O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕВЕРШОН — серҳосил, ўртапишар
гилос нави. Италиядан келтирилган. Да- рахти сийрак шохшаббали, кучли усади. Барглари йирик (уз. 14—19 см, кенглиги 8—10 см). Апр.нинг 2-ярмида гуллайди, гули оқ. Меваси май ойи охири — июнь бошларида пишади, йирик (ўртача вазни 7,3 г), кенг юраксимон, ранги тўқ қизил, чиройли. Эти зич, очкизил, ширин, маза- ли. Таркибида 21% қуруқ модда, 13,17% канд, 0,75% кислота, 13 мг% витамин С бор. Данаги каттароқ, ўртача вазни 0,34 г. Р . қурғоқчиликка юқори совуққа ўртача чидамли, маҳаллий икдимга яхши мослашган. Экилганидан кейин 5йили ҳосилга киради. 10 ёшидан ҳосилдорлиги ҳар тупдан 60— 65 кг га етади. Зарар- кунандалардан деярли зарарланмайди, меваси янгилигида ейилади, консерва қилинади. 1967 й.дан Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари учун рнлаштирилган. РЕВМАТИЗМ (юн. rhevmatismos шиллиқ) — бириктирувчи тўқиманинг кенг тарқалган яллиғланиши б-н тавсиф- ланадиган касаллик, бунда, асосан, юрак, бўғимлар ва б. аъзолар яллиғланади. Стрептококклар қўзғатадиган қайталаниб турувчи касалликлар (асосан, ангина) ва организмнинг стрептококклар таъси- рига жавобан кўрсатиладиган аллергик реакцияларга (қ. Аллергия) мойилли- ги касалликнинг келиб чиқишида ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ангина б-н оғриган беморлар Р.га кўпроқ чалиниша- ди. Совқотиш Р.нинг авж олишига замин яратади, шунинг учун касаллик кўпроқ йилнинг совуқ ва намгарчилик фаслида кузатилади. Р.га аксарият 7—15 яшар болалар чалинади. Касаллик ўткир бошлани- ши мумкин; ангинадан тузалгандан сўнг 10—14 кун ўтгач, ҳарорат яна кўтарилади, оғриқ пайдо бўлади, тирсак, билаккафт усти, тизза, болдироёқ пан- жаси бўғимлари ва б. бўғимлар қизариб, шишиб чиқади (ревматик полиартрит). www.ziyouz.com кутубхонаси 121 Бунда бўғимларнинг зарарланиши турғун бўлмайди, одатда, 10— 12 кун ўтгач, по- лиартритнинг ҳамма аломатлари йўқолиб кетади. Лекин бундай тузалиш вақтинча, чунки айни вақтда юрак (мускул қавати, клапанлари, ташқи пардаси) ҳам зарарла- нади. Клапанларнинг ревматик зарарла- ниши уларнинг турғун деформациясига ва юрак пороги пайдо бўлишига олиб ке- лади (қ. Юрак пороклари). Р.да юракнинг зарарланиши (рев- мокардит) полиартритсиз ҳам авж оли- ши мумкин. Р.нинг бошка аъзолар ва тўқималар, чунончи нерв системасини ҳам зарарлантириши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур. Нерв системаси за- рарланганда боланинг оёққўллари беих- тиёр учиб туради, ўта қўзғалувчанлик, тез толиқиш кузатилади (қ. Хорея). Бўғимнинг шишиши ва устидаги те- рининг қизариши б-н давом этадиган ҳар қандай оғриқ — Р., худди шунинг- дек, юрак соҳасидаги нохуш сезгилар ва юрак уриши ревмокардит белгилари бўлавермайди. Шу боис Р.ни фақат мута- хассис врач текшириб аниқлаши мумкин. Врачга ўз вақтида мурожаат қилинса, беморни муваффақиятли даволаб, туза- тиб юборса бўлади. Касалликнинг оғир (ўткир) босқичида бемор, одатда, касал- хонада даволанади. Касалхонадан чиқиб кетгандан кейин ҳам узоқ вақт ревмато- логия кабинета врачи кузатувида бўлади. Доридармонлар б-н даволаш тартиби, врач тавсия этган гимнастика режими ва даражаси касалликнинг кечиш хусусият- лари, юрак пороги, қон айланишининг етишмовчилиги борйўқлиги ва ҳ.к. б-н белгиланади. Беморда сурункали гаймо- рит, отит, фарингит, тонзиллит каби ка- салликлар.бўлса, уларни даволаш, зарур деб топилганда операция қилиш Р.нинг янги хуружлари олдини олишда зарурий шарт ҳисобланади. Р.нинг олдини олишга уйжой шаро- итларини яхшилаш, болалар муассасала- рида юқумли касалликлар олдини олиш, организмни чиниқтириш, физкультура б-н шуғулланиш каби соғломлаштириш тадбирлари киради. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling