O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi


Download 215.91 Kb.
bet4/30
Sana13.09.2023
Hajmi215.91 Kb.
#1676498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2-ярим йиллик Маънавият

Маъсул ходим: Г.Дўсматова

ТАСДИҚЛАЙМАН”


Янгиобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим
бошлиғи Л.Раҳматов__________ “13” Июль 2023 йил
Янгиобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 02
“13” июль 2023 йил Янгиобод ш.

Қатнашдилар: бўлим ходимлари 16 киши


Йиғилиш раиси: Л.Раҳматов


Маъсул ходим: Г.Дўсматова


К У Н Т А Р Т И Б И


Сайлов-сайловчилар хохиш иродасининг ифодаси” давра суҳбати



Кун тартибидаги масала юзасидан бўлим бошлиғи Л.Раҳматов сўз олиб, Умум эътироф этилган халқаро сайлов стандартларида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари асосан икки қисмга, фаол сайлов ҳуқуқи ва пассив сайлов ҳуқуқига бўлинади. Фаол сайлов ҳуқуқи – фуқароларнинг давлат раҳбари ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида сайловчи сифатида иштирок этиш, яъни овоз бериш ҳуқуқидир. Пассив сайлов ҳуқуқи – фуқаронинг давлат органларига (давлат раҳбари лавозимига) сайланиш ҳуқуқидир. Фаол сайлов ҳуқуқидан фарқли ўлароқ, пассив сайлов ҳуқуқи фуқароларга қўйиладиган нисбатан юқори ёш талаби, муайян мулкка эга бўлиш талаби, мамлакат ҳудудида муайян муддат ўтроқ яшаган бўлиши каби талаблар билан чегараланиши мумкин.
Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, фаол сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқаро сайловчи ҳисобланади. Сайловчи – сайлов жараёнининг асосий иштирокчиси, чунки у Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари билан биргаликда Ўзбекистон халқини ташкил этади ҳамда ҳокимиятнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланади. Овоз беришда иштирок этиш орқали давлат ҳокимияти ва маҳаллий вакиллик органларини, сайланган мансабдор шахсларни тегишли ҳокимият ваколати билан таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 7-моддасида ушбу халқаро демократик норма тўлиқ ўз аксини топган. Унга кўра – сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди. Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.
Сайлов ва ахборот соҳасини тартибга солувчи миллий қонунларга мувофиқ ҳар бир фуқаро сайлов жараёни тўғрисида ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Сйлов комиссиялари, давлат ҳокимият органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари фуқароларга сайлов жараёнлари тўғрисида холис ва ҳаққоний ахборот бериб боради.
Сайловчилар ўзларининг яшаш, ишлаш ёки ўқиш жойларида йиғилишлар ташкил этиш ва унда иштирок қилиш орқали ўз номзодларини ёки бошқа сайловчиларнинг номзодларини тегишлича округ ёки участка сайлов комиссиялари аъзолигига киритиш учун таклиф бериш ҳуқуқига эга.
Давлат сайловчиларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши ва амалга оширилишини кафолатлайди. Давлат органлари билан бир қаторда сайлов комиссиялари ҳам сайловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда кўмаклашади. Сайловчиларга ўзларининг бузилган ҳуқуқлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқининг берилганлиги, улар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг муҳим кафолати ҳисобланади. Амалдаги қонунларга асосан сайловчилар ўзларининг сайлов ҳуқуқлари бузилган тақдирда, шу жумладан сайлов комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.Сайловчиларга нисбатан миллий сайлов қонунчилигимизда ўрнатилган ягона мажбурият бу – сайлов қонунчилигига амал қилиш мажбуриятидир. Юқорида ифода этилганидек, сайловчининг сайловда, овоз беришда иштирок этиши бу мажбурият эмас, балки ҳуқуқ саналади. Бироқ, бу ҳуқуқдан самарали фойдаланиш, ўз тақдирини давлат, жамият, халқ тақдири билан боғлиқ ҳолда кўриш, мамлакатда амалга оширилаётган инсонпарвар, адолатли ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир.

Download 215.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling