O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi


Download 215.91 Kb.
bet11/30
Sana13.09.2023
Hajmi215.91 Kb.
#1676498
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
2-ярим йиллик Маънавият

Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов

ТАСДИҚЛАЙМАН”


Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил


Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 29
“24” август 2022 йил Янгиобод ш.

Қатнашдилар: Марказ ходимлари


14 киши
Йиғилиш раиси П.М.Исаев
Маъсул ходим Д.Абдухолиқов


К У Н Т А Р Т И Б И




1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан “Мустақиллик ва маънавият” мавзусида давра суҳбати

Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, Мустақиллик ўзбек миллатининг этномаданий тараққиёт босқичида муҳим давр ҳисобланади. Бу даврда миллий адабиёт, санъат, театр ривож топди, маданий алоқалар кенгайди, маданий-маърифий муассасалар фаолияти такомиллашди, музейларнинг ижтимоий-маърифий аҳамияти ошди. Зеро, юксак маънавиятли жамият қуриш ва жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш кўп жиҳатдан маънавий маданиятнинг тараққиёти ва мустаҳкамланишига боғлиқдир. Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида маънавий маданиятнинг муҳим жабғаси бўлган мусиқа санъати ҳам жадвал ривож топа бошлади, зеро табиатан нозиктаъб, санъатсевар ва санъат аҳлига талабчан ўзбек халқининг мусиқаси кенг кўламли маънавият кўзгусидир. Шўролар даврида асосан мафкуравий қуролга айланган мазкур санъат тури эркинлик йўлига кирди.


Мамлакатимиз ҳукумати қўшиқчилик санъатидан мустақилликнинг маънавий заминларини мустаҳкамлашда ҳам унумли фойдаланишга эътиборни кучайтирди. Шу мақсадда 1995 йил декабрда «Ўзбекистон - Ватаним маним» мавзуидаги қўшиқлар кўрик-танлови эълон қилинди. Танлов натижасида юзлаб янги қўшиқлар яратилди, у халқ орасидан чиққан кўплаб истеъдодли санъаткорларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Шунинг учун ҳам, бугунги кунда инсонга руҳий мадад бериш, уни маънавий жиҳатдан тарбиялаш воситаси бўлган мусиқа саньати ривожига юртимизда катта аҳамият берилмокда. Санъат, айниқса, мусиқа санъати қалбга маънавий, эстетик завқ беради, ёшларнинг маънавий, руҳий эҳтиёжини қондиради.
“Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида “Энг муҳими, бугунги кунда мусиқа санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавият руҳида камол топишида бошқа инсоннинг руҳий камолоти ҳақида гапирар эканмиз, албатта, бу мақсадга мусиқа санъатисиз эришиб бўлмайди. Мусиқа садолари қайси халқ ёки миллат вакиллари томонидан ижро этилмасин, энг эзгу, юксак ва нозик инсоний кечинмаларни ифода этади.[2].
Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги маданий алоқалари кенгайиб борди-деб ўз сўзини якунлади.

Download 215.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling