O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi


Download 3.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/253
Sana22.08.2023
Hajmi3.76 Mb.
#1669088
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   253
Bog'liq
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 
1. Аннаъим алкабир арабча – ўзбекча луғат. – Тошкент: А. Қодирий 
номидаги халқ мероси нашриёти, 2021
2. Баранов Х. К. Арабско – русский словарь. М., 1989. 
3. Islom spravochnigi Toshkent 1989 yil 
4. Muhammad payg‘ambar qissasi, hadislar . 
5. Халидов Б. З. Учебник арабского языка. – Ташкент., 1981. – с,140 
6. O‘zbek tilining izohli lug‘ati. www.ziyouz.com.kutubxonasi 
7. Шагаль В. Э. Меренин М. И. Учебник арабского языка. – М., 1983. – 
с,130 


165 
ФОНЕМА НАЗАРИЯСИНИНГ Л.В.ЩЕРБА ТАЛҚИНИДА ЎЗИГА 
ХОСЛИГИ 
 
https://doi.org/10.5281/zenodo.8140023
  
РАДЖАБОВ НАСИР НАСИМОВИЧ 
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 
Тошкент, Ўзбекистон 
Аннотация: Мақола фонема борасида Л.В.Щерба назариясининг ўзига 
хос жиҳатларини талқин қилишга бағишланган. Унда мазкур назариянинг 
асосини фонеманинг вариантларга эга бўлиши, шунингдек, фонема сўз 
шакли ва маъносини фарқлай оладиган мустақил тил бирлиги эканлиги 
таъкидланган. 
Калит сўзлар: нутқ товуши, фонема, вариант, вариация, алоҳида нутқ 
товуши, товуш типи, фонема оттенкалари. 
Тилнинг товуш тизими, ундаги энг кичик бирликлар, уларнинг ўзига 
хос жиҳатлари, жумладан, нутқ товуши, фонема, фонеманинг турли 
позициялардаги вариант ва вариациялари тушунчаларининг ўзига хос 
хусусиятлатларини талқин қилишда уларнинг маълум бир тил мисолида 
ўрганилиши билан бир қаторда, мазкур бирликларнинг турли тизимли тиллар 
мисолидаги чоғиштима тадқиқи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай 
тадқиқотларда нутқ ва тилга оид энг кичик бирликларнинг фонетик [3, 7, 5, 
13, 10] ва фонологик [4, 6, 11, 15, 12] жиҳатлари ёритилиши баробарида, 
уларнинг фонетик ва фонологик жиҳатдан мазкур тиллардаги ўзига хос 
ҳамда ўхшаш жиҳатлари ҳам ойдинлашади [14, 2]. Фонемага оид 
тадқиқотлар ҳақида сўз борганда, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мавжуд 
фонема назариялари ва улар асосида олиб борилган тадқиқотларнинг назарий 
асоси И.А.Бодуэн де Куртене ва унинг истеъдодли шогирдлари томонидан 
яратилган назариялар билан боғланади. Шу нуқтаи назардан, фонема 


166 
борасида яратилган дастлабки илмий назарияларни чуқур ўрганиш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Фонема тушунчасининг юзага келиши ва назария сифатида 
шаклланишида рус ва поляк тилшуноси И.А.Бодуэн де Куртененинг хизмати 
беқиёсдир. И.А.Бодуэн де Куртене томонидан асос солинган фонема 
тушунчасининг назария сифатида шаклланиш тарихига назар солсак, уни
шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкинлигини гувоҳи бўламиз: а) 
фонемага физик ва физиологик жиҳатдан ёндашиш босқичи – бу босқичда 
фонема умумий анторопофоник хусусиятлар йиғиндиси, деб таърифланади. 
б) фонемага морфологик нуқтаи назардан ёндашиш босқичи – бу босқичда 
фонема морфеманинг ҳаракатчан компоненти сифатида талқин қилинади, с) 
фонемага психологик жиҳатдан ёндашиш босқичи – бу босқичда фонема 
нутқ товушларининг психик эквиваленти, деб таърифланади. Мазкур 
босқичларда фонеманинг бир-биридан фарқланадиган антропофоник
морфологик ҳамда психологик аспектлари очиб берилган [8, 122-171]. 
И.А.Бодуэн де Куртененинг мазкур ғоялари кейинчалик унинг шогирдлари 
томонидан давом эттирилди 
Лев Владимирович Щерба И.А.Бодуэн де Куртененинг истеъдодли 
шогирдларидан бири бўлиб, у устозининг фонемага оид қарашларини янада 
ривожлантиради. Л. В. Щерба фонеманинг функционал-лингвистик жиҳатига 
асосий эътиборини қаратади ва ўз тадқиқотида фонеманинг сўз шакли ва 
маъносини фарқловчи хусусиятини чуқур ёритади. У дастлаб, устози 
И.А.Бодуэн де Куртене изидан бориб, фонема тадқиқига психологик 
жиҳатдан ёндашади. 1912 йилда ёзилган “Русские гласные в качественном и 
количественном отношении” номли магистрлик диссертациясида у фонемага 
“Сўз маъносини фарқлай оладиган тилнинг энг кичик умумий товуш 
тасаввури” деб таъриф беради [17, 116]. Л.В.Щербанинг фонема назарияси 
асосини фонеманинг вариантларга эга эканлиги, шунингдек, фонема сўз 
шакли ва маъносини фарқлай оладиган мустақил тил бирлиги эканлиги 
ташкил қилади. У фонеманинг нутқдаги реал кўринишларига, яъни фонема 


167 
вариантларига асосий эътиборини қаратиб, фонема вариантлари тилни 
амалий ўрганишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди. 
Л.В.Щербанинг фонема вариантларига жиддий ёндашишининг сабаби 
амалий жиҳатдан уларнинг тил ўрганишдаги аҳамияти бўлса, назарий 
жиҳатдан тилнинг тарихий тараққиёти жараёнида фонема ва унинг 
вариантларида юз берган ўзгаришларнинг аниқланиши фонетик тадқиқот 
учун муҳим эканлиги ҳисобланади. Фонема вариантларининг муҳим 
хусусиятларидан бири шундаки, тил тараққиётининг маълум бир босқичида 
бир фонеманинг вариантлари ҳисобланган товушлар вақт ўтиши билан ҳар 
бири алоҳида мустақил фонема сифатида шаклланиши ҳам мумкин. Масалан, 
ҳозирги замон инглиз тилида мустақил фонемалар бўлган қуйидаги 
жуфтликларнинг ҳар бири қадимги инглиз тилида бир фонеманинг 
вариантлари бўлган: /θ/-/ð/, /s/-/z/, /f/-/v/ [9, 29]. Л.В. Щербанинг 
таъкидлашича, фонемаларнинг ривожланиш тарихи амалий жиҳатдан фонема 
вариантларининг ривожланишига асосланади. Фонетик тадқиқотда энг 
муҳим омиллардан бири тарихан маълум бир фонема вариантларини 
мустақил фонема бўлиб шаклланганини (масалан, инглиз тилидаги тарихан 
бир фонеманинг вариантлари бўлган [θ], [ð] ундош товушларининг ҳозирги 
пайтда мустақил фонема эканлиги), шунингдек, баъзи мустақил фонемалар 
вақт ўтиши билан фонема вариантларига айланганини аниқлаб олишдан 
иборат бўлади (масалан, инглиз тилидаги тарихан мустақил фонема бўлган 
/ɔә/ унлиси вақт ўтиши билан /ɔ:/ фонемасининг вариантига айланган) [9, 30].
Фонема борасидаги изланишлари мобайнида Л. В. Щерба ўзининг 
фонема назариясини янада ривожлантиради. У ўзининг “Француз тили 
фонетикаси” номли китобида фонемани сўз шакли ва маъносини ўзгартира 
оладиган “...алоҳида нутқ товуши (отдельный звук речи)” ёки “товуш типи” 
деб, шунингдек, маълум бир алоҳида нутқ товушининг (ёки товуш типининг) 
реал фонетик контекстдаги кўринишларини фонеманинг оттенкалари деб 
атайди [16, 18]. Фанда янги тушунча бўлган “...алоҳида нутқ товуши 
(отдельный звук речи)” атамасини муаллиф “сўзнинг энг кичик бўлаги” деб 


168 
изоҳлайди ва бу бўлакни сўздан ажратиш, сўзга қўшиш ёки сўзнинг маълум 
бир ўрнида уларни алмаштириш янги сўз ҳосил бўлишига олиб келишини 
айтади: парк, пар, па, а; Шура, мура, фура, дура... [16, 17]. У нутқда биз 
ўзимиз ўйлагандан кўра кўпроқ товушларни талаффуз қилишимизни, ҳар бир 
тилда бу товушлар сон жиҳатдан чегараланган ҳамда сўз шакли ва 
маъносини фарқлай оладиган товуш типларига бирлашишини ва ана шу 
товуш типлари фонема деб аталишини таъкидлайди [16, 18]. Фонеманинг 
нутқдаги реал кўринишлари эса унинг вариантлари ёки аллофонлари 
дейилади. Фонема вариантлари орасида биттаси унинг асосий шакли бўлади 
ва у нутқий бирлик сифатида тасаввур қилинади [16, 18]. Л. В. Щербанинг 
таъкидлашича, маълум бир тилдаги фонемаларни аниқлашда уларнинг 
артикуляцион-акустик жиҳатдан фарқловчи белгилари асос бўлади. Шу 
нуқтаи назардан ҳар бир тилдаги барча фонемалар ягона қарама-
қаршиликлар системасини ташкил ташкил қилади [16, 20]. Л. В. Щерба 
тадқиқоти давомида нутқ товушларини физиологик, физик ва лингвистик 
жиҳатдан ўрганади. У нутқ товушларининг мазкур аспектлари орасида тил 
учун энг муҳими лингвистик аспект деб ҳисоблайди. Ўзининг назариясида Л. 
В. Щерба фонеманинг аниқ (реал) кўринишини (concrete aspect), умумий 
кўринишини (generalized aspect) ва функционал-лингвистик жиҳатини 
(functional aspect) аниқлайди [1, 33]. У фонеманинг аниқ (реал) кўриниши 
деганда, фонема вариантларини, фонеманинг умумий кўриниши деганда, 
фонеманинг ўзини, фонеманинг функционал-лингвистик жиҳати деганда, 
унинг сўз шакли ва маъносини фарқловчи хусусиятини тушунади. 
Демак, Л.В.Щербанинг фонема назариясига кўра: фонема сўз шакли ва 
маъносини фарқлай оладиган энг кичик тил бирлигидир. Фонема мустақил 
бирликдир. Ҳар бир фонема ўзининг вариантларига эга бўлиб, нутқда улар 
ана шу вариантлари орқали намоён бўлади. Тилдаги ҳар бир фонема ўзининг 
артикуляцион-акустик хусусиятларига асосланган фонологик фарқловчи ва 
фонологик жиҳатдан фарқланмайдиган белгиларига эга. Фонемаларни ўзаро 
қарама-қарши қўйиш орқали уларнинг фонологик фарқловчи ёки фонологик 


169 
жиҳатдан фарқланмайдиган белгилари аниқланади. Тилдаги барча фонемалар 
фонологик системага бирлашади.

Download 3.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling