O’zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiya vazrligi


Download 173.16 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi173.16 Kb.
#1532536
TuriReferat
Bog'liq
Qog\'oz tarixi 22-72 Moxlaroy


O’zbekiston Respublikasi


Oliy ta’lim, fan va innovatsiya vazrligi
Farg’ona davlat universiteti Tarix fakulteti
Tarix yo’nalishi 22.72-guruh talabasi
Tojimamatova Mohlaroyning
O’zbekiston tarixi fanidan tayyorlagan
Referati

Tayyorladi: Tojimamatova Mohlaroy


Qabul qildi: Xakimova Saidaxon.
Mavzu: O’rta Osiyoda qog’oz ishlab chiqarish tarixi
Reja:

  1. Qog’oz xaqida ma’lumotlar

  2. Asosiy qism.

  1. Samarqandning nafis qog’ozlari

  2. O’rta Osiyoda qog’ozning rivojlanishi.

  1. Xulosa

  2. Foydalanilgan adabiyotlar.


Kirish.
ҚОҒОЗ — асосан, ўсимлик толаларидан тайёрланадиган юпқа материал. Турли хил жинсдаги дарахт ёғочи ва бир йиллик ўсимлик целлюлозаси ҳамда ёғоч массасидан ишланади. Қоғоз массасига ўсимлик толаларидан ташқари турли қўшимча (тўлдиргич)лар, мас, оқ тус берадиган, зич, силлиқ қиладиган, бўёқ олиш хусусиятини яхшилайдиган минерал моддалар (каолин, тальк ва б.); сиёҳни ёйилтирмайдиган ёки қоғозни пухта ва зич қиладиган елимловчи материаллар (кани-фол елими, крахмал, смола ва ҳ. к.); бўягичлар, кимёвий толалар ва б. қўшилади.
Қоғоз дастлаб (2-а.) Хитойда олинган. Цай Лун ўсимлик толаларининг сувли бўтқасини тўрдан ўтказиб, Қоғоз олишга муяссар бўлган. Бу усул кўп вақтларгача сир сақлаб келинди, 6-а. бошларида Японияда жорий қилинди. 6—8-а. ларда Қоғоз ишлаб чиқариш Осиёдаги бошқа мамлакатларга тарқалди. 7-а. нинг бошларидан — 19-а. нинг 1-ярмигача Самарқандда ишлаб чиқарилган Қ. Туркистондагина эмас, балки қўшни мамлакатларда ҳам машҳур бўлган. Кейинчалик Қоғоз тайёрлаш араблар орқали Эрон, Шим. Африка ва Кипрга, кейинроқ эса Испания, Марокаш ва б. мамлакатларга ёйилди. Қоғоз бунгача ёзувда ишлатиб келинаётган папирус ва б. материалларни сиқиб чиқарди. Кейинчалик (тахм. 10-а. да) Қоғоз ишлаб чиқариш Испаниядан Европадаги барча мамлакатларга, шу жумладан, Россияга ўтди. 15—16-а. ларда китоб босиш кашф қилинганидан кейин қ. ишлаб чиқариш суръати тезлашди. 17 — 18-а. мобайнида Голландияда янги туйиш аппарати — ролл ихтиро қилинди, француз ихтирочиси Н. Л. Робер қўл билан узлуксиз айлантириб туриладиган сим тўрли Қоғоз қуйиш машинасини яратди. Кейинчалик бу содда машинага пресслаш, қуритиш, каландр ва рулон қилиб ўраш секциялари қўшилди.

19-а. 60-й. ларида Қоғоз машинаси деярли ҳозирги Қоғоз машинаси каби қисмлардан иборат бўлган. Кейинчалик Қоғоз машинасининг барча қисмлари такомиллаштирилди. Қоғоз ишлаб чиқариш тезлиги ўнларча марта оши-рилди. Латта хом ашёси ўрнига ёғоч целлюлозаси толалари ишлатиладиган бўлди. Қадимги ролл машинаси узлуксиз ишлайдиган туйиш аппа-ратларига алмаштирилди. Синтетик полимер смола ва толалар борган сари кўпроқ ишлатиладиган бўлди ва Қоғоз ишлаш техникаси такомиллаштирилди (қ. Целлюлоза).
Қоғознинг 600 дан ортиқ тури бор. Қ., асосан, ёзиш, дафтар ва китоблар чиқариш учун ишлатилади. Кўпчилик ҳолларда Қоғоз ва картон тўқимачилик, ёгоч ишлаш ва шиша саноати маҳсу-лотлари билан рақобатлашмоқда. Улар турли металл буюмлари ўрнини эгалламоқда, конструкцион, изоляция-ловчи, қистирма, фильтрловчи, пар-дозловчи ва ҳ. к. материаллар сифатида ишлатилмоқда.
Қоғоз қандай мақсадларда ишлатилишига кўра, массаси (1м; да 4—250 г). қалинлиги (4 мм дан 400 мм гача). механик хоссалари (узилиш узунли-ги, синиш, эзилиш, титилиш. сиқилиш, буралиш), елим олиши, кул-лилиги, намлилиги, ранги, оқлили-ги, силлиқлиги, сингдириш қобилия-ти, ҳаво, буғ, ёғ ўтказмаслиги, диэ-лектриклиги ва б. хоссалари билан ифо-даланади.
Халқаро таснифга кўра, Қоғоз қуйидагиларга бўлинади: Матбуот Қ. (босмахона, офсет, иллюстрация, картография, бўрланган Қоғоз) — жуда силлиқлиги, оқлиги, босма бўёқни яхши сингдириши билан ажралади. Газета қ. билан гул (обой) Қ. ҳам шу синфга оид. Ёзув Қ. (ёзув, почта, конверт, карточка Қ) — елим олиши, сингдириш хусусиятининг кичиклиги, жуда силлиқлиги билан ажралади. Чизмачилик-расмчилик Қоғоз (расм, чизмачилик, чиз-мачилик калькаси Қоғоз) — елимни яхши олади. Электроизоляцион Қоғоз (конденсатор, кабель, телефон, изо-ляцион-ўров Қоғоз) — механик мустаҳ-камлиги, диэлектриклик хоссаси ях-шилиги билан ажралади. Папирос Қоғоз (мундштук, папирос, сигарет, чекма Қоғоз) — бу синф Қ. нинг композицияси. хоссаси ва тайёрланиш технологияси турлича. Шимувчи Қоғоз (фильтр, босма, сингдирувчи Қоғоз) — фибра, пергамент, санитариягигиена маҳсулотлари ва б. тайёрлашда ишлатилади. Аппарат Қ. (телеграф лен-таси, Крид лентаси, перфокарта Қоғоз) — механик мустаҳкамлиги билан ифодаланади. Ёруғлик сезгир Қоғоз — механик мустаҳкамлиги, яхши елим олиши билан ажралади, фотографияда ишлатилади (қ. Фотография). Кўчириш Қоғоз (копировка ва кўчириш Қоғоз) — махсус ишлов бериб тайёрланади. Ўров Қоғоз — озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат товарларини ўраш учун ишлатилади. Саноат-техника Қоғоз (патрон, жилвир, диффузор товуш ёзиб олиш, ип ўрашда ишлатиладиган ва ҳ. к.) — пахта толаси, асбест, сунъий толалардан оддий усулда ишлаб чиқарилади.
Қ бўтқасини тайёрлаш технологияси тола материалларини туйиш; толага мос композиция тузиш; суспен-зия, тўлдиргич, бўягичлар тайёрлаш; қ. бракларини қайта ишлашни ўз ичига олади. Қоғоз қогоз тайёрлаш машинасида олинади. У узлуксиз ишлайдиган кўп секцияли агрегат. Унда серсув тола суспензиясидан қ. ва баъзи бир турдаги картон олинади. Қоғоз тайёрлаш машинаси 2 асосий турга: ясси тўрли (асосий қоғоз турлари ишлаб чиқариладиган) ва думалоқ тўрли (баъзи қоғоз турлари ва картон ишлаб чиқариладиган) типларга бўлинади.
« Самарқанд султон қоғози»-Силлиқ ва юмшоқ қоғоз.« Самарқанд шойи қоғози»-ранги оч новвот рангли қоғоз.“ Мир Ибрагими”-сув томчи доғли оппоқ қоғоз.“ Нимканоп”-тут пўстлоғи ва ипак қолдиқлари аралашган қоғоз.“Абрешими”-Бухоро ипак қоғози.“Нимкатон”-пахта,наша ва каноп аралаштирилган қоғоз.«Ватман»- русча сўз бўлиб,ʼпахтаʼ-ʼʼхлопокʼʼ(вата) деган маънони билдиради.Асрлар давомида одамлар ўзларининг хотираларини тошларга,суякларга, , ҳайвонлар терисига битиб келганлар.Фикрларнинг илк шакллари муайян шартли белгилардан иборат бўлган. Дастлабки, илк китоблар –қоялар бўлиб, ибтидоий жамоа одамлари унга овчилик қурол-яроғлари, ўрмонларда ва саҳроларда яшовчи ҳайвонларнинг суратларини ўйиб ишлашган.Эрамиздан аввалги В-асрда Оссурия подшоси Ашурбанипал кутубхонасидан топилган сопол китоблар,Ҳиндистонда пальма япроғига битилган ёзувлар, бизгача етиб келган.Шунингдек,Новгород руслари қайин пўстлоқларидан кенг фойдаланишган.
Қадимда Хитойликлар бамбук тахтачалари ва шойи матоларга ёзувлар ёзишган,расмлар чизишган.Шойи матолари қиммат,бамбук таёқчалари эса оғир ҳамда ноқулай бўлган.Топилмаларнинг ўрганиш асносида,битта бамбук таёқчасига атиги ўттизга яқин иероглиф сиққан.Бу эса китоб яратишга анча мураккаб бўлган.Биз биламизки,Хитой қадимдан ипакчилик соҳаси кенг ривожланган.Хитойликлар асрлар давомида ипак ва шойи ишлаб чиқариш сирларини ўрганиб олишган ва бу ихтироларини қатъий сир сақлаб келишган.Асосан ипакчилик билан шуғулланган аёллар,пиллаларни қайнатиб олиб махсус тўрларда қуритишган.Сўнгра,сувда бўктириш йўли орқали,бўтқасимон масса ҳосил қилишган.Ҳосил бўлган бўтқаларни махсус юзаларда текислаб,силлиқлашган.Шу усул орқали шойи қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.Кейинчалик,қоғозни фақат ипак толаларидан эмас,хом ашё сифатида ўсимликлардан ҳам олиш мумкинлигини ўрганиб олишган.Хитойлик мансабдор ҳунармандлардан бири Сай Лун 105 йилда ,илк маротаба ўсимлик толасидан қоғоз ишлаб чиқаришни ихтиро қилади.Сифати шойи қоғоздан қолишмайдиган,нархи бир неча баробар арзон қоғознинг ихтиро қилиниши инсоният тарихида катта аҳамиятга эга бўлди. ИВ-асрга келиб ўсимликлар ва дарахт пўстлоқларидан тайёрланган қоғоз,бамбук тахтачаларидан фойдаланишни муомаладан сиқиб чиқарди.Йиллар мобайнида Хитойликлар қоғоз ишлаб чиқаришни санъат даражасига олиб чиқишган,асрлар давомида эса қоғоз ишлаб чиқариш сир сақланиб келинган.ВИ-асрда келиб Японияда “васи ”яъни «Япон қоғози» пайдо бўлди.Маълумотларга қараганда,тахминан 751 йилда Тян-Шан тоғлари этагида араблар билан бўлиб ўтган жангда йигирма мингдан ортиқ хитойликлар асирга олинган.Бошқа манбаларда эса,Талас дарёси бўйларида(ҳозирги Қирғизистон) хитойликларнинг Ўрта Осиёга бостириб киришлари ва ўша даврда Самарқанд ҳокими Абу Муслим томонидан хитойликларни аср олиниши ҳақида маълумот келтирилган.Жонларини сақлаш мақсадида хитойлик аскарлар орасидаги ҳунармандлар,қоғоз ишлаб чиқариш сирларини очиб беришган.Араблар қоғоз ишлаб чиқариш технологиясини ўрганиб олишгач,йиллар давомида Европадаги давлатларни қоғоз билан таъминлаб келишган.ИХ-асрга келиб,Самарқандда ҳунармандларнинг қоғоз ишлаб чиқариш технологияси юқори чўққиларга олиб чиқилди.
Самарқанд қоғозининг янги турлари ишлаб чиқарила бошлади.Жумладан «Самарқанд султон қоғози»,”Самарқанд шойи қоғоз”, «Султонлар учун», «Самарқанд ипаги» қоғозлари бунга яққол мисол бўла олади.Кейинчалик “Мир Ибрагими”,”Нимканоп” турлари яратилди. Асосий хом ашё сифатида ўсимлик толалари — каноп, зиғир толалари ишлатилган. Бундан ташқари, хом ашё сифатида ёғоч пўстлоғи ҳамда латта қолдиқларидан ҳам фойдаланишган. Бундай қоғозларни тайёрлаш технологияси оддий ва нархи арзон бўлган .Асрлар мобайнида шаҳарнинг Сиёб анҳори бўйида тўрт юздан ортиқ тегирмонлар, қоғоз ишлаб чиқаришга йўналтирилган.Ўз даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг «Бобурнома» асарида шундай деб ёзади” Оламда яхши қоғоз Самарқанддин чиқади, Жувози қоғозлар суйи томон Конигилдин келадур, Конигил Сиёб ёқосидадурким, бу сувни Оби раҳмат ҳам дер эдилар Самарқанд қоғози нафақат шарқ,балки ғарб бозорларини ҳам эгаллади”.Машҳадий эса,” Самарқанд қоғози жуда ҳам яхши.Агарда сен оқил инсон бўлсанг, уни рад этма: унга ёзилган хат жуда равон ва гўзал чиқади”деб таъриф беради.Соҳибқирон Амир Темур даврида қоғоз ишлаб чиқаришда катта аҳамият берилган,Самарқанд қоғози-паргамент,папирус ва ёғоч тахтачаларни истемолдан чиқариб қўйган. “ИХ асрда қоғоз фақат Мовароуннаҳрда ишлаб чиқарилган. Х асрга қоғоз фабрикалари Дамашқ, Фаластин ва Суриянинг Трипол шаҳрида ҳам ривожланган, Самарқанд қоғоз ишлаб чиқаришнинг асосий маркази ҳисобланган.Тарихчи олим Абу Мансур Саалибиймимг ёзишича Самарқанд қоғози Миср қоғозидан минг карра сифатлидир.Ёки саёҳатчи олим А.Вембери ХИХ асрда Самарқандга ташриф буюрганда,”Самарқанд ва Бухоро қоғозлари яқин мамлакатларга шуҳрат қозонган”деб ёзади.Кейинчалик қоғоз ишлаб чиқариш технологиясини европаликлар, асосан,Италия,Германия ва Англияликлар ўрганиб олишди. Қоғозга бўлган эҳтиёж туфайли катта-кичик фабрикалар қурила бошлади.Давлатимиз мустақилликка эришганда сўнг,аждодларимиз меросини тиклаш,ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки,Самарқандлик ҳунарманд Зариф Мухторов қадимги Самарқанд қоғозини тиклашга қўл уради.1994 йил ЮНEСКО ташаббуси билан Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда қатнашди.Конференцияда Самарқанд қоғози ҳақида ҳам тўхталиб ўтилади.
Бундан илҳомланган Зариф Мухторов тарихий қўлёзмалар,энциклопедиялардан керакли маълумотлар тўплайди.Йиллар давомида изланишлар қилади ва ниҳоят ,Давлатимиз кўмаги ёрдамида, қадимги Конигилдаги Сиёб анҳори бўйида қадимги Самарқанд қоғозини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.Корхона”Конигил мерос”деб номланади.Қоғоз ишлаб чиқаришда асосан,”балх” тутининг бир йиллик новдаларидан фойдаланилади.Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки,”балх” тутининг таркибида ипак толалари мавжуд.Новдалар пўстлоғидан ажратилиб,сувда қайнатилади.Сўнгра Сиёб анҳоридаги тегирмонда бўтқа ҳолатига келгунча янчилади.Тайёр масса сувга солинади, махсус элакларда сувдан ажратилади ва прессланади.Кейин текис юзага ёпиштирилиб,қуритилади.Қуриган маҳсулот қоғоз ҳолатига келтириш учун махсус воситалари(тош,ҳайвон шохлари,чиғаноқлар) ёрдамида силлиқланади.Шу усулда қоғознинг иккала томони силлиқланиб,ишга яроқли ҳолга келтирилади.Ҳозирги кунда нафақат юртдошларимиз,балки сайёҳлар томонидан ҳам қизиқишлар ортиб бормоқда.Ҳунарманд Зариф Мухторов қайта тиклаган Самарқанд қоғозлари қадимий қўл ёзмаларни тиклашда, хаттотлик ва миниатюра санъатида ҳам кенг фойдаланиб келинмоқда.Узоқ танаффусдан сўнг, Бухоролик ҳунарманд,миниатюрачи рассом,”Шуҳрат” медали соҳиби Даврон Тошев ҳам,қадимги ипак қоғоз ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Самарқандлик ҳунарманд Зариф Мухторов сув тегирмонидан фойдаланган бўлса,Бухорода сув танқислиги сабабли,тут новдасидан пўстлоқни ажратиш, сувда қайнатиш.янчиб бўтқа ҳолатга келтириш,махсус элаклардан ўтказиб,текис юзаларга қуритиш ва силлиқлаш ишлари қўлда бажарилади.Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан 1 гектар ер ажратилди.Ушбу ер майдонида хом-ашё учун тут дарахтлари ўтқазилди.Бухорода қадимги ипак қоғозлари-Бухоро вилоятида жойлашган Кобдин қишлоғида жойлашган.Даврон Тошев ишлаб чиқараётган ипак қоғозларда асосан,миниатюра асрлари яратилмоқда.Миниатюра асарлари сайёҳлар томонидан харид қилинмоқда. Ҳунарманд Даврон аканинг «Жаннатга йўл»номли асари сайёҳларга ёқиб қолиб,тўққиз минг долларга сотиб олишган.Тушган маблағлар марказни ривожлантиришга сарф қилинмоқда. Янги иш ўринлари яратилмоқда.2019 йил 10-15-центабр кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ҳунармандчилик фестивалида Президентимиз Ш.М.Мирзияев томонидан фармон эълон қилинди.Фармонда «Ушбу фестивалнинг асосий мақсади — ўзбек халқининг тарихи ва маданий ҳаётини кенг ёритиш, ўзбек миллий ҳунармандчилигини намойиш қилиш, маданий-гуманитар алоқаларни халқаро миқёсда кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклашдир», — дейилган.Бир сўз билан айтганда ,аждодларимиз бизга қолдирган олтин меросни,ҳунармандчиликни асраб авайлашимиз керак.


Foydalanilgan adabiyotlar.
1. https://qomus.info/encyclopedia/cat-q/qogoz-uz/
2. https://bukharalib.blogspot.com/2020/10/blog-post.html
3.uz.m.wikipedia.org.



Download 173.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling