттиқжисм мустаҳкамлигининг адсорб- цион пасайиши заминида фазалар чега- расидаги сирт тарангликнинг камайиши ётади. Бунда СФМнинг қаттиқ жисм- нинг ички сатҳидаги микроғовакларда, тирқишларда адсорбцияланиши ва СФМ эритмасининг ёрилаётган тирқишнинг ичичига кириб (миграция), жараённи давом эттириши кузатилади. Р.э. нати- жасида қаттиқ жисмнинг деформацияси ва бузилиши осонлашади. Р. э. цемент саноатида, ун тайёрлашда, қаттиқ жисм- ларни майдалаш, кесиш б-н боғлиқ барча жараёнларда, яъни дисперс системалар- нинг структура механик хоссаларини бошқаришда қўлланади. РЕВАКЦИНАЦИЯ (ре... ва вакци- нация) — организмда бирор юқумли ка- салликка қарши йўқолган иммунитетни тиклаш ёки бор иммунитетни кучайти- риш мақсадида такрор эмлаш. Қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, вирус ли В гепа- тит каби касалликларнинг олдини олиш мақсадида Р. 2—3 марта ўтказилади. РЕВАЛЬВАЦИЯ (ре... ва лот. va- leo — қадр-қимматга эгаман) —1) мил- лий валюта — пул бирлиги курсини бошқа мамлакатлар ёки халқаро валю- тапул бирликларига нисбатан расмий ошириш. Инфляция бартараф этилга- нидан кейин ички пул муомаласини барқарорлаштириш усулларидан бири. Иқтисодиётга девальвациям нисбатан аксинча таъсир кўрсатади. Муайян бир мамлакат валюта курсини бошқа мамла- катлар валюталарига нисбатан кўтариш экспорт қилинаётган товарларнинг чет эл валютасидаги нархини оширади ва бу б-н халқаро бозорда мамлакатнинг рақобат қилиш қобилиятини пасайтиради, товар- лар экспортига салбий таъсир кўрсатади. Р.ни ўтказаётган мамлакат учун Р. чет эл валютасини арзонроқ сотиб олиш имко- ниятини яратади, бу эса товарлар импор- тёрлари ва капитал экспортёрлари ман- фаатларига мувофиқ келади; 2) кассадаги накд пулни қайта баҳолаш, миллий ва- лютада ифодаланган олтиннинг умумий суммаси ва марказий банк балансида тур- ган валюта ҳисобкитобини билдиради. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling