O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi
Download 3.76 Mb. Pdf ko'rish
|
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Key words
- Ключевые слова
Калит сўзлар: концепт, лингвокультурология, дискурс, тушунча ва
лигвистика. THE NOTION OF CONCEPT IN MODERN LINGUISTICS Annotation: This article is devoted to “concept”, which is the main term of the conceptual apparatus of linguoculturology. It’s main comprehensive study involves the appeal of scientists to analyze different levels of languages by using different methods. Key words: concept, linguoculturology, discourse, notion and linguistics. ПОНЯТИЕ КОНЦЕПТА В СОВРЕМЕННОЙ ЛИНГВИСИКЕ Аннотация: Данная статья посвящена концепту, который является основным термином понятийного аппарата лингвокультурологии. Его основное комплексное исследование связано с обращением ученых к анализу разных уровней языков с использованием разных методов. Ключевые слова: концепт, лингвокультурология, дискурс, поятие и лингвистика. Замонавий тилшуносликда тилни инсон маданиятини талқин қилишнинг маҳсулдор усули сифатида ўрганишга эҳтиёж мавжуд. Сабабким, тил-инсон тафаккури тизими ва руҳияти табиатнинг калити 297 саналади, у миллат хусусиятларини кўрсатишга хизмат килади. Л.Ельмслев фикрига кўра тил “қандай қилиб шахсият услубини, шунингдек, ўтмишда юз берган ҳаётий воқеаларни тушунишга йўл оча олади”. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки,тилшуносликка ҳозирги замон фанининг барча асосий турлари билан боғлиқлиги учун унга кўп қиррали фан сифатида қаралади. ХХ аср тилшунослигида бир қатор аҳамият берилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳам мавжуд. А. Примов ўз асарида бу ҳақида шундай дейди: 1. Тилшунослик ҳар доим бошқа, хоҳ табиий, хоҳ ижтимоий фанлар билан бажонидил алоқага кириша олади. Биология, социология, психология билан лингвистиканинг яқиндан алоқаси боис биолингвистика (бу йўналиш ўзбек тилшунослигида ҳозирча шаклланган эмас), социолингвистика, психолингвистика таркиб топди. 60-йиллардан эътиборан инженер лингвистикаси, кейинроқ математик лингвистика, бунинг заминида эса компьютер лингвистикаси вужудга келди. Бундай алоқалар натижаси ўлароқ тилшуносликка оид тадқиқотларда турли туман тушунчаларни ифодаловчи терминлар ўз ифодасини топди. Шунга қарамасдан, тилшуносликда унинг предметига мос хусусиятларгина сақланиб қолаверди, мос тушмайдиганлари ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади ёҳуд соф лингвистик мазмун билан қаноатланди. 2. Киритилаётган тушунча учун аниқ таърифнинг йўқлиги унинг самарали қўлланилишига тўсқинлиқ қила олмади, “лисоний билиш”, “лисоний қиёфа”, “борлиқнинг лисоний тасвири”, “дискурс”, “концепт” сингари терминлар моҳияти қатор изланишлар негизида аниқлаштириб борилди. 3. Тилшуносликда Л. Ельмслевнинг глоссематика назариясидан бошқа бирон бир лингвистик лойиҳа ва лингвистик таълимот ўзининг мантиқий поёнига эришмади, амалда мужассам бўлмади. Шундай қилиб, лингвистика учун мустақил мақомининг табиийлиги ва аксинча, бошқа фанларнинг таъсири сезиларли бўлсада, аммо ўзига хос хусусиятига эга 298 эканлиги намоён бўлди. Тилшуносликда мушоҳада қилишнинг муҳим жараёнлари, яъни концептуаллаштириш ва категориялашиштириш жараёнлари ҳақида тилшунос олима Е. С. Кубрякова шундай дейди: “Концептуаллаштириш жараёни инсон тажрибаси - билимлари таркиби (мажмуаси)сининг майда (кичик, минимал) мазмундор бирликларини ажратиш (фарқлаш)га қаратилган бўлса, категориялаштириш жараёни ўхшаш ва айният бирликларини бир биридан фарқлаб, турлаштириб ва хиллаштириб, уларни нисбатан йирикроқ бўлган туркумларга, тўғрироғи категорияларга бирлаштиришга қаратилгандир”. Бундан келиб чиқадики, тилда сўзловчи/ёзувчи объектив борлиқни қай тарзда ҳис қилиши, қай тарзда идрок қилиши, маълум тил эгаси бўлмиш айни этносда дунёнинг объектив (ҳаққоний) манзарасининг шаклланишидаги объектив ва субъектив факторлар ғоят муҳим аҳамиятга эга, шунингдек тилда мулоқот олиб борувчи мазкур этнос мавжуд объектив борлиқни қандай тил воситалари, яъни вербал воситалар орқали шу тилга хос тил манзараси орқали воқелантирилиш усуллари ва лисоний ифодалаш техникаларини ўрганиш ҳамда тадқиқ қилиши муҳим рол ўйнайди. Рус олимларининг сўнгги ўн-ўн беш йиллик ишларининг таҳлили замонавий тилшуносликда янги йўналишни интенсив равишда шакллантириш тенденцияси – культурологик тилшунослик (лингвокультурология) тобора кучайиб бораётганини пайқашга имкон беради. Лингвокультурологиянинг вазифаларига тил билан муносабатларни ўрганиш ва маданият, тил ва этнос, тил ва ҳалқ менталитетини тасвирлаш киради. Лингвокультурологиянинг категорик аппаратининг асосини тушунчалар, лисоний шахсият ва концепт, ҳали ўз якунини топа олмаган эпистемиологик шаклланишни ташкил қилади. Ушбу мақола лингвокультурология концептуал аппаратининг асосий атамаси бўлган “концепт”га бағишланган. Унинг асосий, кенг қамровли ўрганилиши олимларнинг турли хил тадқиқот усуллари ёрдамида тилнинг турли даражалари ёки қаторларини таҳлил қилишга мурожаатларини ўз 299 ичига олади. Шубҳасиз, муҳим фактлар белги шаклида қайд этиладиган ва шунга кўра, инсоннинг маънавий маданияти, умуман олганда, битта ёки бошқа жамиятнинг қиймати, унинг ахлоқий ва эстетик афзалликлари, маълум бир лингвомаданий ҳамжамият менталитетининг ўзига хос хусусиятларини тасвирловчи лексико-фразеологик даражасига устувор аҳамият берилади. 1. “Концепт” атамасини ишлатиш асослари, унинг “тушунча” атамасидан фарқи; 2. “Тушунча”нинг тузилиши ва таркибий қисмларининг тавсифи, тушунчани матндан ажратиш учун зарур бўлган мезонлар; 3. “Тушунча”нинг турли хил таснифлари. ХХ асрнинг биринчи ярмидан тилшуносликдаги тадқиқотларда концепт атамаси пайдо бўлиб, шу асрнинг 90-йилларидан кенг қўлланила бошланди. Атаманинг келиб чиқиши лотинча бўлиб, “conceptus” яъни “тушунча” деган маънони англатади.Концептнинг ҳақиқий маънодаги мазмунини аниқ шакллантириш масаласи борасидаги изланишлар асосан, унинг тушунча атамаси билан аралаштириб юборила бошлангач амалга оширилди. Қатор луғатларда, жумладан, лингвистик энциклопедик луғатда концепт атамасига қуйидагича таъриф берилади: “ концепт бу сўз маъноси каби тушунча бўлиб, фақат боғланишлар нуқтаи назаридан фарқланади; маъно-тил тизимида; тилшуносликда тушунча ҳам мантиқда, ҳам тилшуносликда тадқиқ этиладиган мантиқий муносабатлар ва формалар тизимида бўлади”. Табиийки, лингвокультурологиянинг асосий категорияси сифатида “концепт” хизмат қилади, ваҳоланки у кўп қиррали ақлий - идрокий ҳодисадир. Концептни бевосита ташкил етувчи тушунчалар ҳам мавжуд бўлиб, улар уни тадқиқ қилишнинг тушунчавий, идрокий, тасвирий- маданий (культурологик) ва прагматик қирраларини ташкил этади. Е.С.Кубрякова мазкур ҳолатга қарата шундай дейди: “концепт – ментал тузилма бўлиб, у турли таркибдаги ва кўринишдаги билимлар кванти ёки умумлашмасидир”. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling