Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил
Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 33
“28” сентябр 2022 йил Янгиобод ш.
Қатнашдилар: Марказ ходимлари
14 киши
Йиғилиш раиси П.М.Исаев
Маъсул ходим Д.Абдухолиқов
К У Н Т А Р Т И Б И
“Уларнинг ҳаёти биз учун ибрат” мавзусида давра суҳбати
Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, биз дунё тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодлар ворисларимиз. Илмий ютуқлари ва кашфиётлари билан жаҳон аҳлини ҳайратга солган улуғларимиз бу даражага осонлик билан эришмаган, албатта. Илмга умрини бахш этган, қанчадан-қанча илмий сафарлар машаққатини бошдан кечирган, очлик, юпунлик каби синовларга бардош берган. Шу билан бирга, устоз-шогирдлик мактабининг талаб ва қонунларига қатъий риоя қилган. Устоз ҳузурида одоб сақлаб, изнисиз гапирмаган, юзига тик боқмаган, мусофирликда у яшайдиган юрт томонга оёқ узатмаган ва ҳоказо. Дарҳақиқат, буюк салафларимиз илм ва илм эгаларининг ҳурматини жойига қўйиш борасида биз учун катта ибрат мактабидир. Уларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти билан яқиндан танишар экансиз, бунга яна бир бор амин бўласиз. Ҳаммаси ўз ўрнида ва ўз вақтида бўлгани яхши. Илм Аллоҳнинг буюк инъоми бўлиб, ҳаммага ҳам берилавермайди. Ахир У зот илмни “кўп-кўп яхшилик” деб атамаганми? “Илм эгаларининг даражасини баланд қилишни хоҳлайди”, демаганми? “Биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўлурми”, демаганми? Шундай экан, ана шу буюк неъматнинг қадрини билиш, ҳурматини жойига қўйиш лозим. Уни дуч келган одамга бериб кетавермаслик, аксинча, илм аҳлидан бўлишга яраш-ярамаслигини, бу йўлдаги синовларга бардош бериш-бермаслигини синчиклаб ўрганиш лозим бўлади.
Дарҳақиқат, илм – буюк илоҳий неъмат. Илм аҳли Аллоҳнинг суюкли бандаларидир. Инсонийлик юзасидан йўл қўйган камчиликлари деб уларни камситиш, обрўсизлантириш, бошқаларда уларга нисбатан ишончсизлик пайдо қилишга уриниш динимизда қаттиқ тақиқланган амаллардан ҳисобланади. Улар пайғамбарлар каби маъсум зотлар эмаслигини, ҳатто энг буюк олимлар ҳам баъзан қоқилганини тушуниб етиш учун кишидан кўп нарса талаб қилинмайди. Озгина нарса ўқиб олиб, алломалик, шайхлик мақомини даъво қилиш илм аҳлининг иши эмас. Аллоҳ розилиги учун диним, юртим ва халқимга хизмат қиламан, аждодларнинг илмий меросини келажак авлодга етказаман, деган эзгу ният билан йиллар давомида устозлар этагини тутиш, уларнинг илми, ҳаётий тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш, ниҳоят, буюк уламолар шоҳидлигидан сўнг уларнинг дуосини олиш илм йўлига қадам қўйган ҳар бир инсоннинг бирламчи вазифаси бўлиши керак-деб ўз сўзини якунлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |