O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


А.Авлоний, М. Уйғур ва бошқалар б-н  ижодий алоқада бўлган.  РУҲИЯТ


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

315
А.Авлоний, М. Уйғур ва бошқалар б-н 
ижодий алоқада бўлган. 
РУҲИЯТ — қ. Психика. 
РУҲОБОД МАҚБАРАСИ, Руҳобод 
мажозий ном, аслида аллома авлиё 
шайх Бурҳониддин Соғаржий (Соғарж—
Самарқанд 
яқинидаги 
қад. 
кент) 
мақбараси. Амир Темур салтанатининг 
дастлабки даврида (14-а.нинг 70-й.лари) 
шаҳар Арки (Кўк сарой, Бўстон сарой, 
Нуриддин Басир мақбараси) томони-
дан жан.даги Тошқўрғон—чақар (Кичик 
оқсарой, Муҳаммад Султон меъморий 
мажмуи, ҳоз. Амир Темур мақбараси) 
орасини боғловчи машхур Шоҳроҳшоҳ 
кўчани очиш ва тартибга солиш давомида 
юзага чиққан Соғаржий қабрига боғлаб, 
маҳобатли баланд мақбара тикланган. 
Амир Темур мақбара таъминоти учун 
махсус вақфнома (куйиб кетган вақфнома 
қолдиқлари таржимаси Ўзбекистон дав-
лат архивида сақланмоқда) чиқарган. Ун-
дан маълум бўлишича, мақбара ва ёнида-
ги боғ йирик даромад манбаи бўлган.
Мақбара биноси ҳоз. шаҳар маркази 
томонидан кўзга ташланади, галдаги ре-
конструкция давомида мақбара атрофи-
даги кейинги давр бинолари бузиб ташла-
нади, натижада мақбара қаддиқоматини 
яққол кўрсатди. Мақбара чорсихона, 
устидаги 8 қиррали пойгумбаз ва оддий 
гумбаздан иборат. Ичкарида номаълум 
қабрдахмалар бор. Ташки томондан (жа-
нуб) авлиё қабрига туташ девор сиркори 
сопол б-н пештоқ шаклида ҳошияланган. 
Ичкарида нақшин безак қолдикдари 
сақланган. Кириш эшигининг (Бухо-
ро амири номидан 19-а. ўрнатилган) 
ўймакор безаклари орасида балиқлар 
шаклини кузатиш мумкин. Аҳоли мазкур 
авлиёга алоҳида ихлос ва эҳтиром бил-
дириб, мақбара ва у б-н боғлиқ маскан-
ни Руҳобод деб атаган. 19-а. мақбарага 
боғлаб Мадраса (ҳоз. дарвозахона ва бир 
неча ҳужра сақланган), масжид ва мино-
ра қурилган. Шўролар даврида мазкур 
маскан диний зиёратгоҳ сифатида эъти-
бордан четда қолган, ташландиқ ҳолга 
келган эди. Ҳужралар қисман бузиб таш-
ланган, гузар масжидида корхона жой-
лашган. Амир Темур таваллудининг 660 
й.лиги арафасида мақбара атрофида кенг 
кўламли реконструкция ишлари амалга 
оширилди. Р. мақбараси қайта гавжум 
зиёратгоҳга айланди. 
Пўлат Зоҳидов.
РУҲОНИЙ — диний лавозимда хиз-
мат қилувчи, динни тарғиб этувчи киши, 
дин пешвоси. Р. буддизм, иудаизм, хри-
стианлик, ҳиндуийлик, ислом ва б. дин-
ларда мавжуд. Р. монотеистик динлар ке-
либ чиқиши б-н пайдо бўлган. Коҳинлар 
Р.ларнинг ўтмишдоши ҳисобланади. 
Р.ларнинг олий табақасига худонинг ер-
даги ноиби (католицизмда — Рим папа-
си) ёки худонинг унда мужассам бўлиши 
(ламаизмда — далайлама, исмоилий-
ларда — фирқа бошлиғи) деб эътиқод 
қилинади.
Православ черковида Р.лар қора 
Р.лар (монахлик турмуш тарзини қабул 
қилганлар) ва оқ Р.ларга бўлинади. 
Рус православ черковида Р.лар моддий 
жиҳатдан черков қавмлари томонидан 
таъминланади. Улар диний семинария ва 
академияларда тайёрланади.
Ислом дини эндигина ёйилаётган 
даврда давлат ва диний жамоа бир-
биридан ажралмагани учун махсус Р. 
бўлмаган. Маъмурий-сиёсий ишлар б-н 
шуғулланган кишилар Р.лар вазифаси-
ни ҳам бажарган. Маълум вақт ўтгандан 
сўнг Р.лар қатлами вужудга келган ва 
табақаланиш бошланган. Суннишик-
да олий руҳоний муфтий ҳисобланади, 
шиаликда оятуллоҳ, ҳужжат алислом, 
шайх улислом ва ҳ.к. Шариат ишлари-
ни бошқарувчи фақиҳ, қози, аълам ва 
б., даре берувчи мударрислар ҳам Р.лар 
табақасига киради. Ўзбекистонда ислом 
дини учун руҳоний кадрлар Тошкент ис-
лом институты, Мир Араб мадрасаси ва 
б. турли диний билим юртларида тайёр-
ланади. Р. жамиятнинг маънавий ҳаётига 
муайян таъсир кўрсатади.


www.ziyouz.com кутубхонаси
316
Кейинги пайтларда «Р.» атама-
си исломдан бошқа дин арбобларига 
қўлланиладиган бўлди. Исломда бу сўз 
ўрнини уламо сўзи эгаллаган. 
РЭКЕТ (инг. racket — қўрқитиш, 
дўқ-пўписа) — товламачилик, қўрқитиш, 
дўқпўписа, зўравонлик ва б. йўллар б-н 
бирор нарса ундириш. Одамларни гаров-
га олиш орқали, автомобилларни ўғирлаб 
эгаларидан катта пул талаб қилиш каби-
лар Р.га киради.
Р. дастлаб Италиянинг Сицилия 
оролида пайдо бўлиб, сўнг бутун Ев-
ропа мамлакатларига ёйидди. АҚШда 
зўравон товламачи гангстерлар Р. дей-
илган. Собиқ СССР ҳудудида 80-й.лар-
нинг 2-ярмидан бошлаб якка тартибдаги 
тадбиркорлар, кооперативлар, хусусий 
корхоналар, биржалар, савдо уйлари, ти-
жорат дўконлари пайдо бўлиши б-н Р. ву-
жудга кедди. Р. оғир жиноятлар гуруҳига 
киради. Ўзбекистонда унга қарши кескин 
кураш олиб борилиши натижасида Р. б-н 
боғлиқ жиноятлар анча камайди. 
РЭЛЕЙ, Рейли (Rayleigh) Жон Уильям 
[лорд унвонини олгунча (1873) — Стретт 
(Strut:); (1842.12.11, ЛэнгфордГров — 
1919.30.6, ТирлингПлейс] — инглиз фи-
зиги, тебраниш назарияси асосчиларидан 
бири; Лондон Қироллик жамияти аъзоси 
(1873 й.дан). Кембриж ун-тини тугатган 
(1865), Ж.К. Максвелл ўлимидан кейин 
шу ун-т проф. (1879 й.дан) ва Кембриж 
ун-ти кршидаги Кавендиш лаб. дирек-
тори. Британия Қироллик ин-ти проф. 
(1887 й.дан).
Илмий ишлари акустика, тебраниш 
назарияси, оптика, электр ва физиканинг 
бошқа соҳаларига оид. У гуруҳди ва фа-
завий тезликлар фарқини тушунтириб 
берди ва гуруқли тезлик формуласи (Рэ-
лей формуласи)ни яратди. Р. мутлақ қора 
жисм нурланишининг қонунларидан 
бири — шу жисм нурланиш спек-
трида энергия тақсимотининг трага 
боғликлигини ифодалайдиган қонун (Ре-
лей — Жинс нурланиш қонуни)ни ишлаб 
чиқди (1900), бу қонун квант назария-
нинг яратилишида муҳим ўрин эгалла-
ди. Р. ёруғлик сочилишининг молекуляр 
назариясига асос солди. У У. Рамзай б-н 
биргаликда аргонни кашф этди (1894). 
Нобель мукофоти лауреати (1904). 
РЭЛЕЙ — СГС бирликлар тизимида-
ги солиштирма акустик қаршилик бирли-
ги. Ж.У. Рэлей шарафига қўйилган. 1Р.= 1 
динас/см3 = ЮНс/м3 = ЮПас/м. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling