O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
РЕАГЕНТЛАР — қ. Кимёвий реак- тивлар. РЕАКТИВ АРТИЛЛЕРИЯ
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕАКТИВ ДВИГАТЕЛЬ
РЕАГЕНТЛАР — қ. Кимёвий реак-
тивлар. РЕАКТИВ АРТИЛЛЕРИЯ — ре- актив снаряд (мина)ларни отиш учун мўлжалланган артиллерия тури. Реак- тив двигателнпнт тортиш кучи ҳисобига снарядлар мўлжалга етказилади. Душ- маннинг жонли кучлари, жанговар тех- никаси, ядро ҳужуми воситаларини шикастлаш ва мудофаа иншоотларини www.ziyouz.com кутубхонаси 111 бузиш мақсадида снарядларни залп б-н отиш (бирданига 6, 8, 10, 12, 16, 32 ва ҳ.к снарядни отиш) учун мўлжалланган. Реактив снарядлар ва уларни отувчи қурилмалардан иборат. Снаряд (мина) ларнинг нишонга тўғри боришини стаби- лизаторлар таъминлайди. Ҳар қайси сна- рядда реактив двигатель бўлгани учун уни отишда мураккаб ва катта артилле- рия тизими талаб қилинмайди. Р.а.нинг отувчи қурилмалари танк, бронетран- спортёр ва автомашиналарга ўрнатилади. Р. а. биринчи марта 20-а. 30-й.ларида СССРда яратилган, 2-жаҳон урушида кенг қўлланилган. Р.а.да стволли ва стволсиз артилле- рия тизимлари ишлатилади. Стволли тизимда стволлар сони 10—45 та, сна- ряд (мина)ларни отиш узоқлиги 15— 25 км ни ташкил қилади. Стволсиз тизимда тутунсиз порохли снарядлар қўлланади. Ана шундай дала Р.а.сининг стволсиз тизими 2-жаҳон уруши пайтида норас- мий равишда «Катюша» деб аталди (бу қуроддан биринчи жанговар залп 1941 й. 14 июлда амалга оширилди). «Катю- ша» 2-жаҳон урушида жуда муҳим роль ўйнади. 2жахрн урушида Р.а. Германия армиясида ҳам (5, 6 ва 10 стволли ми- номётлар), АҚШ армиясида ҳам (114,3 мм ва 182 мм ли реактив тизимлар) қўлланилди. Уругцдан кейин кўп мам- лакатларнинг армияларида ҳам Р.а. кенг тарқалди. РЕАКТИВ ДВИГАТЕЛЬ — иш жисми (одатда, ёнилғи ёнишидан ҳосил бўладиган газеимон моддалар) оқими ҳисобига реактив куч (тортиш кучи) ҳосил қиладиган двигатель. Р.д.да тур- ли хил энергия (иссиқлик, ядро, қуёш ва электр энергияси, кимёвий энергия)нинг механик энергияга айланиши ҳисобига иш жисми оқимининг кинетик энергия- си вужудга келади, бундан ташқари, иш жисми двигателдан отилиб чиққанда акс куч пайдо бўлиб, двигателни итаради (раcмга қ.). Шунинг учун Р.д.ни мурак- каб яхлит тизим дейиш мумкин. Бу ти- зим бирламчи (дастлабки) энергия ман- баи (Мас, қуёш энергияси), иш жисми ва энергияни бир турдан иккинчи турга ай- лантирувчи қурилма (яъни Р.д.нинг ўзи) дан иборат бўлади. Реактив ҳаракат тушунчаси қадимдан маълум. Герон яратган шарни Р. д.нинг аждоди дейиш мумкин. 10-а.дан Хитойда порохли ракеталар пайдо бўлди ва Шарк- да, кейинчалик Европада мушакбозлик, сигнал ва жанговар ракеталар сифати- да бир неча аср мобайнида қўлланилиб келди. Ва, ниҳоят, 20-а. бошига келиб (1903) К.Э. Циолковский суюқ ёнилғили Р.д.нинг асосини таклиф этди. Р. Год- дард 1926 й. суюқ ёнилғили ракеталар- ни учирди. В. П. Глушко жаҳонда би- ринчилар каторида суюкликли реактив двигателни яратди. Унинг раҳбарлигида электротермик Р.д. яратилди ва синалди. 2-жаҳон уруши (1939—45) йилларида ҳавореактив двигателлари самолётларга ўрнатилди. Урушдан кейинги йилларда электр ракета двигателлари ва ядро ра- кета двигателлари яратилди. Р.д. борган сари такомиллаштирилиб борилмокда. Р.д. ишлаётган пайтда атрофдаги муҳит (ҳаво)дан фойдаланиши ёки фой- даланмаслигига караб, 2 асосий гуруҳга бўлинади. Атрофдаги ҳаводан фойда- ланадиган Р.д. ҳавореактив двигатели, фойдаланилмайдигани ракета двигате- ли (РД) деб аталади. Барча ҳавореактив двигателларида энергия манбаи — ёнил- гигина двигатель бортида бўлади, иш жисмининг анчагина қисми (ҳаво) эса атроф муҳитдан олинади. РД да эса иш жисмининг барча компонентлари унинг бортида бўлади. Р. д. техника (авиация, космонавтика ва б.) да қўлланади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling