O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баённома № 26
- “Тозалик кўнгилдан бошланади”
Янгиобод тумани
АБКМ директори : П.М.Исаев “ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 26 “03” августь 2022 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: Марказ ходимлари 14 киши Йиғилиш раиси П.М.Исаев Маъсул ходим Д.Абдухолиқов К У Н Т А Р Т И Б ИАтроф-муҳит тозалигига ҳар бир инсон дахлдорлигини ошириш юзасидан “Тозалик кўнгилдан бошланади” мавзусида давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, таъкидлаш жоиз, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида ёшларни бирлаштириш, уларнинг тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантиришга хизмат қилади. Мақсад ҳаётга татбиқ этиш орқали фуқароларнинг атроф-муҳит тозалигига масъулиятини кучайтириш, уларда табиатни асраб-авайлаш, уни покиза ҳолда сақлаш маданиятини шакллантириш, ёш авлод тарбиясида ўз юртини севиш ва уни покиза сақлаш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда тиббий маданиятни янада юксалтириш кўзда тутилган. Бугун жаннатмонанд юртимиз кундан-кунга чирой очиб, шаҳару қишлоқларимиз обод бўлиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги ортиб бормоқда. Бу, албатта, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ҳамда инсон манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсат самарасидир, Ана шундай даврда айрим фуқаролар ва муассаса-ташкилотлар юртимизда яратилган шароитлар ҳамда моддий неъматларнинг қадрига етиш ўрнига белгиланмаган жойларга, жумладан, кўчалар, сув бўйлари, хиёбонлару сайилгоҳларга ҳар хил чиқиндиларни ташлаб кетаётгани кўнглимизни хира қилади. Бу нафақат ўзимиз яшаётган маконнинг озодалигига, табиатимиз софлигига, балки аввало ўзимиз, фарзандларимиз, яқинларимиз саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади. Ваҳоланки, халқимиз асрлар давомида тозалик-озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир оила бу борада бошқаларга ибрат бўлишга интилишган. Тонг саҳарда супурилган йўлаклар, ёғ тушса ялагудек кўчалар ҳамманинг баҳри-дилини очган, яхши кайфият улашган. Зеро, улуғ бобомиз, тиббиёт илмининг билимдони Ибн Сино “Агар чанг ва тутун бўлмаганида инсон минг йил умр кўрарди”, деганида энг аввало атроф-муҳит озодалигини назарда тутган. Аммо бугун бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам чиқиндилар масаласи тобора долзарб аҳамият касб этаётир. Шундай шароитда юртимизни обод, тоза ҳудудга айлантириш, чиқиндилар масаласида белгиланган тартиблар тўла амал қилишига эришиш учун курашиш, бу борада мавжуд ҳуқуқий меъёрларга қатъий риоя этиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Бугун жамиятимизнинг энг илғор қатлами сифатида аввало биз, ёшлар атроф-муҳит тозалигини сақлашда ҳам намуна кўрсатишимиз керак, Очиғи, бепарво ва лоқайд одамлар турли чиқиндиларни сув бўйига ташлаб кетганини кўриб, афсусландик. Бундай инсофсиз кишилар анҳорнинг ичига ҳам шиша ёки шунга ўхшаш чиқиндиларни улоқтириб кетаверишдан тап тортмайди. Ваҳоланки, бебаҳо неъмат бўлган сувни ифлослантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мақсадимиз оммавий ҳашарлар орқали биз ўзимиз яшайдиган ёхуд фаолият юритадиган ҳудуднинг, айниқса, сув ҳавзалари ва йўл бўйларининг тоза-озодалигини таъминлашда фаол иштирок этиш баробарида ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашга ҳамда жонажон юртимизнинг ободлиги, кўркамлиги ва покизалигига ҳисса қўшамиз. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling