O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баённома № 32
- Дин ниқобидаги хатарлар” мавзусида давра суҳбати
Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 32 “21” сентябр 2022 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: Марказ ходимлари 14 киши Йиғилиш раиси П.М.Исаев Маъсул ходим Д.Абдухолиқов К У Н Т А Р Т И Б И“Дин ниқобидаги хатарлар” мавзусида давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, глобаллашув шароитида дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, зиддиятли тўқнашувларга теран қараш ҳиссини ошириш, ҳар қандай кўринишдаги таҳдидларга қарши маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш ҳамда ахборот соҳасидаги хавфсизликни таъминлаш йўлида комплекс вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, замонавий ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг шиддат билан ривожланиши, коммуникация ва информацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлиб, ёшлар маънавий камолотига салбий таъсир этувчи мафкуравий хуружлар глобал муаммога айланди. Бу долзарблик Ер юзидаги кишиларнинг онги ва қалби турли ғояларни синаш майдонига, бошқача айтганда мафкуравий полигонга айлантирилаётгани билан ҳам белгиланади. Бузғунчи ғоялар глобаллашув шароитида дин ниқоби остида фаолият кўрсатаётган экстремистик ҳаракатлар томонидан тарғиб қилиниб, инсон онги ва қалбини забт этиш мақсадида ҳар қандай разил йўллардан фойдаланиш ҳоллари авж олмоқда. Бундай кучларнинг динимиз асосларини, Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиши, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни ислом билан боғлашга уриниши эса уларнинг ҳар қандай қабиҳликдан тап тортмаслигидан далолат беради. Умуман олганда, кишиларда ижобий таассурот қолдириб, хайрихоҳлик ҳиссини уйғотиш ва шу йўл билан тарафдорлар сонини кўпайтириш мақсадида муҳтожларга хайр-эҳсон улашиш ва бошқа шу каби ишларни амалга ошириб кўзга кўринишни диний-экстремистик ҳаракатлар фаолиятининг илк босқичида кенг қўлланадиган усул деб тавсифлаш мумкин. Бунда биринчи навбатда оила аъзоларини, яқин қариндошлар, дўстлар ва масжидларга доимий равишда қатнайдиган кишиларни аъзоликка жалб қилиш диний экстремистик ҳаракатлар фаолиятининг марказида туради. Экстремистларнинг ўз сафларига дастлаб оила аъзолари, қариндош-уруғлар ва яқинларни жалб қилиши жиддий асослар ҳамда маълум бир сабабларга эга. Биринчидан, бундай услуб кенг фаолият доирасига чиққунча махфийликни сақлашга хизмат қилиб, фош бўлиш имкониятини кескин пасайтирса, иккинчидан, ҳаракат ривож топган пайтда қариндошларнинг ташкилот иерархиясидаги юқори мавқеини ва корпоративлик кайфиятини таъминлаш орқали сафдошлар устидан қатъий назорат ўрнатиш имконини беради. Бундай оқимларга қабул қилинган аъзодан, жамоанинг ҳаракатлари сир сақланиши билан бир қаторда, агар унга яқинлари томонидан қаршилик қилинса, бу йўлда ҳатто ота-онаси, ака-укалари ва қариндош уруғларидан ҳам воз кечиши талаб қилинади. диний экстремизм ва терроризм билан курашда, асосан ҳуқуқ-тартибот органларига суяниш, фақат жазо чораларини қўллаш орқали унга барҳам беришга интилиш мазкур салбий ҳодисанинг оқибати билангина курашиш деганидир. Бошқача айтганда, бундай йўлдан борилса, диний экстремизм ва терроризмни озиқлантириб турган “илдиз”лар зарарланмай қолаверади, маълум бир давр ўтиши билан улар янги “куртак”лар беришда давом этишини ҳисобга олиб, бундай манфур кучларнинг кирдикорларини фош этиш ва уларга қарши курашишда ҳар бир соҳа вакили ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш лозим -деб ўз сўзини якунлади. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling