O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янгиобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 03
- Йиғилиш раиси: Л.Раҳматов Маъсул ходим: Г.Дўсматова К У Н Т А Р Т И Б И “Жамоада ходим маънавияти ва кийиниш маданияти” давра суҳбати
Маъсул ходим: Г.Дўматова
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим бошлиғи Л.Раҳматов__________ “20” Июль 2023 йил Янгиобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 03 “20” июль 2023 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: бўлим ходимлари 15 киши Йиғилиш раиси: Л.Раҳматов Маъсул ходим: Г.Дўсматова К У Н Т А Р Т И Б И“Жамоада ходим маънавияти ва кийиниш маданияти” давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан бўлим бошлиғи Л.Раҳматов сўз олиб, Биласизми, аксарият японлар бир компанияда бир умр ишлайдилар. Улардан кейин уларнинг авлодлари ушбу компанияда ишлашади. Бу авлоддан авлодга ўтиб боради. Уларнинг олдиларида аниқ иш жойи бўлиб, унга содиқ хизмат қилиб ҳаёт кечирадилар. Ишдан ҳайдалиш, янги иш топиш каби муаммолардан холи яшайдилар. Компания ходимлари бир оила каби дўстона муҳитни яратиб, ўз манфаатлари компания манфаатлари билан уйғунлашган бўлади. Иқтидорли ходимлар яратувчанлик ва ижодий фаолиятларини амалга ошириб, компания фаолиятини кенгайтириб борадилар. Ҳар бир ходим учун маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги компаниянинг мақсад ва вазифаларини белгилаб, ҳар бир ходим ўртасида жамоавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу маълумотлар билан танишган оддий ишчи томонидан ҳам қимматга эга ғоялар туғилиши мумкин бўлади. Албатта японлар ҳар бир ғояни мукофотсиз, яъни моддий рағбатсиз қолдирмайди. Айнан шу туфайли ҳам уларнинг ишида ўсиш тез кўзга ташланади. Кийиниш маданияти – инсоннинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси , эстетикаси, ахлоқий сифатлари ва салоҳиятини очиб беради. Кийиниш маданиятига бўлган қараш инсоннинг гўзаллик, нафосат, одоб борасидаги кўз қарашларини ифода этадиган омил ҳамдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки бугунги жадал ривожланиб бораётган глобал даврда кийимлар ҳам, кийинишга бўлган эътибор ва талаб ҳам ўзгариб бормоқда. Ёшларимизнинг мода кетидан кўр-кўрона қувишлари ва янги чиққан тор, очиқ, калта либосларни мода дея эътироф этишлари ва бу турдаги кийимлар албатта кийилиши керак деб фикрлашлари айни хақиқат. Бу кийимларнинг ўзбекона маданиятимизга менталитетимизга хос эмаслиги ҳақида эса ўйлаб кўришмаяпти. Афсуски мен бугунги йигит – қизларимизнинг кийиниш маданияти ҳақида ижобий фикр билдири олмайман. Чунки бугун кўча куйда, европага тақлид қилиб кийинаётган ёшларимизда миллийлигимиз акс этган кийимлар тоборо камайиб бормоқда. Аслида кийиниш маданияти хам ўзбекона маданиятимизнинг ажралмас қисмидир. Бу масаланинг жиддий томони шундаки юзага келаётган ушбу муаммо бугунги куннинг мухим долзарб мавзусига айланди. Кўпчилик ёшларимиз эвропа услубида кийинмасликни замондан ортда қолиш деб хисоблашмоқда. Бу фикрнинг мутлақо нотўғри эканлиги ҳақида фикр юритишмаяпти . Европа модаси деб урф бўлган бемани кийимларни кийиб ўзини бугуннинг замонавий ёшлари деб хисоблайдиган хар бир йигит қиз қаттиқ адашади ва аксинча улар ўзларининг маънавияти тафаккури ва дунё қараши қанчалик саёз эканлигини “замонавий” либослари орқали намоён этишмоқда. Аслида инсоннинг маданиятга хос кийиниш услуби унинг маънавий олами қанчалик бой эканлигини намоён этувчи мухим омил хисобланади. Шу ўринда бир хақиқатни айтиш ўринли деб биламан. Йигит қизларимизнинг кийиниш маданиятида ота-оналарнинг алоҳида ўрни бор. Танасига ёпишиб турувчи ёки калта ва очиқ кийимларни ўз қизларига олиб бераётган айрим ота-оналар бунинг салбий оқибатларга олиб келишини билишармикан. Афсуски ота-оналар орасида қизларининг кийинишига бефарқ қарайдиганлар талайгина. Кийиниш борасида нафақат қизларимиз балки йигитларимиз ҳам тобора “замонавийлашиб” боришяпти. Ҳар хил бемани ёзув ва расмлар туширилган футболка, калта шим ва шиппакларда кўчани тўлдириб юришгани айни ҳақиқат. Сигарет чекаётган одамнинг сурати туширилган ёки скелет расми солинган футболкаларни кийишга иштиёқманд ўзбек йигитларимизнинг бу ишлари ўзбекона маданиятимизга тўғри келмаслигини англай олишмаяпти. Тасаввур қилиб кўринг калта шим ёки футболка кийиб олган ота ёки тор ва очиқ либосга бурканган она ўз фарзандига ибрат бўлиш ўрнига шу муҳитда улғайиши учун замин яратаётгандек гўё. Ҳақиқатки бундай ота-оналар баъзи-баъзида учраб турибди. Энг аввало ота она ўз фарзандини кийинишига эътибор бериши, доимий назорат қилиши зарур. Шундагина юқорида келтирилган муаммолар ва салбий фикрлар юзага келмайди. Истардимки қизларимиз ибо ҳаёда барчага намуна бўлиб, йигитларимиз ҳақиқий ўзбек ўғлони сифатида қолишса ва кийиниш маданияти хам миллийлигимизни ўзида мужассам этган энг муҳим омил эканлигини ёдда сақлашса нур устига аъло нур бўлади. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling