O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi


Download 215.91 Kb.
bet21/30
Sana13.09.2023
Hajmi215.91 Kb.
#1676498
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
2-ярим йиллик Маънавият

Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов

ТАСДИҚЛАЙМАН”


Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил


Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 37
“26” октябр 2022 йил Янгиобод ш.

Қатнашдилар: Марказ ходимлари


14 киши
Йиғилиш раиси П.М.Исаев
Маъсул ходим Д.Абдухолиқов


К У Н Т А Р Т И Б И


Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” мавзусида давра суҳбати


Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, Давлатимиз раҳбарининг янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсатининг бош ғояси инсон ва унинг қадрини улуғлашдан иборат бўлиб, мана шундай адолатли ёндашув туфайли одамларимизнинг нафақат яшаш сифати, балки дунёқараши ҳам ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, Ватан равнақига ҳисса қўшишга интилиш ҳисси кучаймоқда. Аҳоли руҳиятидаги бундай ижобий ўзгаришларни янада ривожлантириш орқали учинчи Ренессансга муҳим асос бўладиган «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепциясини ишлаб чиқишга киришилгани диққатга сазовор. Бу, аввало, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни давр талабларига мос равишда бойитиш ва ривожлантириш, шу орқали жамиятнинг маданий ва маърифий юксалишига эришиш имконини беради. Жамият аъзоларининг онги ва тафаккурини, ҳаёт фалсафаси ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.
Тарбияда узилишга йўл қўйиб бўлмаслиги, одамларнинг ёши, касби, билими даражаси ва маънавий қиёфасига қараб маърифий ишларнинг самарали услубларини жорий қилиш лозимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ёш кадрлар билан «Устоз-шогирд» анъаналари асосида ишлаш орқали уларнинг амалий тажрибасини шакллантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.
киши.
Хулоса қилиб айтганда, янги Ўзбекис­тонни ва унда маърифатли жамиятни яратиш ҳаммамизга ва ҳар биримизга кўп жиҳатдан боғлиқ. Аввало, барчамиз ­бунёд этилаётган янги жамиятимизга муносиб бўлиш учун бой тарихий маданиятимиз ва миллий қадриятларимизга асос­ланган ҳолда замонавий билим ва кўникмалар билан мустаҳкамланган салоҳиятга эга бўлишимиз лозим. Шу сабабли ҳам кенг миқёсдаги маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда ҳуқуқий-ташкилий шаклидан қатъи назар, жамиятимизнинг ушбу соҳага мутасадди ­субъектларини ўзаро узвий ва мувофиқлашган фаолияти тизимли йўлга ­қўйилишини даврнинг ўзи талаб қилмоқда-деб ўз сўзини якунлади.



Download 215.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling